Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


IV. Кредит шартномаси асосида ҳисобварақларни очиш тартиби


Download 347.5 Kb.
bet9/16
Sana20.06.2023
Hajmi347.5 Kb.
#1629875
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
1948 27.04.2009

IV. Кредит шартномаси асосида ҳисобварақларни очиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан банк раҳбари ёки раҳбар томонидан ваколат берилган шахс томонидан бериладиган кредитнинг муддати, миқдори ва фоиз ставкаси кўрсатилган ҳолда, мижоз учун ссуда ҳисобварағи очиш тўғрисида бухгалтерияга берилган фармойишга асосан шу иш кунидан кечиктирмасдан мижозга ссуда ҳисобварағи очилади, кредит масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали расмийлаштириш ҳоллари бундан мустасно.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-19, 10.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2020 й., 10/20/1948-19/0148-сон)
V. Вакиллик ҳисобварақларини очиш тартиби
25. Банклар учун қуйидаги вакиллик ҳисобварақлари очилади:
а) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги миллий ва чет эл валютасидаги вакиллик ҳисобварақлари;
б) резидент банклардаги вакиллик ҳисобварақлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 24 июлдаги 25/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-4, 22.09.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 337-модда)
26. Резидент тижорат банклар миллий ва чет эл валютасида вакиллик ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоб марказида очадилар.
27. Янги ташкил этилаётган банк таъсисчилари банк рўйхатга олингунга қадар таъсис бадалларини йиғиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ёки бошқа тижорат банкида вақтинчалик 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағини очади.
Вақтинчалик ҳисобварақни очиш учун ваколатли шахс таъсисчилар номидан ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза тақдим қилади.
Банкларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида рўйхатга олиниб, банк операцияларини амалга ошириш учун лицензия берилгандан кейин мазкур Йўриқноманинг 26 ва 28-бандларига мувофиқ вакиллик ҳисобварағи очилади.
Вакиллик ҳисобварағи очилаётганда, вакиллик муносабатлари тўғрисида шартнома тузилади.
28. Тижорат банки миллий валютада вакиллик ҳисобварағи очиш учун қуйидагиларни тақдим қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;
(28-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-17, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/1948-17/2655-сон)
б) солиқ тўловчининг идентификация рақами берилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
в) банк операцияларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензиянинг нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-10, 15.09.2015 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 493-модда)
д) имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Резидент банкларга чет эл валютасида вакиллик ҳисобварақлари банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа резидент тижорат банкларида очилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/13-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-13, 10.10.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 24 июлдаги 25/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-4, 22.09.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 337-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Норезидент банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ва Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида вакиллик ҳисобварақларини очиш учун қуйидагилар тақдим қилинади:
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/13-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-13, 10.10.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) норезидент банкнинг тўлиқ номи ва уни рўйхатдан ўтказган давлатдаги юридик манзили кўрсатилган ҳолда ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;
(31-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-17, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/1948-17/2655-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча ҳамда мазкур давлатнинг Марказий (Миллий) банки томонидан берилган лицензиянинг легаллаштирилган нусхаси.
(31-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 майдаги 15/3-сонли (рўйхат рақами 1948-11, 13.06.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 294-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) норезидент банк томонидан ва у рўйхатга олинган давлатда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар қўлланилиши тўғрисидаги ахборот.
(31-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-17, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/1948-17/2655-сон)

Download 347.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling