Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти
Download 0.95 Mb.
|
BMI Қиличов Оғабек 04.05.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёшлар ҳуқуқбузарлиги
Германия
АҚШдан фарқли ўлароқ, 1991 йилда (1962 йилдаги эскиси ўрнига) Германияда ёшларга ёрдам бўйича умуммиллий қонун чиқди. Ушбу қонунга мувофиқ ёшларга бериладиган ёрдам превентив (олдини олувчи) характерга эга бўлиши лозим. Янги қонун ахлоқ тузатиш мажбурийлигини бекор қилди. Ўсмирлар орасидаги жиноятчиликни олдини олиш бўйича Германия давлатининг тажрибаси ҳам намуналидир. Шимолий Рейн-Вестфалия ҳудудида барча йирик полиция бошқармаларида наркотик моддалар, жинсий жиноятлар, дом-дараксиз йўқолганлар, шунингдек, вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларни тергов қилиш учун махсус комиссиариатлар ташкил этилган. Комиссариатларга кўпинча айбдор ёки гувоҳ сифатида ўсмирлар гумон қилинган ишлар бўйича тергов олиб бориш топширилади. Ўсмирлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш полиция бошқармаси раҳбарияти томонидан амалга оширилади. Жиноят полицияси бошқармасининг ахборот тизимида вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги махсус маълумотлар базаси ташкил этилган. Базага киритилган маълумотлар асосида ўсмирлар ўртасида жиноятчиликнинг ривожланиш хусусиятлари ва сабаблари таҳлил этилади. Бундай тадқиқотларнинг натижалари полиция ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашда қўлланилади. Баден-Вюртемберг ҳудудидаги жиноят полициясининг йирик бўлинмаларида вояга етмаганлар ишлари бўйича бўлимлар ташкил этилган. Бошқа хизматларда эса фақат ўсмирлар ҳуқуқбузарликлари билан шуғулланадиган ходим ажратилган. Махсус бўлимлар ва ходимларнинг вазифасига вояга етмаганлар фақат айбдор сифатида эмас балки жабрланувчи ёки гувоҳ сифатида ҳам иштирок этган ишлар бўйича суриштирув олиб бориш киради. Баварияда полиция ходимларининг ўсмир ҳуқуқбузарлар билан ишлаш ягона шакли мавжуд эмас, лекин Мюнхен полициясининг штат таркибида вояга етмаганлар орасида жиноятчиликни олдини олиш билан шуғулланадиган махсус ходимлар ажратилган. Бремен ҳудудида жиноят ва қўриқлаш полицияси таркибида вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланадиган махсус хизмат мавжуд. Бу хизматларнинг вазифалари аниқ белгиланган. Қўриқлаш полициясининг махсус хизмати вояга етмаганлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш ишлари билан, жиноят полицияси эса болалар ва ўсмирлар ҳуқуқбузарликлари билан шуғулланади. Гамбург шаҳри полициясида ҳам вояга етмаган ҳуқуқбузарлар билан ишларни ташкил этишда аналогик принциплардан фойдаланилади. Жиноят полицияси аппаратида юқоридагилар билан бир қаторда ўсмирлар ва ёшлар томонидан содир этилган зўравонлик жиноятларини тергов қилиш билан шуғулланадиган махсус хизмат яратилган. Гессен полицияси ташкилий тузилмасида вояга етмаганлар ишлари бўйича махсус хизмат мавжуд эмас. Бу ерда асосий эътибор полиция махсус ходимларини тайёрлаш ва улардан фойдаланишга қаратилган бўлиб, улар комиссиариат таркибида ўсмирлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларни суриштириш ишлари билан шуғулланадлар. Яқин йилларда бунинг учун дастлабки тергов гуруҳлари ва комиссиариатлар ташкил этиш режалаштирилган. Голландия Голландияда деликвент ёшлар билан ижтимоий ишларнинг дастур ва технологиялари. Голландия Ғарбий Европанинг энг ривожланган мамлакатларидан бири ҳисобланади. Голландияда фуқароларнинг яшаш даражаси юқори бўлганига қарамай, барибир ўсмир ва ёшлар жиноятчилиги, дайдилик ва вандализм муаммолари мавжуд. Ёшлар ҳуқуқбузарлиги асосан маҳаллий аҳолиси бўлмаганлар орасида содир этилади. Тарбияси қийин ўсмирлар қаторига кўпинча Туркия, Марокко ва Антил оролларидан келиб қолган муҳожирлар киради. Тарбияси қийин ўсмирлар ва болалар билан ижтимоий иш бир неча дастурлар (лойиҳалар) бўйича амалга оширилади: Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling