172
ҳаракатига фақат эҳтиёж таъсир этмайди. Жараёнли назари-
яга мувофиқ, одамзот хатти-ҳаракатига, вазиятга қараб қабул
қилиш ва кутиш функциялари сабаб бўлади,
кейинчалик
хатти-ҳаракат тури танланади.
Жараёнли назарияларда 3 та асосий мотивацион назария
мавжуд:
- кутишлар назарияси;
- адолатлилик назарияси;
- Портер-Лоулер модели.
Кутишлар назарияси. Кутишлар назарияси асосан
Виктор Врум иши билан боғлиқ.
Унинг фикрича, фаол
эҳтиёжнинг бўлиши одамни бирон-бир мақсад сари йўнал-
тиришда ягона мотивация усули бўла олмайди.
Кутишга муайян шахс томонидан аниқ бир воқеанинг бў-
лиш эҳтимоллигини баҳолаш сифатида қараш мумкин. Ку-
тишлар назариясида меҳнатни мотивлаштиришни таҳлил
қилганда, 3 та боғлиқликни аниқлаш лозим:
- меҳнат сарфи – натижалар;
- натижалар – мукофот;
- валентлик (мукофотдан қониқиш даражаси).
«Меҳнат сарфи – натижалар» – бу меҳнатга қилинган
сарф ва олинган натижа орасидаги нисбатдир.
«Натижалар – мукофот» – бу бирон-бир аниқ мукофот-
лашни кутиш ёки эришилган натижалар даражасига жавобан
рағбатлантиришлар.
Кутишлар назариясининг аниқловчи учинчи омили бу ва-
лентликдир ёки мукофотнинг қимматидир.
«Валентлик» –
бу қандайдир мукофот олиниши натижасида қониқиш ёки
қониқмаслик даражаси. Бу даража муайян мукофотни олиш
натижасида юзага келади. Одамларнинг эҳтиёжлари ва му-
кофотга бўлган муносабатлари турли бўлганлиги сабабли,
аниқ белгиланган мукофот ҳаммада ҳам бир хил қимматга
эга эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: