А2 хо 18-27см. Қорамтир кулранг аралаш, оқ доғлари билан, кучсиз намланган, оғир қумоқ, кучсиз зичлашган, майда кесакчали, илдизи бироз камайган, карбонатлар доғ ва майда тўпламлар ҳолида, жониворлар билан яхши ишланган, ўтиши ранги, зичлиги, янги яралмаси бўйича кескин.
А3 чир 27-51см. Кулранг оқ доғлари билан, намланган, оғир қумоқ, зичлашган ингичка, майда томирли, аввалгиларидан сезиларли камайган, жониворлар изи сезиларли, структураси тангасимон, кўп миқдорда карбонатлар доғлар ва майда конкрециялар (йиғилмалар) ҳолида, ўтиши янги яралмаси бўйича аста-секин.
В1 51-85см. Оч кулранг оқ доғлар билан, намланган, оғир қумоқ, зичлашган, оз миқдорда майда томирлар, жониворлар изи сезиларли, корбанатлар кўп миқдорда, оқ доғлар, уларнинг тўплами, айрим ҳолларда, А-3-5смли конкрецялар ҳолида, ўтиш ранги, янги яралмаси бўйича сезиларли.
В2 85-108см. Оч кулранг, оқиш доғлари билан, ўртача намланган, оғир қумоқ, зичлашган, жуда оз миқдорда майда илдизлар, оз миқдорда жониворлар билан ишланган, карбонатлар оқ доғлар холида, кам миқдорда ўртача ўлчамли (3-5см) конкрецялар ҳолида, ўтиши намлиги, янги яралмаси бўйича.
С 108-175см. Сарғиш- кулранг, кучли намланган, оғир қумоқ, ўртача зичлашган, жуда оз миқдорда майда тошлар ва жониворлар изи.
Кесма-3
23.03.2012 йил.
Тошкент вилояти Паркент тумани Гулбоғ массиви КМ-12
Тупроқ номи; Суғориладиган (30-35йил) тўқ тусли бўз тупроқ, ўрта қумоқли, лёссимон-проллювиал ётқизиқларда таркиб топган баланд-паст текисликлардан ташкил топган тоғ олди текисликлари.
Мезорельеф: Шимолий қияликнинг юқори учдан бир қисми, 5-80 нишаблик.
Тупроқ юзаси: кичик пуштали эгатли, кесакли, намланган, ўсимликлар қолдиқлари, ўтмишдан экин- кузги буғдой, бу йилда сабзавот экинлари етииштирилмоқда.
Аҳ 0-25см. Тўқ кулранг,намланган, оғир қумоқ, юмшоқ кесакчали, ўсимлик қолдиқлари ва илдизлари, кучсиз зичлашган, жониворлар изи, ўтиши тузилиши бўйича аста-секин.
Do'stlaringiz bilan baham: |