Аҳо 25-34см. Оч кулранг, намланган, оғир қумоқ, кучсиз зичлашган, майда кесакчали, ўсимлик илдизлари кам миқдорда, остида карбонат доғлари, жониворлар излари, янги яралмаси (карбонатлари) ва ранги бўйича ўтиши аниқ.
В1 34-52см. Оч сарғиш тусли кулранг, кучсиз намланган, кучсиз зичлашган, ўрта қумоқ, мустаҳкам бўлмаган кесакли, карбонатларнинг оқиш доғлари ва конкрециялари, жониворлар билан кам ишланган, ўтиши ранги бўйича аста-секин.
В2 52-92см. Оч сарғиш тусли кулрангранг, кучсиз намланган, ўрта қумоқ, кучсиз зичлашган, 52-58 см ида ҳайдалма қатламидан лиза ҳолидаги қатламча-кулрангли, кўп миқдорда карбонатлар конкрецияси, мустаҳкам бўлмаган кесакли, ости структурасиз жониворлар билан кучсиз ишланган, ўтиши зичлиги ва янги яралмаси (карбонатлилиги) бўйича аста-секин.
С 92-150см. Оч сарғиш тусли кулранг, кам намланган, ўрта қумоқ, кучсиз ва ўртача зичлашган, структурасиз, жониворлар изи кам миқдорда, карбонатлар кам миқдорда, остида учрамайди, майда ғовакли лёссимон қумоқ, она жинси-лёссимон проллювиал ётқизиқлар.
Намуна олинган қатламлар чуқурлиги см; 0-25, 25-34, 34-52, 52-70, 70-92, 92-120, 120-150см.
Кесма-4
23.03.2012 йил.
Тошкент вилояти Паркент тумани Гулбоғ массиви КМ-12
Тупроқ номи; Янгидан суғориладиган (30-35йил) тўқ тусли бўз тупроқ, ўрта ва кучли ювилган.
Ландшафт (геомарфология) Лёссимон-проллювиал ётқизиқларда таркиб топган баланд-паст текисликлардан ташкил топган, сойлар ва жарликлар билан бўлинган тоғ олди текисликлари.
Мезорельеф; Шимолий қияликнинг ўрта қисми, нишаблик 5-80 .
Тупроқ южаси; қуруқ, айрим жойларда кучсиз намланган, кучли пуштали эгатлар дўнчалар, кўп миқдорда ўсимлик қолдиқлари учрайи.
Аҳ 0-23см. Тўқ кулранг, янги ва кучсиз намланган, оғир қумоқ, кесакли, ғовак-кам зичлашган, кўп миқдорда илдиз ва гўнг (органик модда) қолдиқлари, жониворлар билан яхши ишланган, ўтиши тузилиши бўйича аниқ..
Do'stlaringiz bilan baham: |