Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


VIII. Мижознинг асосий ҳисобварағини бошқа банкка ўтказиш


Download 347.5 Kb.
bet12/16
Sana20.06.2023
Hajmi347.5 Kb.
#1629875
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1948 27.04.2009

VIII. Мижознинг асосий ҳисобварағини бошқа банкка ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 12/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-8, 30.04.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 205-модда)
43. Асосий ҳисобварақни бошқа банкка ўтказиш учун мижоз томонидан хизмат кўрсатувчи банкка ариза тақдим этилади ва чек дафтарчалари қайтарилади. Шундан сўнг банк мижознинг ҳисобварағидаги қолдиқни ёзма равишда тасдиқлайди.
Мижоз асосий ҳисобварағи ёпилаётган банкдан олинган тасдиқномани ариза билан бирга асосий ҳисобварақ очилаётган банкка тақдим этади. Ушбу аризага асосан, асосий ҳисобварақ очилаётган банк мижозга вақтинчалик 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағини очади ва бу тўғрисида мижоз ҳамда ҳисобварақ ёпилаётган банкка ёзма равишда хабар беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Мижоз вақтинчалик ҳисобварақ очилганлиги тўғрисидаги хабарни олгандан сўнг асосий ҳисобварақ ёпилаётган банкка асосий ҳисобварақдаги мавжуд маблағлар қолдиғини асосий ҳисобварақ очилаётган банкдаги вақтинчалик очилган ҳисобвараққа ўтказиш тўғрисида тўлов топшириқномаси тақдим этади. Асосий ҳисобварақни ёпаётган банк мижоз юридик йиғмажилдидаги ҳужжатлар ва 2-сонли картотекадаги (агар, мавжуд бўлса) тўлов ҳужжатлари рўйхатини киритиб, ушбу ҳужжатлар асосий ҳисобварақ очаётган банкка топширилганлиги ҳақида икки нусхада далолатнома тузади. Далолатномага банк ваколатли ходимларининг имзолари ва банк муҳри қўйилади.
(44-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-17, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/1948-17/2655-сон)
Далолатноманинг ҳар икки нусхасига мижознинг юридик йиғмажилдидаги ҳужжатлар ва 2-сонли картотекадаги тўлов ҳужжатларининг асл нусхалари илова қилиниб, почта, фельдъегер алоқаси ёки курьер орқали асосий ҳисобварақ очилаётган банкка етказиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Асосий ҳисобварақни очаётган банк ушбу далолатномага илова қилинган ҳужжатларни қабул қилиб олгандан кейин мазкур далолатномага илова қилинган юридик йиғмажилддаги ҳужжатлар ва 2-сонли картотекадаги тўлов ҳужжатларининг асл нусхаларини олганлигини тасдиқлаш учун банк ваколатли ходимларининг имзолари ва банк муҳри қўйилади. Далолатноманинг бир нусхаси почта, фельдъегер алоқаси ёки курьер орқали асосий ҳисобварақ ёпилаётган банкка етказиб берилади.
(44-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-17, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/1948-17/2655-сон)
Ушбу ҳужжатларни ҳисобварақ эгаси ёки учинчи шахслар орқали бериб юбориш қатъиян тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Далолатноманинг асосий ҳисобварақ очаётган банкнинг ваколатли ходимлари томонидан имзоланган ва муҳр қўйилган нусхаси олингандан кейин мижоз томонидан ёпилаётган асосий ҳисобварақдаги маблағларни ушбу ҳисобварақ очилаётган банкда очилган вақтинчалик ҳисобвараққа ўтказиш тўғрисидаги тўлов топшириқномаси ижро қилинади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-17, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/1948-17/2655-сон)
Асосий ҳисобварақни ёпаётган банк бериб юборилган барча ҳужжатлардан нусха кўчириб, белгиланган тартибда ўз архивида сақлайди.
Асосий ҳисобварақни очаётган банк ушбу ҳисобварақни ёпаётган банкдан ҳужжатлар ва маблағларни олгандан кейин мижозга янги асосий ҳисобварақни очади, унга вақтинчалик ҳисобварағидаги қолдиқни ўтказади ва мазкур вақтинчалик ҳисобварақни ёпади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Асосий ҳисобварақ ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот ахборотлар базасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатда сақланади. Ушбу муддат тугагандан сўнг ўтказилган асосий ҳисобварақ тўғрисидаги маълумот архивланади ва белгиланган тартибда сақланади.
(45-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ўтказилган асосий ҳисобварақ бўйича келиб тушган тўлов ҳисоб-китоб ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилгач, қуйидаги мазмундаги хабар билан жўнатувчига қайтарилади: «Ҳисобварақ ёпилди. __________ банкнинг __________ филиалига мурожаат қилинг».

Download 347.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling