Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


II. Миллий валютада талаб қилиб олингунча, жамғарма, муддатли ва бошқа депозит ҳисобварақларини очиш тартиби


Download 347.5 Kb.
bet5/16
Sana20.06.2023
Hajmi347.5 Kb.
#1629875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1948 27.04.2009

II. Миллий валютада талаб қилиб олингунча, жамғарма, муддатли ва бошқа депозит ҳисобварақларини очиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда деҳқон хўжаликлари томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;
(12-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-17, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/1948-17/2655-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари қўйилган икки дона варақча;
(12-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-16, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 10/18/1948-16/2099-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) мижоз номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсни тасдиқловчи ҳужжатдан нусха олиниб, асли қайтариб берилади.
(12-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 30 декабрдаги 35/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-14, 17.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/1948-14/0583-сон)
13. Тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар ҳамда Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;
(13-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-17, 20.02.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/1948-17/2655-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 30 декабрдаги 47/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-9, 09.02.2015 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 6-сон, 73-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) мазкур Йўриқноманинг 3а-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган икки дона варақча.
(13-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/8-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-16, 25.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 10/18/1948-16/2099-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар томонидан таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек юридик шахс номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Ушбу ҳужжатлардан нусха олиниб, асли қайтариб берилади;
(13-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 30 декабрдаги 35/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-14, 17.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/1948-14/0583-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома).
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-10, 15.09.2015 й.) асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 493-модда)
14. Резидент юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиалларига талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун ваколатхона ва филиаллар томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

Download 347.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling