Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти


Тошкент шаҳрида ёшлар томонидан безорилик жиноятларини олдини олиш чора-тадбирлари


Download 0.95 Mb.
bet18/21
Sana16.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1511261
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
BMI Қиличов Оғабек 04.05.2023

2.3. Тошкент шаҳрида ёшлар томонидан безорилик жиноятларини олдини олиш чора-тадбирлари
Ёшлар жиноятчилиги билан ишлашда европа мамлакатларида ҳам полиция фаолияти тажрибаси эътиборга лойиқ. Буюкбритания ички ишлар вазирлиги барча полиция бошлиқларига хат юбориб, унда полиция бошқармаларида жамоатчилик билан ишлаш бўлимларини ташкил этишни тавсия этган.
Бу бўлимларнинг штат бирликлари полиция кучларининг 2% фоизини ташкил этиши керак. Бу бўлимларнинг умумий мажбуриятига жамоатчилик в ота-оналарни болалар тарбияси ва хулқини назоратни амалга ошириш, ёшлар ва диний муассасалар ва бошқа ташкилотлар билан алоқа ўрнатиш, мактабларда суҳбатлар ўтказиш: вояга етмаганлар ва аҳоли ўртасида полициянинг вазифалари бўйича тушунтириш ишларини, унинг фаолияти билан таништириш; полиция учун кадрларни танлаш, ёшларни полицияда ишлашга жалб этиш, махсус полиция кучларини жамоатчилик ва вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликларини олдини олиш ишларини йўлга қўйиш. Франция полицияси департаментларида болалар ва ёшлар жиноятчилигини олдини олиш бўйича бўлинмалар таъсис этилган. 1982 йил майида Франция премьер-министри Пьер Моруа ташаббуси билан шаҳарларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича таклифларни тайёрлаш комиссияси тузилди. Комиссия таркибига турли сиёсий партиялар (шунингдек, оппозицион) вакиллари бўлган ҳокимлар киритилди. Комиссия муниципалитетлар билан биргаликда Франция Республикаси Вазирлар Маҳкамаси жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш бўйича 70дан ортиқ таклифларни тайёрлади. Улар орасида ёзги таътил кунларида шаҳардан ташқарига кетмаган ёшларнинг ёзги дам олиш ташкил этиш бўйича “Ёшлар ва ёз” ва “Таътил” каби қатор тадбирларни айтиш мумкин. Бу мақсадда амалдаги ва янги тузилган ёшлар лагерларида махсус танланган ва талаб даражасида француз полициясининг хавфсизлик мобил кучлари (бизда ОМОН) томонидан психологик ва педагогик тайёргарликдан ўтган инструкторлар ишлайди.
Мазкур операцияларнинг мунтазам ўтказилиши ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар, айниқса майда безориликларнинг сезиларли даражада камайишини таъминлади.
Франция бош вазирниг буйруғи билан ёшлар ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича Миллий кенгаш тузилди. Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича Миллий кенгаш таркиби премьер-министр қарори билан 68 аъзодан иборат бўлди. Улар орасида қуйи палатадан 3 та депутат ва иккита сенаторлар 3 йил муддатга, 35 та ҳоким ва мутассадди турли ташкилотлар вакиллари бўлган раҳбар шахслар бор. Бундан ташқари бу буйруқда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича департамент ва коммунал кенгашларни тузишни ҳам назарда тутган. Ҳозирги кунда Франция ҳудудида 400 тадан ортиқ бундай кенгашлар мавжуд. Кўпгина полиция хизматлари вакиллари бу кенгашларнинг ишида қатнашади, жумладан қарияларни ҳимоя қилиш бўйича махсус комиссиялар, ёшлар билан ишлаш ва ҳок.
Бундан ташқари, ёшлар юстиция ва психиатрия муассасаларига жойлаштирилган тақдирда, ёрдам бериш хизматлари мутахассислари ушбу муассасадан чиққан ёшларга педагогик ёрдам бериш бўйича қўшимча вариантларни ишлаб чиқишлари лозим.
Юқорида айтилганидек, ҳар хил давлатларда тарбияси оғир ўсмирлар билан ишлаш характери умумийлиги қуйидагича:
1. Ишлар профилактик йўналишда олиб борилади.
2. Ишлар ўсмирларнинг яшаш жойида (обшина) амалга оширилади.
3. Ишлар дастурлар асосида, аниқ бир гуруҳга қаратилган бўлади.
4. Ишлар, ўз фаолиятларини ўзаро мувофиқлаштирган, ҳар хил мутахассислар ёрдамида амалга оширилади.
Чет эл ҳуқубузарлик профилактикасини амалга ошириш махсус субъектларининг амалий фаолияти таҳлили бу ишларнинг асосий учта йўналишини ажратиб олишга имкон беради:
биринчи йўналиш ювенал юстиция институти фаолияти учун ҳуқуқий майдон яратиш, янги ижтимоий технологияларни, ижтимоийҳуқуқий тузилмалар ва нодавлат тузилмаларни татбиқ этиш. Зеро, бир неча ғарб мамлакатларида бу институт анча аввал ташкил этилган ва ўз фаолият даврида ҳаётий заруриятини исботлаган;
иккинчи йўналиш ёшлар ҳуқуқбузарликларини олдини олиш тизимида ташкилий ва мувофиқлаштирувчи аҳамиятга эга бўлган махсус судларни ташкил этиш билан боғлиқ ва бу ювенал юстициянинг ядроси ҳисобланади;
учинчи йўналиш бу профилактика махсус субъектларини ташкил этиш, шунингдек, полиция органлари тузилмасида ҳам ва уларга одатий вазифалар билан бир қаторда гуманистик вазифаларни ҳам юклаш.
Шу жиҳатдан олганда ёшлар ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт аниқлаш ёки олдини олишга йўналтирилган профилактик ишларни олиб боришда қуйидаги таклиф ва тавсияларни киритиш мақсадга мувофиқ:
1. Мактабгача тарбия муассасалариданоқ Давлат ва жамият томонидан ўрнатилган хулқ-атвор нормаларига риоя қилиш, унда яшаш ва фаолият юритиш учун лозим бўлган тарғибот-ташвиқот ишларини тизимлаштириш ва мунтазам равишда олиб бориш (реклама роликлари, давра суҳбатлари, ота-оналар йиғилишлари, педагогик консилиумлардаги қарорлар ва ҳ.к.).

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling