Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Download 347.5 Kb.
|
1948 27.04.2009
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза; (16-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-17, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/1948-17/2655-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. б) агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчининг идентификация рақами берилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; (16-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. в) мазкур Йўриқноманинг 4-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган икки дона варақча; (16-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 30 декабрдаги 47/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-9, 09.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 6-сон, 73-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. г) норезидент юридик шахс номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади. (16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-2, 03.11.2009 й.) асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 45-сон, 487-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. д) фаолиятини Ўзбекистон Республикасида амалга оширувчи норезидент юридик шахслар, товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчилар, ташкилий савдоларда акцияларни сотувчи (сотиб олувчи) чет эллик инвесторлар), шунингдек норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасида қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда фаолият юритаётган доимий муассасалари таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг консуллик ёки нотариус томонидан тасдиқланган нусхаси; (16-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) е) товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахс ва биржа брокери ўртасида брокерлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома нусхаси; ж) ташкилий савдоларда акцияларни сотувчи (сотиб олувчи) чет эллик инвесторлар норезидент юридик шахслар ва инвестицион воситачи ўртасида брокерлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома нусхаси. (16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 14 июлдаги 24/7-сон қарорига (рўйхат рақами 1948-15, 09.08.2018 й.) асосан «д», «е» ва «ж» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2018 й., 10/18/1948-15/1688-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. 17. Резидент ва норезидент жисмоний шахслар томонидан миллий валютада депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат) тақдим қилинади (нусхаси олиниб, асли қайтарилади). Ҳисобварақ очиш учун ариза жисмоний шахслар томонидан шахсан тақдим этилиши лозим, қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Жисмоний шахслар ўзлари танлаган банк (филиал)да ушбу Йўриқномада белгиланган тартибда депозит ҳисобварақ очганларидан сўнг, шу банк (филиал)да банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланган ҳолда бошқа депозит ҳисобварақларни очишлари мумкин. (17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 30 декабрдаги 35/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-14, 17.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/1948-14/0583-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. Резидент жисмоний шахслар банкнинг масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали банк хисобварағи очишлари мумкин, бунда банк резидент жисмоний шахсларни идентификациялаш ва лозим даражада текшириш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни амалга ошириши лозим. (17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Банк бошқа банкда очилган банк ҳисобварақларига эга бўлган резидент жисмоний шахсларга масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали депозит ҳисобварақларини очиш учун ушбу резидент жисмоний шахсларни идентификациялаш ва лозим даражада текшириш имкониятига эга бўлиши зарур. Резидент жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат) электрон нусхада сақланиши мумкин. (17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-19, 10.02.2020 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2020 й., 10/20/1948-19/0148-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 18. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкда иккиламчи, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларини очиш учун ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза тақдим қилинади. Мазкур ариза электрон шаклда ҳам тақдим этилиши мумкин. (18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-17, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/1948-17/2655-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 19. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар бошқа банкларда иккиламчи талаб қилиб олингунча, муддатли, жамғарма депозит ҳисобварақларини очишда ҳам асосий ҳисобварақ очиш учун тақдим этиладиган барча ҳужжатларни тақдим этишлари шарт. (19-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 23 майдаги 16/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-1, 20.06.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 300-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-17, 20.02.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/1948-17/2655-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 20. Бошқа депозит ҳисобварақларини очиш тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади. (20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Download 347.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling