Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти


Download 0.95 Mb.
bet17/21
Sana16.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1511261
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
BMI Қиличов Оғабек 04.05.2023

Биринчи тоифа – ижтимоий-маънавий муҳит паст даражада бўлган оилалар. Бундай оилаларда ота-она ичкиликка, наркоманияга берилган, жиноий жавобгарликка тортилган, ҳуқуқ-тартибот идораларида доимий равишда назоратда туради. Шу билан биргаликда бундай оилалар моддий жиҳатдан ҳам кам таъминланган.
Иккинчи тоифа – оилада маънавий носоғлом муҳит ҳукмрон, оила бошлиқлари, эр ва хотин ўртасида мунтазам жанжаллар бўлиб турадиган, фарзанди жиноий жавобгарликка тортилган, бошқа фарзандларнинг ҳам жиноятга ва ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор.
Учинчи тоифа – турли сабабларга кўра (иш излаб чет элга кетиб қолган ёки ўлган) оилада ота ёки она йўқ, қандай йўл билан бўлмасин пул топиб, тирикчилик қилиш асосий мақсад, моддий таъминот жиҳатдан бошқа оилалардан анча паст, фарзандларнинг таълим муассасасига қатнови ҳам, билимларни ўзлаштириш даражаси ҳам ёмон.
Бу учта тоифага кирувчи оилалар, ота-оналар, уларнинг вояга етмаган фарзандлари билан бир хил шакл ва услубда ишлаш кутилган самарани бермайди. Уларнинг ҳар бирига ўзига хос услуб, тартиб, таъсир чоралари билан муносабатга киришиш, тегишли профилактик тадбирларни амалга ошириш лозим бўлади.
Бунда аввало қуйидагиларга эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади:
- маҳалла жойлашган республика ҳудудининг геомиллий хусусиятлари;
- аҳолининг тарихий шаклланган характери;
- урф-одатлари, анъаналари;
- оилаларнинг бир-бирлари билан муносабатлари;
- оила аъзоларининг бир-бирлари билан, айниқса, ота-онанинг фарзандлар билан, келиннинг қайнона ва қайнота билан ўзаро муносабатлари;
-ота-онанинг оилада тутган мавқеи, шунингдек, алоҳида-алоҳида отанинг ва онанинг фарзандлар орасида ва умуман оилада тутган мавқеи;
- фарзандларнинг ота-онага муносабати;
- оиланинг молиявий таъминоти;
- оила ўзини иқтисодий жаҳатдан таъминлаш учун шуғулланаётган ишининг характери;
- қўшни оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит, уларнинг бошлиқлари ва фарзандларининг ушбу оилага таъсири;
- ахборотларни қабул қилиш манбалари;
-динга муносабати;
- ичкилик ва бошқа наркотроп воситаларга муносабати в.б...
Юқорида санаб ўтилган масалаларга эътиборни қаратмай, оиланинг психологиясини ўрганмай, ундаги мавжуд ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашга киришиш ҳеч қандай ижобий натижани бермайди. Худди шифокор аввало касалга диагноз қўйишга кўп вақтини сарфлагандек, танланган оилада муҳитни яхшилаш, ёшларнинг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик йўлига кириб кетишининг олдини олиш ёки шу йўлга кирганларни қайта тарбиялаш учун оиланинг маънавий муҳитига диагноз қўйиш керак бўлади.



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling