Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти
Download 0.95 Mb.
|
BMI Қиличов Оғабек 04.05.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тошкент шаҳри ҳудудида 2022 йилнинг 12 ойида содир этилган жиноятлар бўйича асосий кўрсаткичлар 4-жадвал
- Миробод т М.Улуғбек т Юнусобод т Яккасарой т
- Олмазор т Учтепа т Бектемир т Янгиҳаёт
Тошкент шаҳри ҳудудида 2022 йилнинг 12 ойида содир этилган жиноятлар бўйича асосий кўрсаткичлар 4-жадвал
Тошкент шаҳрида ёшларни ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларни олдини олиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда доимой амалий ишлар олиб борилмоқда, шунча прафлактик тадбирларга қарамасдан жиноятчилик сони ортиб бормоқда. Статистик маьлумотларга кўра Тошкент шаҳрида 2021 йил ҳолатига содир этилган жиноятлар сони 10263 та шу жумладан 18 ёшдан - 30 ёшгача бўлганлар Ёшлар томонидан 500 та, гуруҳлар томонидан 87 та, маст ҳолда 5 та, Рецидив жиноятлар 61 та бўлиб, жиноят содир этган шахслар бўйича аниқланланган статистикада ёшлар 921 нафар, хотин-қизлар 68 нафар, коллеж ва лицей ўқувчилари 1 нафар, Олий ўқув юрти талабалари 32 нафар, ишламайдиган ва ўқимайдиган ёшлар 348 нафар, жиноий жавобгарликка тортилган ёшлар 738 нафарни ташкил қилади. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, пойтахт прокурори ва Миллий гвардия пойтахт бошқармаси бошлиғи иштирокида 2022 йилнинг илк 6 ойи якунлари бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, ўтган давр давомида шаҳарда 2 435 та жиноят аниқланган ва улардан 769 таси гиёҳвандлик ва психотроп воситаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ жиноятлардир. Уларда 217 кг 305 грамм гиёҳвандлик ва 24 кг 328 грамм кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг тарқалиб кетишининг олди олинган. Жорий 2022 йил сарҳисобига кўра 6 ой давомида содир этилган жиноятларни кўриб ўтамиз. Жами содир этилган жиноятлар сони 10381 та, шу жумладан, 18 ёшдан - 30 ёшгача бўлганлар Ёшлар томонидан 928 та, гуруҳлар томонидан 80 та, маст ҳолда 37 та, Рецидив жиноятлар 100 та, Жиноят содир этган шахслар аниқланди 6952 та, шу жумладан 18 ёшдан - 30 ёшгача бўлганлар Ёшлар томонидан 3001 та, шу жумладан, хотин-қизлар 309 нафар, Олий ўқув юрти талабалари 70 нафар, ишламайдиган ва ўқимайдиган ёшлар 606 нафар, жиноий жавобгарликка тортилган ёшлар 3217 нафарни ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси Жамоат тартибини сақлаш ва қўшинлар хизмати бўлими томонидан ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар юзасидан Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар. Ҳисобот йилида Тошкент шаҳрида 25 543 та жиноят содир этилиб, ўтган йилга (8 657 та) нисбатан 16 886 тага ёки 195,1 фоизга кўпайган. Улар орасида кўча ва жамоат жойларида 1 424 та жиноят содир этилиб, ўтган йилга (567 та) нисбатан 857 тага ёки 60,1 фоизга ошган. Маълумот учун: жиноятнинг турлари қуйидагича бўлиб, қотиллик – 7/3 та, оғир тан жароҳати етказиш – 31/22 та, босқинчилик – 29/9 та, талончилик – 121/37 та, ўғрилик – 895/281 та, безорилик – 267/153 та, бошқа жиноятлар – 63/49 та қайд қилинган. Аниқланган жиноятлар таркибида бозорлар, истироҳат боғлари ва сайилгоҳларда ҳамкорликда 402 та жиноят қайд этилди. Маълумот учун: жиноятнинг турлари қуйидагича бўлиб, оғир тан жароҳати етказиш – 5 та, босқинчилик – 1 та, талончилик – 27 та, фирибгарлик – 6 та, ўғрилик – 256 та, безорилик – 43 та, бошқа жиноятлар – 64 та қайд этилган. Шундан 23 таси истироҳат боғларида, 6 таси ҳиёбон ва сайилгоҳларда ҳамда 373 таси бозорлар ва унинг атроф ҳудудларида содир этилган бўлиб, Миллий гвардия ва ИИО ҳодимлари билан ҳамкорликда уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди. Содир этилган жиноятларнинг, - 46 таси, ҳарбий қисм жавобгарлик ҳудудига (Янгиҳаёт туманида – 3 та, Сергели туманида – 29 та, Яккасарой туманида – 10 та, Миробод туманида – 4 та); - 98 таси, ҳарбий қисм жавобгарлик ҳудудига (Юнусобод туманида – 43 та, Шайҳонтохур туманида – 43 та, Олмазор туманида – 12 та); - 104 таси, ҳарбий қисм жавобгарлик ҳудудига (Чилонзор туманида – 62 та, Учтепа туманида – 42 та); - 154 таси, ҳарбий қисм жавобгарлик ҳудудига (М.Улуғбек туманида – 19 та, Яшнобод туманида – 39 та, Бектемир туманида – 96 та) тўғри келади. Содир этилган жиноятларни фош этиш мақсадида, хизмат олиб бориш давомида 53614 нафар шахслар ИИБга олиб келинган (мустақил – 15795, ҳамкорликда – 37819) ҳамда 7425 нафари ИБД базасидан текширилди. Бунинг натижасида, ўғирлик жинояти билан қидирувда бўлган 2 нафар шахс аниқланиб, ИИО ходимларига топширилди. Кўча ва жамоат жойларида содир этилган 30611 та маъмурий ҳуқуқбузарликларга (1941 модда – 668 та, 1951 модда – 13 та, 1851 модда – 88 та, 541 модда – 25811 та, 561 модда – 1409 та, 161 модда – 1349 та, 187 модда – 883 та, 183 модда – 51 та, 61 модда – 55 та, бошқа ҳуқуқбузарликлар – 284 та) нисбатан Миллий гвардия ва ИИО ходимлари билан ҳамкорликда уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди. Тошкент шаҳрида 2022 йилнинг 12 ой давомида 575 та маҳаллалардан 483 тасида жиноят содир этилган, 92 тасида жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган. Криминоген маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида (ҳар бир туманда иккитадан) “қизил” тоифали криминоген вазияти ўғирлик бўлган (24 та) маҳаллалар ажратиб олиниб, уларга (48 нафар) Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари бириктирилди. Эслатма: Тошкент шаҳрида умумий 575 та МФЙ мавжуд бўлиб, шулардан “қизил” тоифага киритилганлари 210 та, “сариқ” тоифага киритилганлари 273 та ва “яшил” тоифага киритилганлари 92 тани ташкил қилади. Ҳисобот даврида 24 та криминоген вазияти оғир маҳалларда 1372 та жиноят содир этилиб, ўтган йилга (1050 та) нисбатан 322 тага ёки 23,4 фоизга кўпайган. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси бўйсинувидаги бўлинмаларда жорий йилнинг 6 ойида қайд этилган жиноятчилик ва аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрь кунидаги ПФ-27 сонли Фармонида белгиланган вазифаларга асосан Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси Тошкент шаҳрининг ўзига бириктирилган жамоат жойларида ўтказиладиган оммавий тадбирларда ҳамда истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бозорларда жамоат тартибини сақлашни ташкил этади. Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш тадбирларига кундалик (шанба ва якшанба кунлари шахсий таркиб сони кўпайтирилади) 3 босқичда бошқарманинг 1320 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи ва ходимлари жалб этилади. Тошкент шаҳрида Миллий гвардия бириктирилган ҳудудлари (бозорлар, истироҳат боғлари ва сайилгоҳлар) 248 та жиноятлар қайд этилган бўлса уларнинг 171/46 таси (77 таси ташқи ҳудудда) бириктирилган ҳудудга тўғри келади. Содир этилган жиноятларнинг 8 таси истироҳат боғларига (5 та ўғирлик(169), 1 та гиёҳвандлик(276), 2 та қотиллик(97) 6 таси йирик савдо мажмуаларига (5 та ўғирлик(169), 1 та товламачилик(165). 157 таси бозорларга (135 та ўғирлик(169), 7 та безорилик(277), 4 та гиёҳвандлик(276), 1 та талончилик(166), 1 та оғир тан жарохат етказиш(104), 6 та ўртача оғир тан жарохат етказиш(105), 2 та енгил тан жарохат етказиш(109), 1 та хужжатларни қалбакилаштириш (228) жиноятларига тўғри келади. Содир этилган жиноятларни турлари бўйича таҳлил қилинганда: 145/46 та ўғрилик(169), 7 та безорилик(277), 5 та гиёҳвандлик(276), 1 та товламачилик (165), 1 та талончилик (166), 1 та оғир тан жарохат етказиш (104), 6 та ўртача оғир тан жароҳат етказиш(105), 2 та енгил тан жарохат етказиш (109), 2 та қотиллик(97) 1 та хужжатларни қалбакилаштириш (228) қайд қилинган. Тошкент шаҳридаги йирик бозорларда қайд этилган жиноятлар. 26 та Шайхонтоҳур тумани Чорсу бозорида - 22 та ўғрилик(169), 1 та безорилик(277), 3 та тан жароҳат етказиш(105-109). 35 та Бектемир тумани Қўйлиқ бозорида - 29 та ўғрилик (169), 2 та безорилик (277), 1 та оғир тан жароҳат етказиш (104), 2 та тан жарохат етказиш (105-109), 1 та гиёҳвандлик (276). 32 та Чилонзор буюм савдо комплексида - 29 та ўғрилик (169), 1 та безорилик (277), 2 та тан жарохат етказиш (105-109). 11 та Учтепа тумани Ўрикзор савдо комплексида- 10 та ўғрилик (169), 1 та гиёҳвандлик (276). Содир этилган жиноятларнинг бўлинмалар ва туманлар кесимидаги таҳлили қуйидагича: Маъмурий амалиёт: Ўтказилган профилактик тадбирлар давомида ИИБ бўлимларига 17 700 нафар шахслар олиб келиниб, ИБД базасидан 4 373 нафар шахслар текширилди. Шунингдек, умумий 13 178 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, уларнинг 12 383 таси ҳамкорликда ва 795 таси мустақил равишда (1941-модда 689 та, 1951-модда 14 та, 1851-модда 9 та, 61-модда 51 та, 2101-модда 25 та) Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан расмийлаштирилди. Туман ИИО ФМБ хамкорликда ўтказилган тадбирлар натижасида жиноят содир этиб қидирувда бўлган 11 нафар (мустақил – 6, ҳамкорликда – 5) шахслар аниқланди. Шунингдек, 133 та Хаёт ва соғлиқ учун хавфли буюмлар олиниб тегишли тартибда расмийлаштирилиган. Бириктирилган ҳудудларда хизмат олиб бориш давомида ҳарбий хизматчилар томонидан жами 53 та шулардан (14 та ўғирлик, 1 та талончилик, 1 та фирибгарлик, 37 та бошқа) содир этилган жиноятлар иссиқ изидан фош этилди. Ҳисобот даврида “Экологик патруль” томонидан 491 та рейдлар ўтказилиб, 289 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди, шундан 13 та ноқонуний равишда дарахт ва бошқа ўсимликларни кесиш, 263 та чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва тозалик талабларини бузиш, 10 та аҳоли пунктларида хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларни қолдиқларини ёқиш ва 3 та экология соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарликлар. 288 нафар ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб 106 583 300 сўм жарималар қўлланди, 1049 нафар шахслар билан ҳуқуқбузарликлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling