Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


Download 347.5 Kb.
bet6/16
Sana20.06.2023
Hajmi347.5 Kb.
#1629875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1948 27.04.2009

Олдинги таҳрирга қаранг.
а) ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;
(14-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-17, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/1948-17/2655-сон)
б) юридик шахснинг илтимосномаси (илтимосномада юридик шахснинг «Солиқ тўловчининг идентификация рақами» ва «Хос рақами» кўрсатилган бўлиши шарт);
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун мазкур йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари қўйилган икки дона варақча;
(14-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-16, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 10/18/1948-16/2099-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в1) тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар учун мазкур Йўриқноманинг 3а-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган икки дона варақча;
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-16, 25.10.2018 й.) асосан «в1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 10/18/1948-16/2099-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) ваколатхона ёки филиалга берилган ваколатларни белгиловчи ҳужжат ҳамда ваколатхона ёки филиал номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи (паспорт ёки уни ўрнини босадиган) ҳужжати. Ушбу ҳужжатлардан нусха олиниб, асли қайтариб берилади.
(14-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 30 декабрдаги 35/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-14, 17.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/1948-14/0583-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 30 декабрдаги 35/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-14, 17.01.2018 й.) асосан чиқариб ташланган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/1948-14/0583-сон)
15. Ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга оширмоқчи бўлган хўжалик юритувчи субъектларга устав капиталини шакллантириш учун давлат рўйхатидан ўтгунларига қадар таъсисчиларнинг (иштирокчиларнинг) дастлабки бадалларини киритиш учун миллий ва/ёки чет эл валютасида вақтинчалик (маблағ йиғиш учун) 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи очилиши мумкин.
Вақтинчалик ҳисобварақ очиш учун белгиланган тартибда банкка таъсисчилар (иштирокчилар) номидан ихтиёрий шаклда ҳисобварақ очиш тўғрисида уларнинг ишончли вакили томонидан ариза тақдим қилинади.
Давлат рўйхатидан ўтгандан кейин ушбу хўжалик юритувчи субъектга мазкур Йўриқномага мувофиқ асосий ҳисобварақ очилади ҳамда вақтинчалик ҳисобварақдаги маблағлар ушбу ҳисобвараққа ўтказилади ва вақтинчалик ҳисобварақ ёпилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Фаолиятини Ўзбекистон Республикасида амалга оширувчи норезидент юридик шахслар, товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчилар, ташкилий савдоларда акцияларни сотувчи (сотиб олувчи) чет эллик инвесторлар), шунингдек норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасида қонунчилик билан белгиланган тартибда фаолият юритаётган доимий муассасалари миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-19, 10.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2020 й., 10/20/1948-19/0148-сон)

Download 347.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling