Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти
Thuislozen Team (ТТ) лойиҳаси- бошпанаси йўқ ва ёшлар дайдилиги билан ишлаш
Download 0.95 Mb.
|
BMI Қиличов Оғабек 04.05.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Yoorkoming Thuisloosheid (VT)
- Halt лойиҳаси
- Halt лойиҳасида
- Family First (FF) лойиҳаси
- Home Video Training (НVТ) лойиҳаси
1. Thuislozen Team (ТТ) лойиҳаси- бошпанаси йўқ ва ёшлар дайдилиги билан ишлаш. Бу лойиҳа 1992 йилда татбиқ этилган. Голландиянинг турли шаҳарларида бу фаолият билан шуғулланадиган махсус бюролар ташкил этилган. Роттердамда бу бюро ўз штатида тўртта ижтимоий ходимни бирлаштирган ва улар 28 та ёшлар билан иш олиб борадилар. Бу фаолиятга улар бошқа мутахассисларни, яъни психологнаркологларни ҳам жалб этганлар. Бу лойиҳанинг асосий контингентлари 25 ёшгача бўлган, уч ойгача мунтазам яшаш жойига эга бўлмаган, жиноят содир этмаган, лекин тартибни сақлаш органлари ходимлари томонидан назоратга олинган ёшлар ташкил этади.
Бу хизмат ходимлари бошпанасиз бу ёшларга нисбатан ҳеч қандай зўраки чорларни кўрмайдилар, яъни уларга тергов учун чақирув қоғозлари юбормайдилар ёки мажбуран ушлаб келмайдилар. Бу ерга фақат ўз ҳаётларини ўзгартирмоқчи, ёрдамни қабул қилишга ва бир вақтнинг ўзида ўз ҳаётий режаларини амалга ошириш учун масъулиятни бўйнига олишга тайёр бўлган ўсмирлар ўз хоҳишлари билан келадилар. Манбаларда келтирилишича ҳозирги вақтда бу бюро тизимига қўшилиш истагида бўлган ўсмирлар мурожаатлари қайд этиб борилмоқда. 2. Yoorkoming Thuisloosheid (VT) – лойиҳаси ёшлар ва болаларнинг интернатлардан қочиш, шунингдек, интернат ходимлари ва тарбияланувчилар ўртасида юзага келадиган низоли ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган ишларни амалга оширади. Қайд этиш керакки, бу лойиҳа доирасидаги ишлар аввалги ТТ лойиҳаси билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. Чунки дайдиларнинг 70 фоизи интернатнинг собиқ тарбияланувчиларидир. Голландияда интернатларнинг кўпгина турлари мавжуд. Улар таълим тизимида ёки аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимида ҳам ташкил этилган. Уларда 100 та, 200 та ва ундан кўпроқ тарбияланувчилар доимо яшайдилар. У ерда яшайдиган болалар оддий шаҳар мактабида ўқийдилар. Шунингдек, давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари ёрдамида нодавлат хайрия ташкилотлар ёки айрим шахслар ташаббуси билан ташкил этилган интернатлар ҳам мавжуд. Уларда қоидага кўра 8 тадан 12 тагача бўлган тарбияланувчилар яшайдилар. Улар кўпроқ ёшлар ётоқхонасини эслатади. Ҳар бир тарбияланувчи алоҳида хонага эга бўлиб, уни ўз хоҳишига кўра жиҳозлайди, таъмирлайди ва тозалигини сақлайди. У ерда меҳмонларни ҳам қабул қилиши мумкин. Агар интизомни ва тартибни бузса ўсмир VT лойиҳасидан чиқарилади ва бу улар учун ҳаётий истиқболларини йўқотиш билан баробар. Бундай интернатларда маиший бинолар мавжуд бўлиб, болалар хўжаликни юритишни, ижтимоий нафақадан иборат бўлган маблағларни тежашга ўрганадилар. Бу ерда шунингдек, таълимий ва мослашув характерга эга бўлган машғулотлар, тренинглар ўтказилади ва дам олиш тадбирлари ҳам ташкил этилади 3. Halt лойиҳаси –майда ўғирлик ёки вандализм ҳаракатларини содир этган ёшлар билан ишлаш. Бй лойиҳага Голландиянинг 70 фоиз ҳудуди қамраб олинган. Бу лойиҳанинг моҳияти шундан иборатки, ҳуқуқбузарлик содир этган ёшларга ўз меҳнати билан моддий ёки маънавий зарарни қоплаш таклиф этилади. У бундан бош тортган ҳолатларда маҳаллий ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари иш билан шуғулланадилар ва тегишли жазони белгилайдилар. Голландияда судланганлик жиддий ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради, чунки олий ўқув юртига кириш ёки ишга жойлашишда қийинчилик эзага келади. Барча ҳуқуқбузарликлар полицияда қуйидаги мезонлар бўйича текширилади: 1. Келтирилган зарар миқдори маълум бир суммадан ошмаслиги керак (тахминан 1000 доллар). 2. Агар бу иккинчи ҳуқуқбузарлик бўлса, у ҳолда биринчисидан бир йил кейин содир этилган бўлиши керак. 3. Учинчи ҳуқуқбузарлик содир этилса ўсмирни Halt лойиҳасида иштирок этиш имконияти йўқолади. Бу вазиятда дастурда кейинчалик иштирок этиши юстиция оганларининг қарори билан ҳал этилади. Агар ҳуқуқбузарлик бу мезонларга мос бўлса, ўсмир бўйича тўпланган ҳужжатлар полиция томонидан Halt бюросига юборилади. Бюро ходими ёшларнинг ота-онаси, жабрланувчи ва прокуратура ўртасида муаммони енгил ҳал этиш бўйича воситачи вазифасини ўтайди. Ўсмирларга ҳуқуқбузарлик оқибатларни бартараф этишнинг бир неча вариантлари таклиф этилади, келишув ҳужжатлар билан расмийлаштирилади ва бюро барча томонларнинг келишув шартларни бажаришини назорат қилади. Агар бундан бош тортилса ҳуқуқбузарлик бўйича далолатнома расмийлаштирилади. Шартномага асосан ёш жабрланувчидан узр сўраши, зарарни қоплаши, ҳуқуқий саводхонликни оширишга йўналтирилган тадбирларда иштирок этиши лозим. Келтирилган зарарни қоплашнинг кенг тарқалган усуллари қуйидагилар: - ҳуқуқбузарлик оқибатларини жойида тузатиш (деворларни ювиш, бўяш); - зарар келтирилган ташкилотда ишлаш (маслан, дўконда); - ёшларнинг жамоат ишларида ишлаб топган маблағи билан зарани қоплаши (масалан, автомобилга зарар келтирганда). 4. Stichting psychologisch pedagogisch instituut (PPI) лойиҳаси мактаб ва ОТМга ўқишга бормай қўйган ёки боришни хоҳламаётган ўқувчилар билан ишлаш. Бу лойиҳа қуйидаги йўналишлар бўйича фаолият юритади: 1. Оддий мактабда ўқийдиган, лекин мактаб билан барча алоқалар узилган ўсмирларга ёрдам. 2. Мактабга қатнайдиган лекин дезаптация ҳолатлари (ўзлаштир-маслик, низолашувчанликнинг юқори даражаси) очиқ намоён бўладиган ўсмирларга ёрдам. 3. Олий таълим муассасаларда мунтазам дарс қолдирадиган талабалар билан ишлаш. 3. Турли сабабларга кўра ўз мактабидаги доимий машғулотларга қайта олмайдиган ўсмирлар учун махсус мактаб. Масалан, Амстердамнинг шимолий ҳудудидаги PPI комплексида доимий ижтимоий ходим, 2 та психолог фан ўқитувчилари, ишлаб чиқариш усталари ишлайдилар. Жами бюрода 22 та ходим ишлайди. Лекин бу лойиҳада ҳам ўзига яраши муаммолар бор. Масалан, педагоглар штат мактаблардаги ижтимоий ходимларни ва психологларни PPI лойиҳасида мувофиқлаштириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдилар. Мактаблардаги ишлар шартнома асосида PPI ва мактаб директорлари ўртасида ташкил этилиши керак. Муаммо шундаки, мактабларда ижтимоий ходим ва психолог меҳнат ҳаққи таълим вазирлиги томонидан берилади, мактабга қаттнамайдиган болалар билан ишлаш бўйича эса ёшлар ишлари бўйича вазирлик томонидан. 5. Family First (FF) лойиҳаси – ҳокимият органлари томонидан отаоналар ҳуқуқларидан маҳрум этиш масаласи қўйилган нохуш оилалар билан ишлаш. Бу албатта нотўлиқ оила ва она (одатда бошқа давлат фуқароси) асоциал ҳаёт тарзини кечиради. Бу оилани назоратга олган мутассадди ташкилот вакиллари онани ота-оналар ҳуқуқидан маҳрум этиш бўйича қарор қабул қиладилар ва ҳужжатларни тайёрлайдилар. Лекин, бу ишни амалга оширишдан аввал онага FF лойиҳаси ижтимоий ходими билан ҳамкорликни таклиф этадилар. Болалар ҳаётига таҳдид бўлган ҳолатлар бундан истисно. Бу лойиҳа доирасида ишлаш онанинг ихтиёрига боғлиқ. Маҳаллий ҳокимият натижаларни назорат қилиб, онанинг бола тарбияси билан шуғулланиши мумкин деган хулосага келса ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш юзасидан тайёрланган ҳужжатларни йўқ қилади. Статистик маълумотларга кўра, 11 фоиз ои- 37 лалар аввалги асоциал ҳолатга қайтадилар. 6. Home Video Training (НVТ) лойиҳаси- болалар тарбияси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда ёрдам ва унинг аъзолари билан ўзаро муносабатларни яхшилаш бўйича олиб бориладиган ишлар. Ота-оналар HVT лойиҳаси мутахассисларига мурожаат бўйича тавсияларни мактаб маъмурияти ёки ҳуқуқ тартибот органларидан олишлари мумкин. Ота-оналар ўз ташаббуслари билан ҳам бюрога мурожаат қилишлари мумкин. Лекин ҳар қандай вазиятда ишлар катта оила аъзоларининг хоҳишларига кўра олиб борилади. Ўзаро келишувга кўра ижтимоий ходим оилага видеокамера билан келади. Катталар ва болалар олдиндан келадиган ижтимоий ходим уларнинг одатдаги ҳаёт тарзини бузмоқчи эмаслигини биладилар. Тасвир кичик парчалардан иборат бўлади. Сўнгра тасвирга олинганлар намойиш қилинади ва оила аъзоларининг хулқ-атворлари муҳокама этилади. Бунда ижтимоий ходим оила аъзоларининг эътиборини мулоқотнинг ижобий лаҳзаларига қаратади. Оила аъзолари ва тўпланган маълумотлар вазият яхши томонга ўзгарганлигидан дарак берса ишга якун ясаш мумкин. FF и HYT лойиҳалари бўйича ишлар Амстердамда ижтимоий Агогик марказ (Россиядаги оилалар ва болаларга ёрдам марказларига ўхшаш) томонидан амалга оширилади. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling