Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти


Nieuwe Perspectieven (NP) лойиҳаси


Download 0.95 Mb.
bet12/21
Sana16.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1511261
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
BMI Қиличов Оғабек 04.05.2023

7. Nieuwe Perspectieven (NP) лойиҳаси – шартли равишда судланган ёшлар билан ишлаш. Бу лойиҳанинг асосий контингенти ҳуқуқ тартиборт органлари билан турли муаммолар бўйича 14-25 ёшдаги ёшлардир. Лойиҳанинг эътиборига улар турли йўллар билан тушиб қоладилар: полиция орқали, мактаб ва бошқа муассасалардан юборилади. Уларнинг кўпчилиги Осиё ва Африка давлатларидан. Қайд этиш керакки, охирги пайтларда голландияда рус миллати ёшлари билан боғлиқ муаммолар ташвиш келтирмоқда. Жумладан, улар жуда тортинчоқ ва ижтимоий хизматларга ўзлари мурожаат қилмайдилар, малакали ижтимоий ходимлар билан эмас фақат волонтерлар билан мулоқот қиладилар.
Бу лойиҳа доирасига фоҳишалик билан шуғулланадиган қизлар киритилмаган, улар билан Амстердамда махсус ёшлар полицияси ва суд шуғулланади. Ёшлар билан ишлаш қуйидаги тартибда олиб борилади. Ўсмирнинг NP туман бўлимига йўллаш унинг жиноий, маъмурий ёки бошқа жазо турларини белгилаш бўйича қарор қабул қилинганда ва ҳужжатлар расмийлаштирилганда амалга оширилади. Ўсмирга вазиятни янада кескин тус олмасидан аввал NP мижози бўлиш таклиф этилади. Бу иш 4-6 ойга мўлжалланган. Статистика бўйича 74 фоиз ўсмирлар ижтимоий маънода муваффақиятли тикланадилар, 24 фоизи эса қайта ҳуқуқбузарлик содир этадилар.
Голландиялик мутахассисларнинг тарбияси қийин болалар билан ишларини ёритувчи манбалар таҳлили кўпгина тақдим 38 этилаётган лойиҳа ва технологиялар асосланган баъзи жиҳатларни алоҳида таъкидлаш имконини беради. Ишларни ташкил этиш хусусиятлари. Вазирлик ёки маҳаллий маъмурият фақат муаммони тақдим этади, конкурс асосида лойиҳалар кўриб чиқилади ва ижрочи белгиланади. Вазирликлар ва маҳаллий ҳокимиятнинг вазифаси шунингдек, танланган технологиянинг воситаларини излаш, белгилаш, татбиқ этиш натижаларини назорат этишдан иборат.
Ҳар бир лойиҳа бўйича фаолият нодавлат ташкилотлар томонидан юритилади. Қайд этиш керакки, ҳар бир лойиҳа бўйича фаолият қатъий чегараланган гуруҳга йўналтирилган; ҳар бир лойиҳа аниқ бир ўсмирнинг ва унинг оиласининг муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган; ҳар бир лойиҳа бўйича ишлар алоҳида кўнгилли равишда олиб борилади; барча лойиҳалар гиёҳвандликка ружу қўйган ва оғир руҳий муаммолар бор бўлган ўсмирлар билан ишлаш учун нарколог, психолог ва психиатрларни таклиф этадилар; ўсмирлар билан ишлашда иккита усул қўлланилади: суҳбат ва алоқа ўрнатишдан иборат бўлган “юмшоқ” усул ва жарима солиш, махсус муассасаларга жойлаштириш каби “қаттиқ” чоралар кўриш; ҳар бир вазиятда профилактика ишида полиция иштирок этади; кўп лойиҳалар ўз фаолиятини кенг реклама қиладилар, ўз эмблемаси, девиз, ОАВ ларда реклама вақтига эга бўладилар.
Шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришнинг дунё тажрибасига эътибор қаратиш ҳам масаланинг моҳиятини ойдинлаштиришга хизмат қилади. Франция, Италия, Буюк Британия, АҚШ каби мамлакатларда ҳуқуқий тарбия масалалари доимо жамоатчиликнинг диққат марказида бўлиб келган. Бунда ҳуқуқий тарбиянинг айни бир вақтда ўсиб келаётган авлодга ҳам сиёсий, ҳам маънавий таъсир кўрсатишига алоҳида эътибор қаратилган. Масалан, Францияда 1879 йилда жорий қилинган мактабларда аҳлоқ ва ҳуқуқнинг ўқитилиши “фуқаро”, “мамлакат” “аскар”, “конун”, ”жамият” “адолат” каби ва бошқа бир қатор шундай сўзларнинг маъносини тушунтириб беришдан бошланган. Болалар 9-11 ёшида давлат қурилиши, шунингдек, ҳарбий хизмат, солиқлар ва шу кабилар ҳақида оддий тасаввурларга, кейинроқ эса – давлат ва ҳуқуқ тўғрисида анча батафсил маълумотларга эга бўлишган. Мамлакатимизда ҳам буюк мутафаккирларимиз Абу Наср Форобий, Беруний, Ибн Сино, Бобур, Авлонийлар таълим тарбия масалалари жамият тараққиётида муҳим ўрин тутиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтганлар. Хусусан, буюк бобокалонимиз Абу Наср Форобийнинг бу борадаги қуйидаги фикрлари эътиборга лойиқ: “Уйда, оиласида яхши тарбия кўрган бола ихлос ва ишонч билан таълим олишга, илм-фанни ўрганишга интилади. Ёшларни тарбиялаб, меҳнат қилишга ва касб-хунарни ўргатиб, кейин таълим бериш лозим.
Хорижий мамлакатларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлган айрим ташкилотлар ўрганилганда Германия Федератив Республикасида “Оила, кекса фуқаролар, аёллар ва ёшлар федерал вазирлиги” мавжуд бўлиб, улар13:

  • ёшлар сиёсатининг асосий тамойилларини белгилаш, ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

  • ёшлар сиёсатини ривожлантириш юзасидан давлат дастурлари ва стратегиялар ишлаб чиқиш;

  • ёшлар сиёсати соҳасида давлат ва нодавлат ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

  • ёшлар сиёсати соҳасида халқаро битимлар, шартномалар, келишувлар тузиш ва уларни тадбиқ этиш каби вазифаларни амалга оширади. Давлат бюджетидан 2019 йилда 400 млн. евро ажратилган.

Германия ёшлари федерал доираси (DBJR) нинг вазифалари:

  • ижтимоий-сиёсий жараёнларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш;

  • ёшларнинг сиёсий маданиятини ошириш;

  • турли сиёсий вазиятлар юзасидан ёшларнинг позициясини шакллантириш;

  • ёшларга тааллуқли масалаларга жамоатчилик эътиборини қаратиш14. Молиялаштириш манбаси Германия болалар ва ёшлар федерал фонди (KJP).

Таълим ва фан федерал вазирлиги ҳамда “Штерн” журнали қошидаги “Ёшлар тадқиқоти” жамғармасининг вазифалари:

  • ёшлар сиёсати соҳасида фаолият юритаётган ташкилотларни молия-лаштириш;

  • ёшлар соҳаси бўйича тадқиқотлар ва танловлар ташкил этиш15.

Таълим ва фан федерал вазирлиги, “Штерн” журнали томонидан молиялаштирилади. Демократ ёшлар жамғармаси- ёшларга оид лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш16. Тадбиркорлар хомийлиги ва хайрия жамғармасидан молиялаштирилади.
Шунингдек, Сингапур давлати ўрганилганда Маданият, коммуникация ва ёшлар вазирлиги мавжуд бўлиб, - Маданият, коммуникация ва ёшлар ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш ва мувофиқлаштириш вазифасини амалга оширади17. Давлат бюджети томонидан молиялаштирилади.
Ёшлар миллий жамғармаси Ёшлар миллий кенгаши - грантлари асосида молиялаштирилиб:

  • ёшларга оид инновацион ва ижтимоий фаолиятни амалга ошириш;

  • таълим муассасалари, инвесторлар ва шериклар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

  • ёшлар соҳаси мутахассисларини жамоаларга бирлаштириш орқали инфратузилмани ривожлантириш18 вазифаларини амалга оширади.

Миллий ёшлар кенгаши мавжуд бўлиб, қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • миллий ёшлар ташкилотлари дастурларини мувофиқлаштириш;

  • мукофотлар ва грантлар жорий этиш;

  • ўқув ва илмий тадқиқотлар амалга ошириш;

  • ёшлар конгресслари ва кўрик-танловларини ўтказиш;

  • ёшлар оромгоҳлари фаолиятини ташкиллаштириш;

  • ёшлар банлигини таъминлаш19 кабилар. Маданият, коммуникация ва ёшлар вазирлиги томонидан молиялаштирилади.

Сингапур Осиё ёшлари жамғармаси - Осиё мамлакатлари ёшларга оид халқаро лойиҳалар ва дастурларни молиялаштириш. Молиялаштириш Ташқи ишлар вазирлиги, грантлари асосида амалга оширилади.
Давлат бюджетидан молиялаштириладиган Сингапур ёшлар парламенти мавжуд бўлиб, улар:

  • ёшларнинг бошқарув ва сиёсий жараёнлардаги иштирокини таъминлаш;

  • ёшларни жамиятга интеграция ва ижтимоийлашувига кўмаклашиш вазифасини амалга оширади20.

Сингапур ёшлар корпуси бўлиб, улар - ёшлар орасида кўнгиллилар фаолиятини ривожлантиради ва Ёшлар миллий кенгаши, грантлари асосида молиялаштирилади21.
Шу билан бир қаторда бизга маълум бўлган Япония давлатининг тажрибиси ўрганилди. Бош вазир маъмурияти ва мувофиқлаштириш идораси қошидаги Ёшлар билан ишлаш бошқармаси мавжуд бўлиб, ўзининг фаолиятини Давлат бюджетидан молиялаштиради. Улар:

  • ёшлар орасида ўзаро тушуниш ва дўстлик ришталарини таъминлашга қаратилган тадбирлар самарадорлигига эришиш;

  • ёшлар орасида глобал тафаккурни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

  • ёшлар орасида бошқарув кадрларини тайёрлашда масъулият ҳиссини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш каби вазифаларни амалга оширади22.

Давлат бюджетидан молиялаштириладиган Япония миллий ёшлар ташкилотлари кенгаши бўлиб, улар:

  • Япония ёшлар ташкилотларини фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;

  • ёшлар ташкилотлари фаолияти юзасидан тадқиқотлар амалга ошириш;

  • ёшлар ташкилотларига молиявий ёрдам бериш каби вазифаларни амалга оширади23. Япония ёшлар парламенти - ёшларнинг давлат сиёсатини олиб бориш, мавжуд масалаларни ечиш бўйича таклифлар билан иштирокини таъминлаш каби вазифаларни амалга оширади24.

Фаолият доираси: уюшган ёшлар ҳаракатларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, ташкилаштиради, улар билан ҳамкорликни йўлга қўяди. Ёшларга дам олиш, ҳамкорликда ишлаш, давлат ташкилотлари ва институтлари билан алоқа ўрнатиш, уюшган ёшлар ҳаракатлари тажрибасини тизимлаштириш, ёшлар фаолиятининг янги каналлари ва соҳаларини очишга кўмаклашади. Erasmus+ ва бошқа Европа Иттифоқининг молиявий кўмагини ёшларнинг билим ва кўникмаларини оширишга йўналтиради. Ташкилот таъсисчиси: Давлат бош администрацияси, мувофиқлаштирувчи ташкилот: Соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот ва тенглик вазирлиги25.
Ёшлар жиноятчилигини олдини олиш ва сабабларини ўрганишда хорижий тажрибаларни ўрганишда маълум бўлдики, ҳар бир ёш томонидан содир этилаётган жиноятнинг илдизи билан курашиш, хатар гуруҳига мансуб ёшлар билан индивидуал ишлаш ва ижтимоий соғлом ҳаётга қайтариш бўйича йирик лойиҳалар орқали амалга оширилар экан. Уларга жазо ёки жарима йўли билан эмас, рағбат бериш ва соғлом ҳаётни тарғиб этиш йўли исботланган экан.



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling