Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


Download 347.5 Kb.
bet3/16
Sana20.06.2023
Hajmi347.5 Kb.
#1629875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1948 27.04.2009

ссуда ҳисобварағи — белгиланган тартибда мижозларга берилган кредитларнинг ҳисоби юритиладиган ҳисобварақ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи — мижозларнинг биринчи талаби биланоқ бериладиган ёки ўтказиб бериладиган маблағларнинг ҳисоби юритиладиган ҳисобварақ.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 4 мартдаги 4/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-12, 24.03.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 192-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мижозлар банкларда қуйидаги турдаги ҳисобварақларни очишлари мумкин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-17, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/1948-17/2655-сон)
а) талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари;
б) жамғарма депозит ҳисобварақлари;
в) муддатли депозит ҳисобварақлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-17, 20.02.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/1948-17/2655-сон)
д) бошқа депозит ҳисобварақлари.
Хўжалик юритувчи субъектнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг биринчи марта миллий валютада очган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи (бундан кейинги ўринларда асосий ҳисобварақ деб юритилади) ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект асосий ҳисобварағини очгандан кейин миллий ва чет эл валютасида очадиган барча талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари унинг иккиламчи ҳисобварақлари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-17, 20.02.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/1948-17/2655-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Юридик ва жисмоний шахслар ўзларига ҳисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатиш учун банкларни мустақил равишда танлайдилар ҳамда бир ёки бир неча банкларда миллий ва чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, шунингдек, жамғарма, муддатли ва бошқа депозит ҳисобварақларини очиш ҳуқуқига эгалар.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-17, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/1948-17/2655-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 4 мартдаги 4/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-12, 24.03.2017 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 192-модда)
4. Бюджетдан маблағ олувчи муассасаларга Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағларни кирим қилиш ва бу маблағлардан фойдаланиш учун бюджет ҳисобварақлари, шунингдек ушбу муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини олиб бориш учун талаб қилиб олингунча, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақлари очилади.
Марказлашган маблағлар ҳисобидан капитал қурилишни молиялаштириш учун ягона буюртмачига ҳар бир қурилиш объекти бўйича алоҳида иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлар очилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-10, 15.09.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 493-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси «Банк сири тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар давлат солиқ хизмати органларига банк мижозига (вакилига) солиқ солиш масалаларига тааллуқли ҳолларда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдим этилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)

Download 347.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling