Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


VI. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча


Download 347.5 Kb.
bet10/16
Sana20.06.2023
Hajmi347.5 Kb.
#1629875
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
1948 27.04.2009

VI. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча икки нусхада тақдим қилинади. Варақчанинг бир нусхаси бухгалтерда, иккинчиси эса, пул чекларини расмийлаштирувчи назоратчида туради. Банкларда мижозларнинг бир нечта ҳисобварақларига хизмат кўрсатиладиган бўлса, улардан имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар қўшимча равишда талаб қилиниши мумкин. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчаларда ҳисобварақларнинг рақамлари кўрсатилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 30 декабрдаги 47/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-9, 09.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 6-сон, 73-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг иккита рўйхатини тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга бухгалтерия ҳисоби субъектида раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар, иккинчисига эса, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради. Агар бухгалтерия ҳисоби субъекти раҳбари бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини ўз зиммасига олган бўлса, у ҳолда ҳар иккала рўйхатда ҳам ўзини кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-18, 23.08.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.08.2019 й., 10/19/1948-18/3620-сон)
Тўловга тақдим этиладиган чекларнинг рақамларини текшириш мақсадида банк мижозларга берган пул чеклари рақамларини банкка топширилган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада қайд этади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 майдаги 15/3-сонли (рўйхат рақами 1948-11, 13.06.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 294-модда)
34. Мижозлар имзоларни бевосита ўз қўллари билан қўйишлари шарт (факсимиле имзо муҳри қўйилишига йўл қўйилмайди).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Биринчи имзо ҳуқуқи иккинчи имзо ҳуқуқига эга бўлган бош бухгалтер ёки бошқа шахсларга берилиши мумкин эмас, бухгалтерия ҳисоби субъекти раҳбари бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини ўз зиммасига олган ҳоллар бундан мустасно.
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 майдаги 15/3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 294-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Раҳбар шахсларга вақтинча биринчи ёки иккинчи имзо ҳуқуқи берилганда, шунингдек, раҳбар томонидан ваколат берилган шахслардан бирортаси вақтинча ўзгарганда, вақтинча ваколат берилган шахснинг имзо намунаси қўйилиб, амал қилиш муддати кўрсатилган қўшимча варақча тақдим қилинади. Ушбу вақтинчалик варақча раҳбар томонидан имзоланади ва муҳрланади (тадбиркорлик фаолияти субъектларидан муҳр қўйиш талаб этилмайди).
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-16, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 10/18/1948-16/2099-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчага юридик шахсларга берилган асосий муҳр ёки юридик шахс филиалининг ёхуд ваколатхонасининг муҳр изининг намунаси қўйилиши шарт. Махсус мақсадлар учун, масалан, «Пакетлар учун», «Рухсатномалар учун», «Девонхона», «Маълумотлар учун», «Гувоҳномалар учун» ва шу кабиларга мўлжалланган муҳрлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
(36-банднинг биринчи ҳатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 4 мартдаги 4/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-12, 24.03.2017 й.)таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 192-модда)
Муҳр алмаштирилганда ёки йўқолиб қолганда, мижоз томонидан биринчи ва иккинчи имзо ҳуқуқи берилган шахслар томонидан раҳбари ва бош бухгалтери (агар мижоз якка тартибдаги тадбиркор ёки деҳқон хўжалиги бўлса — якка тартибдаги тадбиркор ёки деҳқон хўжалиги бошлиғи) томонидан имзоланган илтимоснома асосида банк филиали раҳбари томонидан муҳр тайёрлатиш учун зарур бўлган муҳлат берилади. Ушбу муҳлат бир календарь ойидан ошиши мумкин эмас. Бир вақтнинг ўзида у муҳр бўлмаган вақтда ҳисоб-китоб-пул ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини белгилайди, вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳужжатлар муҳр изисиз топширилишига рухсат беради. Бундай ҳолларда банк раҳбари ёки бош бухгалтери имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчага тегишли қайдларни киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банд талаблари тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан тадбиқ этилмайди.
(36-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-16, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 10/18/1948-16/2099-сон)
37. Юридик шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатадиган деҳқон хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг юридик манзили – уларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган манзил ҳисобланади.
Жисмоний шахснинг манзили — унинг шахсини тасдиқловчи ёки унга тенглаштирилган ҳужжатда қайд этилган рўйхатга олинган манзили ҳисобланади.
Ҳисобварақ эгаси ўз манзилининг ўзгарганлиги тўғрисида ўзининг ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган банкка беш иш куни давомида ёзма хабар бериши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Юридик шахснинг муҳри ўзгарганда, варақчада кўрсатилган имзолардан бирортаси алмаштирилганда ёки қўшилганда ҳисобварақ эгаси янги имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчани тақдим қилади. Бекор қилинган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар юридик шахснинг юридик йиғмажилдига тикилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 30 декабрдаги 47/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-9, 09.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 6-сон, 73-модда)

Download 347.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling