Ўзбекистон республикаси бош прокуратурасининг олий ўҚув курслари


Коррупцияга қарши туриш муҳитини шакллантириш


Download 0.65 Mb.
bet38/39
Sana28.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1012619
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
Коррупция Психол УМК (1)

Коррупцияга қарши туриш муҳитини шакллантириш
Коррупцияга фақат бошқа самарали ташкил этилган тизимгина барҳам бериши мумкин!
Коррупцияга қарши туриш профессионал макони – шундай муҳитки, бунда қадриятларга асосланган ижтимоий –иқтисодий шароитда профессионал мақсадга йўналган фаолият амалга ошади ҳамда бу ерда профессионал мақсадларга қонуний восита ва услублар орқали эришилади. Бундай шароитда ўзаро муносабатларга киришувчи профессионал субъектларнинг хулқи коррупция нуқтаи назаридан минималлашган бўлади.



  1. Коррупцияга қарши туриш профессионал маконида кадрлар хизматининг асосий вазифалари

  1. Қуйидаги тушунчаларнинг моҳиятини аниқлаштириш зарур: «профессионал фаолият субъекти (амалдор шахс) – фаолият – ижтимоий муҳит (фуқаро)», ижтимоий қадриятларга асосланган профессионал ўзаро муносабатларни коррупцион ҳаракатларга алмаштириш сабабини аниқлаш.

  2. Мутахассиснинг, раҳбарнинг ахборот-таҳлилий компетенциясини шакллантириш, коррупцияга қарши туришга оид усул ва воситалар хақидаги билимларни конкрет фаолиятга айлантириш. Ушбу кўникма ва малакалар реал вазиятда амалга оша олишини таъминлаш (аниқ ва ностандарт вазиятларда ушбу билимларни англанган ҳолда амалда қўллай олиш малакасини шакллантириш).

  3. Вертикал ва горизонтал тармоқда хизмат коммуникацияларини ривожлантириш, жамоада ахлоқий қадриятларни тиклаб бориш, шаффоф коммуникатив маконни шакллантириш (коррупциялашган иқтисодга йўналган норасмий гуруҳлар ўртасидаги латент каналлар ўрнига), коммуникация жараёнидаги “сўз ва ибораларни” назорат қилиш.

  4. Коррупцияга қарши туриш салоҳиятини намоён бўлиши учун Ижобий ижтимоий –психологик муҳитни шакллантириш.

  5. Қуйидаги мезонларга мос келувчи бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга ошириш маконини яратиш: замонавий, ахборотга бой, зиддиятсиз, реалистик, рационал, перспектив, мавжуд ресурсларга таянган, ахлоқий, масъулиятли, профессионал жиҳатдан тайёрланган, пухта ўйланган, ижодий (зарурат бўлганда), раҳбар позицияси акс этган қарорлар.

  6. Ташкилотнинг коррупцион виктимлигини енгиб ўтиш, яъни ички жараёнларни ўзгартириш (масалан, иккиҳокимиятчилик, ходимлар функционал мажбуриятларининг ноаниқлиги, келажаги йўқ лойиҳалар, янгиликларни жорий этишдаги малакасизлик, ёпиқ кадрлар сиёсати ва шу кабилар).

  7. Ходимларнинг карьерада ўсиш траекториясини бошқариш. Бу эса комплекс фаоллик, мустақиллиик, шахсий ва профессионал салоҳиятининг ривожланган шаклларини ўз ичига олган акмеологик ёндошувга асосланган бўлиши керак.

  8. Ҳокимлик органининг қадриятли нуфузига эга бўлишини таъминлаш. Коррупцияга қарши туриш ҳақидаги эски стереотиплар ўрнига янги тасаввурларни шакллантириш. Бу тасавурларда коррупция ҳолатларига чидамсиз салбий муносабат акс этиши лозим. (Хусусан, хозирги пайтда хақпарвар давлат хизматчилари ҳам айрим пайтда коррупцияга борган ҳамкасбларига чидам билан қарайдилар).


Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling