3.6. Мавзуга оид слайд, тақдимот материаллари (электрон шаклда)
3.7. Тарқатма материаллар:
Компетентли ёндашувнинг асосий жиҳатлари:
1) компетенциялар анъанавий билимларнинг инсондаги интеллектуал, коммуникатив, креатив, методологик, дунёқарашга оид кўникмалар билан уйғунлашган ҳолатидир;
2) компетентли ёндашув асосида таълим жараёнининг мақсадга мувофиқлик ва мақсадга йўналганлик ғояси ётади. Бундай ёндашувда компетенциялар ўқувчи малака ва кўникмаларининг энг юксак даражасини ифодалаган ҳолда ташкилий жиҳатдан тўрт компонентдан иборат бўлади: билим, малака, ижодий фаолиятга оид тажриба ва қадриятга асосланган муносабат;
3) компетентли ёндашув асосида иккита асосий тушунча фарқланади: компетенция ва компетентлик. Компетенция – маълум бир вазифани ҳал этиш имконини берувчи шахс сифатлари мажмуи. Компетентлик эса, инсоннинг маълум бир компетенцияга эгалиги, бундай эгаликка ва фаолият объектига бўлган муносабатни англатади.
Компетенция – касбий фаолият талабларини ўзида акс эттирган шахс сифатлари, билим, малака, кўникма, фаолият услубларининг ўзаро алоқадор мажмуидир. Компетентлик – профессионал ва ижтимоий соҳада самарали фаолият юритиш мақсадида шахснинг потенциалини амалга ошириш истаги ва қобилияти бўлиб, бунда инсон фаолият натижасининг юксак ижтимоий аҳамиятини шахсий масъулият сифатида ҳис этади ҳамда натижани мукаммаллаштириб бориш ҳақида қайғуради.
1. Билим малака ва кўникма, Касбий муҳим сифатлар ва комптенциялар орасидаги ўхшашлик ва фарқлар таърифи
2. Компетенция ва компетентлик таърифлари
4 Мавзу. Прокурорлик касбий фаолияти таҳлилига қадриятларга асосланган ёндошув
Мавзуни ўрганишдан кутилаётган мақсад ва вазифалар
Мақсад: Касбий фаолият таҳлили ва касб эгасини баҳолашни компетенциялар асосида ташкил этиш
Вазифалар:
Компетенция ёндошувнинг афзалликларини таҳлил қилиб бериш;
Прокуратура органлари ходимларини баҳолашда компетенцияга асоланган ёндошувдан фойдаланши хусусиятлари.
Прокуратура органи ходимларига хос компетенциялар таҳлили
4.3. Мавзуни ўрганишга ажратилган вақт:
Do'stlaringiz bilan baham: |