Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Бошқарув назорат тизими. Бошқарув назорати бу таш-
килот мақсадларига эришиш учун менежерлар фаолияти-
нинг асоси ҳисобланган бошқарув режалаштириши ва ай-
ланма алоқа тушунчаларининг қўшилмасидир. Инсоннинг 
бошқарувчилик қобилияти ўзининг чегараларига эга, шунинг 
учун бизнеснинг оптимал масштаби топилиши зарур, бунга 
мисол қилиб, фирмани ташкил қилишда филиаллар тизимига 
асосланган «Мацусита» фирмасини олиш мумкин.
1. Филиал бошқарувчилари устидан назорат ўрнатиш учун 
юқори бошқарувчи компаниялар – филиалларда режалашти-
риш тизими, филиалларнинг ички капитал тизими, ҳар ойлик 
бухгалтер ҳисоботлар тизими.
2. Бўлим бошлиқлари устидан назорат ўрнатиш учун фи-
лиал бошқарувчилари бўлимларининг бюджети, ҳар ойлик 
бухгалтер ҳисоботлар тизими.
Филиалларда режалаштириш олдин бўлимлар бўйича, 
кейин филиаллар бўйича амалга оширилиб, бу режалар ком-
пания миқёсига олиб чиқилади. Бу усул ўз ичига қуйидаги 
босқичларни олади:
1. Компаниянинг стратегиясини эълон қилиш. Компани-
янинг стратегияси бирмунча мавҳум тушунча бўлиб, аммо 
фирманинг мақсадларига баҳо бериб, фирма сиёсати ва 
мақсадларини ўзлаштириб, конъюнктура қийинчиликларини 
ечишга ёрдам берадиган ўзига хос шиордир.
2. Филиалларда режалаштириш директивалари. Компания 
стратегияси мавҳум нарса бўлганлиги учун филиалларда ре-


19
жалаштиришга йўналтиришлар директива кўринишида ком-
пания президенти томонидан белгиланади.
3. Филиалларни режалаштириш сиёсатини аниқлаш.
4. Ҳар бир бўлимнинг ўз режасини тузиш.
5. Бўлимнинг бюджет лойиҳасини тайёрлаш.
6. Филиал режасининг лойиҳасини тайёрлаш.
7. Филиал режаларини текшириш ва тасдиқлаш.
8. Филиал режасининг тасдиқланган лойиҳасини топшириш. 
Бу нарса «қирол тамғаси босилган ҳужжат» деб аталади. Уни 
юқоридаги бошқарувчиларга топшириш маросими филиал 
бошқарувчиси учун катта шарафдир.
Японлар сонларга ишонишади. Улар ҳамма нарсани ил-
ғашади. Улар бизнеснинг ҳамма жиҳатларини миқдоран 
кўрсатишга ҳаракат қилишади. Японлар ўз кучини бекор-
дан-бекорга сарф қилишмайди. Ҳамма нарса етарлича йўлга 
қўйилган, бу эса яхши менежментдан далолат беради. Япон 
менежментида рақобатлантириш ҳам яхши йўлга қўйилган. 
Бу қуйидагилар билан амалга ошади: фахрий ёрлиқ, совғалар, 
пул мукофотлари ёки қўшимча дам олиш таътили, танбеҳлар, 
жарима ва ишдан бўшатиш кўринишида бўлади. Ишдан 
бўшатиш ўғрилик, пора олиш, адолатсизлик, каттанинг 
йўриқларига асоссиз кирмаслик каби ҳолларда амалга ошири-
лади.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling