Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


А.Маслоу бўйича эҳтиёжлар иерархияси


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

А.Маслоу бўйича эҳтиёжлар иерархияси
Маслоу назариясининг асосий камчилиги, у одамзот 
эҳтиёжларини аниқлаб берган, аммо ҳар бир одамнинг инди-
видуал эҳтиёжини ҳисобга олмаган. Эдвард Лоулер, аксинча, 
шахсий эҳтиёжларнинг керакли таркибини кўрсатди, унда 
одамнинг эҳтиёжи ва ҳоҳиши ўтган даврга қараб аниқланди. 
Мак Клелланд Грегорнинг эҳтиёжлар назарияси. 
Юқори даражадаги эҳтиёжларга асос солган Мак Клелланд 
мотивация модели мавжуд. Унинг фикрича, одамларга 3 хил 
эҳтиёжлар хос:
- ҳокимлик қилиш;
- муваффақиятга эришиш;
- дахлдорликка бўлган эҳтиёжлар.
Ҳокимлик қилишга бўлган эҳтиёж – бу бошқа одамлар-
га ўз таъсирини ўтказиш эҳтиёжидир. Бу эҳтиёж Маслоу 
бўйича эҳтиёжлар иерархиясида ҳурматга ва ўзини намоён 
қилишга бўлган эҳтиёжлар орасига тўғри келади.
Муваффақиятга эришиш эҳтиёжи ҳам ҳурматга бўлган 
эҳтиёжлар орасида жойлашган.


171
Дахлдорликка бўлган эҳтиёж асосида ривожланган одам-
ларга кенг миқёсда ижтимоий мулоқот бера оладиган ишлар 
берилиши керак.
Герсбергнинг мотивация-гигиена назарияси. 50-йиллар-
нинг 2-ярмида Фредерик Герсберг ўз ёрдамчилари билан 
эҳтиёжларга асосланган мотивация моделини яратди. Герс-
бергга биноан, иккита асосий категория киритилди. Булар:
- «гигиеник омиллар»;
- «мотивация» омиллари.
Гигиеник омиллар деганда, иш бажариладиган атроф-
муҳит тушунилса, мотивацияда ишнинг характери ва маз-
муни тушунилади. Гигиеник омилларнинг мавжуд эмас-
лиги ишга нисбатан қониқмасликни келтириб чиқаради. 
Аммо гигиеник омиллар етарлича бўлса, ўз-ўзидан, ишдан 
қониқишни келтириб чиқармайди ва бирор нарсага одамни 
мотивлантира олмайди.
Герсберг мотивация назариясининг А.Маслоу назарияси 
билан ўхшашлиги катта. Герсбергнинг гигиеник омили Мас-
лоунинг бирламчи эҳтиёжлари билан, мотивация эса икки-
ламчи эҳтиёжлар билан мос келса, бир жойда улар бир-би-
рига қарама-қарши бўлади. Маслоунинг фикрича, гигиеник 
омил хатти-ҳаракатнинг у ёки бу йўналишини белгилайди. 
Агар раҳбар бу эҳтиёжнинг бир қисмини қондирса, бунга 
жавобан ишчи яхши ишлайди. Герсберг эса аксинча ўйла-
ган: унинг фикрича, ишчи гигиеник омилларни амалга оши-
ришда нотўғри ва адолатсиз ҳолатларгагина эътибор беради. 
Герсбергнинг бу назарияси кўпгина ташкилотларда амалда 
муваффақиятли қўлланилган бўлса-да, камчиликлари ҳам бор 
эди. Бу асосан изланиш усули билан боғлиқ эди. Одамларнинг 
эҳтиёжлари турли хил бўлганлиги сабабли мотивлантирувчи 
омиллар ҳам ҳар хил бўлади: «кимгадир ёқар лола…» 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling