Ўзбекистон Республикаси бош давлат санитария врачининг
Маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи ташкилот номи
Download 0.71 Mb.
|
0016-21 17.07.2021 (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бракераж комиссияси рухсати Бракераж комиссияси аъзоси имзоси
- Тайёр таомнинг номи Баҳоланиши Синама олинган вақти
- Маҳсулотларнинг номи Маҳсулотларни +2 — +6°С ҳароратда саклашнинг муддати
Изоҳ: келтирилган сифатсиз озиқ-овқатлар маҳсулотлари аниқланганлиги, уларни етказиб берувчига қайтарилиши ёки ҳисобдан чиқарилиши тўғрисида ёзилади. Таомларни сифатини назорат қилиш бракераж журнали
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этилишига оид гигиеник талабларга 9-ИЛОВА Мактабгача таълим ташкилотига келтирилган тез бузилувчи маҳсулотларни сақлаш муддати
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этилишига оид гигиеник талабларга 10-ИЛОВА Таомларни органолептик баҳолаш Таомларни органолептик баҳолаш — бу таомнинг ранги, ҳиди, таъми, консистенцияси, қаттиқлиги ва бошқа хусусиятларини ўрганишдир. Таомларни баҳолаш уни ташқи кўринишини ўрганишдан бошланади. Ўрганишни куннинг табиий ёруғлигида ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Кейин эса унинг ҳиди ўрганилади. Таомни бузилганлиги тўғрисида маълумот берувчи асосий кўрсаткич бу таом ҳидининг бузилишидир. Таомни ҳиди истеъмол қилинадиган ҳарорати даражасида аниқланади. Таомни ҳиди нафас олмаган ҳолатда ўрганилади. Таомларни ҳиди тоза, янги, ифорли, хушбўй, сут-қатиқ таъмли, куйган, ачимсиқ, ем, моғорлаган, чириган, ўзига хос (селедка, саримсоқ, ялпиз, ванил, нефт маҳсулотларининг ҳиди ва бошқа ҳидлар) бўлиши мумкин. Таомнинг консистенцияси сезги аъзолари ёрдамида аниқланади. Одамнинг бармоқ учлари, тили, тиши жуда сезгир бўлади. Қаттиқ, серсув, нозик, ёпишқоқ, ёғли, уқаланувчанлиги ва бошқа кўрсаткичлари ўрганилади. Таомнинг мазаси ҳам истеъмол қилинадиган ҳарорати даражасида ўрганилади. Тилнинг учи ширин ва шўрга энг сезгир бўлиб, унинг илдизи аччиқни, ён томонлари эса нордон таъмни сезади. Биринчи таомни органолептик баҳолаш учун ликопчага оз миқдорда намуна (қозонда яхшилаб аралаштирилгандан кейин) олинади. Ташқи кўринишига кўра сабзавотларнинг тозаланганлиги, шакли, пишириш давомида унинг сақланиши, рецептга асосан барча хом-ашёларнинг мавжудлиги аниқланади. Шўрвалар ва бульонларнинг тиниқлиги, айниқса гўштли ва балиқли бульонларга эътибор берилади. Сифатсиз бульон тиниқ бўлмай, юзасида майда ёғ томчили юзани ҳосил қилмайди. Таомнинг таъми ва ҳидини аниқлашда бегона ҳид, аччиқ, ортиқча кислоталилик ва туз мавжудлиги қайд этилади. Бунда пишмаган, куйган ёки ўткир кислоталик, шўр ва таъми айниган таомларни тарқатишга рухсат берилмайди. Иккинчи таомни органолептик баҳолаш уларнинг таркибий қисмлари бўйича амалга оширилади. Умумий баҳолаш фақат соусли таомларга берилади. Таомларни текширишда унинг ташқи кўриниши, гўштни бир хил катталикда бўлиш, кесилганда унинг ранги (қайнатилган гўштнинг қуруқлиги бульондан ташқари ҳолатда узоқ муддат сақланганлиги тўғрисида, кесилган котлетларнинг қизил-пушти ранги эса фаршнинг сақлаш қоидаси бузилганлиги ёки яхши қовурилмаганлиги тўғрисида маълумот беради). Таомнинг консистенцияси унинг пишганлик даражасини, шунингдек, рецептга риоя қилинганлигини билдиради (котлетнинг ёпишқоқлиги унга нонни ортиқча қўшилганлигини билдиради). Гўшт юмшоқ, ширали, парранда гўштлари — суяклардан осон ажраладиган, балиқ филеси эса юмшоқ, ширали, майдаланмаган бўлиши керак. Сабзавотли гарнирларни баҳолашда уларни сифатли тозаланганлиги, таомнинг консистенцияси, ташқи кўриниши, рангига эътибор берилади. Ёрмаларни баҳолашда уларнинг консистенциясини таомномага мослиги (сочилувчан, ёпишқоқ) солиштирилади. Котлетлар қовурилгандан кейин шаклини сақлаб қолиши керак. Макарон маҳсулотлари юмшоқ бўлиб, осонлик билан ажралиши керак. Соуснинг консистенцияси уни қошиқдан оқизиб ўрганилади, ранги, таъми, ҳидига эътибор берилади. Сифатсиз соусда куйган пиёз зарралари кул ранг бўлиб, аччиқ таъмли бўлади. Таомларни органолептик баҳолашда эҳтиёт чораларини кўриш керак: хом ҳолатда бериладиган маҳсулотлар текширилади; айниган маҳсулотнинг ранги ва ҳиди ўзгарган ҳамда овқатдан заҳарланиш ҳолати содир бўлганда таомнинг мазаси татиб кўрилмайди. Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этилишига оид гигиеник талабларга 11-ИЛОВА Олдинги таҳрирга қаранг. Мактабгача таълим ташкилотларининг ошхоналарида фойдаланишга рухсат этилган озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхати (11-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2023 йил 17 февралдаги 2-сонли қарори таҳририда) Гўшт ва гўшт маҳсулотлари: I категорияли мол гўшти (сарпанжа, курак қисми, сон-чаноқ, филе, бўйин қисми, тил); I категорияли бузоқ гўшти (сарпанжа, курак қисми, сон-чаноқ, филе, бўйин қисми, тил); I категорияли кам ёғли, суяксиз қўй гўшти; I категорияли товуқ, курка гўшти (сарпанжа, курак қисми, сон-чаноқ, филе, бўйин қисми), ҳафтасига 2 мартадан кўп берилмайди; I категорияли қуён гўшти (сарпанжа, курак қисми, сон-чаноқ, филе, бўйин қисми); Балиқ: толстолобик, сазан, минтай, судак, сом; Тухум: I категорияли товуқ тухуми, оғирлиги 55 граммдан кам бўлмаган; Сут ва сут маҳсулотлари: сут (ёғлилик даражаси 2,5% ва 3,2%), пастеризацияланган, стерилизация қилинган, қуруқ сут; творог (ёғлилик даражаси 5% ва 2,5%) термик ишлов берилгандан сўнг; ўткир таъмсиз қаттиқ пишлоқ; сметана (ёғлилик даражаси 10%, 15% ва 20%) -термик ишлов берилгандан сўнг; кичик идишдаги қатиқ, кефир (200, 250, 500 г., ҳажми 1 л дан ошмаган). Ёғлар: сариёғ (фақат сигир сутидан тайёрланган, ёғлик даражаси 82,5%); ўсимлик мойи (тозаланган ва ҳидсизлантирилган кунгабоқар мойи), таом хамда пишириқлар учун ишлатиш мумкин; Қандолат маҳсулотлари: корхонада ишлаб чиқарилган — джем, мураббо, повидло, табиий асал; Сабзавотлар: картошка, оқ ва қизил бошли карам, гулкарам ва броколли, сабзи, лавлаги, бодринг, помидор, кабачка, бақлажон, патиссон, ошқовоқ, пиёз, петрушка, укроп, сельдер, томат пастаси, томат-пюре; Мева ва резаворлар: олма, нок, банан, олхўри; цитрус мевалар (апелсин, мандарин, лимон) — аллергик статусни ҳисобга олган ҳолда; қуруқ мевалар (туршак, қуритилган узум, қора олхўри, қуритилган олма, наъматак); Дуккаклилар: нўхат, ловия, мош, ясмиқ (чечевица); Ичимликлар: табиий мева шарбатлари, кисель, кампот, наъматак дамламаси; какао, чой, қайнатилган сут. Консервалар: мол гўштидан тайёрланган консерва (истисно тариқасида гўшт бўлмаган вақтда), яшил нўхат ва маккажўхори консерваси; Нон, ёрмалар, макарон маҳсулотлари: барча турлари. Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этилишига оид гигиеник талабларга 12-ИЛОВА Олдинги таҳрирга қаранг. Мактабгача таълим ташкилотларида юқумли касалликлар ҳамда овқатдан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида фойдаланишга рухсат этилмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати (12-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2023 йил 17 февралдаги 2-сонли қарори таҳририда) калла-пойча маҳсулотлари (буйрак, юрак, жигар, ўпка, елин); барча ёввойи ҳайвонларнинг гўшти; ичи тозаланмаган парранда гўшти; 2, 3, 4-категорияли гўшт, парранда, балиқ гўшти; гўштнинг ёғи ва шиллиқ пардаларининг миқдори 20 фоиздан кўп бўлиши; холодец, гўштнинг безли қисмлари, диафрагма, калла гўштидан рулет; дудланган маҳсулотлар, барча турдаги колбасалар, сосиска, сарделька; чарви ёғи, думба ёғи, маргарин ва бошқа гидрогенизацияланган ёғлар; ёғлилик даражаси 82,5 фоиздан кам бўлган сариёғ (сигир ёғи); ўсимлик мойига сут қўшилган маҳсулотлар (спред); творог маҳсулотига қўшилган сметана, шоколад, мураббо ва ўсимлик мойи қўшиб тайёрланган музқаймоқ; қимиз ва этанол сақловчи ачитилган сут маҳсулотлари (0,5 фоиздан юқори); пастеризацияланмаган сутдан тайёрланган творог ва сметана, термик ишлов берилмаган, катта идишдаги творог ва сметана; ошхона шароитида тайёрланган қатиқ; сувда сузувчи паррандаларни гўшти ва тухумлари (сальмонеллёз билан зарарланиш хавфи бўлгани сабабли); пўстлоғи ифлосланган, ёрилган ва сальмонеллёз учрайдиган хўжаликлардан келтирилган тухумлар; барча турдаги уй шароитида тайёрланган консервалар; герметик беркитилишида камчилиги бўлган, идиши эзилган, шишган (бомбаж), қопқоғи занглаган, ёрлиғи бўлмаган консерваланган маҳсулотлар; омбор зараркунандалари ва майда чиқиндилар билан зарарланган ёрмалар, дуккаклилар, ун, макарон маҳсулотлари, қуруқ мевалар; пестицид ва нитрат миқдори лабораторияда текширилмаган, моғорлаган, бузилган мева ва сабзавотлар; уй шароитида тайёрланган ва ота-оналар томонидан уйдан олиб келинган, сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган таомлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари (шу жумладан, байрамлар ва туғилган кунларни нишонлашда); кремли қандолат маҳсулотлари (пирожний ва тортлар), кремлар; турли қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар; квас, морс, газли ичимликлар, сунъий ранг, маза, хид берувчи воситалар қўшилган таом ҳамда ичимликлар, ёғда қовурилган (фритюр) маҳсулотлар (гренка, чипслар, фри); майонез, мурч, хантал, хрен, сирка, қахва; барча турдаги карамеллар; қуруқ концентратлар асосида тез тайёрланадиган 1 ва 2 таомлар; бир кун олдинги ёки олдинги овқатдан қолган овқат қолдиқлари; бўлинмаган ёки майдаланган тухум билан макарон; қовурилган тухум, омлетдан ташқари; тухум барак; Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этилишига оид гигиеник талабларга 13-ИЛОВА Сифатли озиқ-овқат маҳсулотларининг хусусиятлари Гўшт. Янги гўштнинг ранги қизил, ёрқин, ёғи юмшоқ, илиги суякни тўлиқ тўлдириб туради. Гўшт кесилганда тўқималари зич, таранг бўлиб, бармоқ билан босилганда тезда ўз ҳолатига қайтади. Янги гўштнинг ҳиди ушбу ҳайвоннинг гўшт ҳидига мос бўлади. Совутилган гўшт усти текис ва шудрингга ўхшаш бўлиб, бармоқ билан босилганда қизил доғ пайдо бўлади. Кесилганда кул ранг-пушти рангли. Ёғи оқ ёки сарғиш рангда. Пайлари зич, оқ рангли баъзида кул ранг. Гўштнинг кесилган юзаси нам (ёпишқоқ эмас), гўштдан тиниқ қизил гўшт сели оқади. Консистенцияси эластик бўлмайди, бармоқ билан босиб кўрилганда чуқурча ҳосил бўлади. Ҳиди ҳар бир гўштнинг турига хосдир. Совутилган гўштнинг сифати қиздирилган пўлат пичоқни гўштга тиқилиб, тортиб олинганда пичоқда қолган гўшт селининг ҳиди орқали аниқланади. Гўштнинг янги эканлигини қопқоқли идишда қайнатилгандан сўнг ҳидини аниқлаш орқали баҳоланади. Бунда бульон тиниқ, ёғ заррачалари ялтироқ бўлиши керак. Нордон ва ёқимсиз ҳид аниқланганда гўшт ишлатилмайди. Балиқ. Янги балиқларнинг тангачалари силлиқ, тиниқ, танага маҳкам ўрнашган бўлади, жабралари оч қизил ёки пушти рангли, кўзлари бўртиб ялтираб туради. Гўшти зич, таранг, суяклардан қийин ажралиши, бармоқ билан босганда чуқурча ҳосил бўлмайди, агар ҳосил бўлса, у тез ва тўлиқ йўқолади. Сувга ташланган балиқ гўшти тезда чўкиб кетади. Янги балиқ ҳидланмаган, ўзига хос бўлади. Совутилган сифатли балиқнинг тангачалари силлиқ, кўзлари бўртиқ ялтироқ, кўз косасида туради, эритилгандан кейин гўштнинг таранглиги сақланган, суякдан қийин ажралади, балиққа хос ҳиди сақланиб, бегона ҳидлар бўлмайди. Айниган балиқнинг кўзлари ичига кирган, тангачаларининг ялтироқлиги йўқолган, танаси хира ёпишқоқ шиллиқ билан қопланган, қорни шишган, анал тешиги бўртган, жабраларидан ифлос, сариқ рангли, жигар ранг қўланса ҳидли суюқлик ажралади. Гўшти титилиб, суяклардан осонгина ажралади. Тана юзасидаги ёғларнинг оксидланиши натижасида зангсимон доғлар пайдо бўлади. Иккиламчи музлатилган балиқларнинг танаси хиралашади, кўзлари ботиб кетади, кесилган гўштнинг ранги ўзгаради. Бундай балиқни озиқ-овқат учун ишлатиш мумкин эмас. Балиқнинг сифатини аниқлаш учун (айниқса музлатилган балиқни) пичоқ қайноқ сувда қиздирилиб бошнинг орқасидаги гўшти ичига киритилади ва ҳиди аниқланади. Бундан ташқари балиқни ёки унинг жабрасини сувда пишириш орқали ҳиди аниқланади. Сут ва сут маҳсулотлари. Янги соғилган сут бироз сарғиш оқ рангли (ёғсиз сут оқ-кўкимтир рангда бўлади), ҳиди ва таъми ёқимли, бироз ширин бўлади. Сифатли сутда чўкма, бегона модда ва ҳидлар бўлмаслиги керак. Творог оқ ёки бироз сарғиш рангга эга, кўриниши бир хил, нозик консистенцияли, нордон сутнинг таъми ва ҳидига эга, бегона таъм ва ҳидсиз бўлади. Таълим ташкилотларида творогга фақат термик ишлов берилгандан сўнг ишлатилади. Сметана қуюқ, бир хил консистенцияли, оқсил ва ёғ заррачаларисиз, оқ ёки оқ-сариқ рангли, ўзига хос таъм ва ҳидга эга, сезиларсиз нордон бўлади.Сметана фақат термик ишлов берилгандан кейин ишлатилади. Сариёғнинг ранги оқ ёки оқ-сариқ бир текис, таъми ва ҳиди ўзига хос, бегона қўшимчаларсиз бўлади. Ёғ тарқатилишидан олдин оксидланиш маҳсулотлари бўлган сариқ четидан тозаланади, тозаланган ёғнинг бу қатлами ишлатилмайди. Тухум. Таълим ташкилотларида фақат 1-категорияли оғирлиги 55 грамдан кам бўлмаган товуқ тухумидан фойдаланишга рухсат этилади. Бедана тухуми ҳам берилиши мумкин. Тухумнинг янги эканлиги уларни овоскоп орқали ёритиш ёки картондан ясалган труба ёрдамида аниқланади. Тухумни тузли эритмага (1 л сув учун 20 гр туз) ботириб кўриш усулидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда тузли эритмадаги янги тухум чўкади, қуриган, узоқ вақт сақланган тухумлар тузли эритма юзасига чиқади. Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этилишига оид гигиеник талабларга 14-ИЛОВА
Download 0.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling