Ачо ҳқ7-20см. Қорамтир,намланган, оғир қумоқли, майда донадор, кесакчали, кучсиз зичланган, сер томирли, аввалги қатламга нисбатан камроқ, жониворлар изи сезиларли, ўтиши ранги, зичлиги, механик таркиби бўйича сезиларли.
Аг қ 20-41см. Қорамтир кулранг, кучсиз намланган, ўрта қумоқ, ўртача зичлашган, майда кесакчали, кам миқдорда майда илдизлар, жониворлар изи сезиларли. Ўтиши ранги, зичлиги орқали аста-секин.
В1 41-72см. Кулранг (серый), ўртача намланган, ўрта қумоқ, майда кесакчали, ўртача зичлашган, майда узун томирли, оз миқдорда жониворлар билан ишлов берилган, ўтиши намлиги, зичлиги орқали аста-секин.
В2 72-110см. Оч кулранг, кучсиз намланган, ўта қумоқ, структурасиз пластинкасимон, аввалги қатламга нисбатан зичлашган, майда томирли, оз миқдорда, жониворлар изи, ўтиши механик таркиби, зичлиги бўйича сезиларли.
С 110-160см. Оч кулранг, кучли намланган, оғир қумоқ, кучли зичлашган, оз миқдорда майда илдизлар, оз миқдорда жониворлар изи.
Кесма-2
23.03.2012 йил.
Тошкент вилояти Паркент тумани Гулбоғ массиви КМ-12.
Тупроқ номи; Янгидан суғориладиган тўқ тусли бўз тупроқлар, ўртача ювилган. Паркент чорваси фермер хўжалиги кесма-1дан 200-250метр жануб тамонда жойлашган. Тўқ тусли бўз тупроқлар минтақаси, қияликлари кучли бурмаланган тоғ олди, қир адирли ва паст тоғлар, 50-70 қияликни ўрта қисмида, ўртача ювилган, жанубий қияликда жойлашган, ўсимликлари кузги буғдой, майса ҳолида 3-5см кзунликда. Микроқиялик, кучсиз намланган, ўртача ўлчамдаги бир-биридан ёриқлари билан ажралган майда ва ўртача кесакчали, кесма чуқурлиги 175см, карбанатлар 19см дан бошланган лёссли ётқизиқлар.
Қатламлар; 0-18, 18-27, 27-51, 51-85, 85-108, 108-175см.
А1 х 0-18см. Тўқ қора, намланган, оғир қумоқ, донадор-майда кесакчали, кучсиз зичлашган, кўп миқдорда майда ва йирик узун томирли, ҳайвонот-жониворлар изи кўп миқдорда, ўтиши ранги, янги яралмалари бўйича сезиларли.
Do'stlaringiz bilan baham: |