Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 16 март,
7/2-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида
ЙЎРИҚНОМА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, банклар томонидан миллий ва чет эл валютасида банк ҳисобварақларини очиш, уларни қайта расмийлаштириш ҳамда ёпиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 4 мартдаги 4/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-12, 24.03.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 192-модда)
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
[СПиТ:
1.Банк ҳисобварақлари. Банк омонати / Банк ҳисобварағи]
банк ҳисобварағи — банк ҳисобварағи шартномасини тузиш орқали банк мижоз (ҳисобварақ эгаси) ҳисобварағига келиб тушган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварағидаги тегишли маблағларни ўтказиш ва бериш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқларни бажариш вазифасини ўз зиммасига олиши натижасида банк ва мижоз ўртасида вужудга келадиган муносабатларни амалга ошириш воситаси.
жамғарма депозит ҳисобварағи — бу мижозларнинг даврий бадаллари асосида шаклланиб, муайян мақсадни амалга ошириш учун жамғариладиган ва шу мақсад учун йўналтириладиган ёхуд шартнома бекор қилиниши натижасида қайтариладиган маблағлар ҳисоби юритиладиган ҳисобварақ;
муддатли депозит ҳисобварағи — шартномада қатъий келишилган муддатга қўйилган мижозларнинг маблағлари ҳисоби юритиладиган ҳисобварақ;
Do'stlaringiz bilan baham: |