Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат органлари ходимлари


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/67
Sana21.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1105714
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67
Bog'liq
1627625585-VFYBZvCN3zbwuZxHo74n

Аҳоли 
бандлиги 
соҳасидаги 
давлат 
сиёсатининг асосий йўналишлари: 
 Иш ўринлари ташкил этилишини рағбатлантириш ва 
аҳоли бандлигига кўмаклашиш, шу жумладан иш 
ўринларини ташкил этишга доир давлат буюртмасини 
ҳамда иш қидираётган шахсларни ва ишсиз шахсларни 
касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ҳамда уларнинг 
малакасини оширишга доир давлат буюртмасини 
шакллантириш орқали кўмаклашиш; 
 ишсиз шахсларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш 
ва ижтимоий ҳимоя қилиш, ишсизликни камайтириш 
чораларини кўриш, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд 
тоифаларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш; 
 ёшларни, айниқса қишлоқ жойлардаги ёшларни, 
умумтаълим ва касб-ҳунар мактаблари, касб-ҳунар 
коллежлари, техникумлар, академик лицейлар, олий 
таълим 
муассасалари 
битирувчиларини 
ишга 
жойлаштиришни таъминлаш бўйича чораларни амалга 
ошириш; 
 аҳоли бандлиги соҳасида аёллар ва эркаклар учун тенг 
ҳуқуқлар ҳамда имкониятларни таъминлаш; 
 ишга жойлаштириш жараёнларига илғор ахборот 
технологияларини жорий этиш, аҳолининг ишга 
жойлашишига кўмаклашиш бўйича хизматлар бозорида 



замонавий инфратузилмани ва рақобат муҳитини 
яратиш; 
 Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон 
Республикасидан ташқарида ишга жойлашишида 
кўмаклашиш, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида 
меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида уларнинг 
ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишини 
таъминлаш; 
Аҳолини иш билан бандлик тушунчаси 
Инсоннинг доимий ёки вақтинчалик меҳнат фаолияти билан 
боғлиқ ҳолати; 
Аутстаффинг 
(ингл. “Out”- ташқари ва “staff”- штат) – бу ходимнинг 
ўз корхонасининг штати таркибидан ташқарида бошқа 
корхона ёки ташкилот иш берувчиси билан тузган меҳнат 
шартномаси асосида шартнома вазифаларини бажаришдан 
иборат. Компаниялар фуқароларни иш билан бандликнинг 
ушбу 
шаклидан 
ишлаб 
чиқариш 
жараёнларини 
мақбуллаштириб, ходимлар билан эгилувчан меҳнат 
муносабатларини йўлга қўйиш учун фойдаланади; 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling