Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Бошқарув структурасини белгиловчи омиллар


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Бошқарув структурасини белгиловчи омиллар
Т/р
Белги 
гуруҳлари
Белгилар ва омиллар
1.
Структурани 
белгиловчи 
омиллар
- бошқарув мақсади;
- бошқарув функциялари ва вазифалари;
- хизмат қиладиган минтақалар ва 
истеъмолчилар гуруҳи;
- иш вақтининг тартиби, оралиғи ва 
бошқалар.
2.
Структурага 
таъсир 
қилувчи 
омиллар
- ташқи муҳит;
- технология;
- корхонанинг катта-кичиклиги;
- бизнес стратегияси;
- ходимлар сони;
- қабул қилинган қарорлар тизими, 
шаклланган структура ва бошқалар.
3.
Структурани 
мақбуллаш-
тирувчи 
белгилар 
- юқори малакали ходимларга эга бўлган, 
унча катта бўлмаган бўлимлар ва бўғинлар;
- кўп бўлмаган бошқарув бўлимлари;
- ўзгаришларга нисбатан сезгирлик ва 
ҳозиржавоблик;
- юқори даражадаги унумдорлик;
- паст даражадаги харажатлар;
- иш графигининг бевосита 
истеъмолчиларга мосланганлиги ва 
бошқалар.
Бошқарувнинг ташкилий структураси бошқарув олдида 
турган вазифаларни муваффақиятли ҳал этишга ёрдам бера-


11
диган қилиб тузилиши керак. Шу нуқтаи назардан, бу струк-
тура қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
1. Бошқарув структурасида бўғин ва босқичлар сони 
мақбул бўлиши керак. Бўғин ва босқичларнинг асоссиз 
кўпайиб кетиши:
- бошқарув аппаратининг сақлаш харажатлари ортиб ке-
тишига;
- ахборотларнинг ўтиш йўли ва вақтнинг чўзилиб кети-
шига;
- бошқарувда параллелизм ва такрорланишларнинг ву-
жудга келишига;
- бошқарувда масъулиятсизликка йўл қўйилишига ва пи-
ровардида бошқарув самарасининг пасайишига олиб келади.
2. Бошқарув структураси бошқарув аппаратининг тезкор 
ишлашини таъминлаши лозим. Бу фаолият жорий вазифа-
ларни ўз вақтида ва моҳирлик билан, тез ҳал этишда на-
моён бўлади. Бунга ишлаб чиқариш миқёси, мураккаблиги, 
бошқарув объектларининг жойлашуви ҳам таъсир кўрсата-
ди. 
Шундай қилиб, бошқарув структураси қанчалик мукам-
мал бўлса, ишлаб чиқариш жараёнига таъсир ўтказиш шун-
чалик самарали амалга оширади.
Орган – бу бирор бошқарув тизими таркибига ки-
рувчи муассаса, ташкилотдир. Бошқарув органи эса иж-
тимоий меҳнат тақсимоти натижасида вужудга келган 
бошқарув аппаратидир. Бошқарув аппаратини тузиш жа-
раёни бошқарувнинг қабул қилинган структураси доира-
сида унинг функцияларини амалдаги қоидаларга биноан 
тақсимлаш ва вазифаларни аниқлашдан иборат. Шунга кўра 
бошқарувнинг:
- гуруҳи;
- уларнинг ҳажми;
- даражаси ва босқичи;
- ихтисослаштирилиши;
- марказлаштирилиши ва кооперациялаштирилиши 
таҳлил қилинади.
Ана шулардан кейин аниқ ишлар йўналиши аниқланади. 
Яъни орган тузиш ёки мавжуд бўлинмалардан мустақил ор-


12
ганни ажратиш ёхуд мавжуд органларга қўшимча функция-
ларни топшириш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling