2.2. Тошкент шаҳрида ёшлар томонидан безорилик жиноятларини содир этилишининг асосий сабалари ва оқибатлари
Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқубузарликнинг келиб чиқишининг бир қатор сабаблари мавжуд. Мана шу сабабларни ўрганиб, уларни бартараф этиш педагог ва психологлар, кенг жамоатчилик, ҳуқуқ тартибот орган ҳодимлари олдида турган долзарб масалалардан биридир. Вояга етмаганлар орасида девиант ҳаракатларни вужудга келтирувчи қатор сабаблар мавжуд. Жумладан:
Биологик омиллар, яъни болаларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувини мураккаблаштирувчи нохуш физиологик ва анатомик ҳолатлар: Уларга:генетик (ақли заифлар, кўрлар, карлар ва х.к).
Психофизиологик (яъни инсон организмига салбий таъсиркўрсатувчи, соматик ҳаракатлар, аллергиялар ва токсик касалликларни келтирувчи турли хил зиддиятлар, кимёвий моддалар, энергиялар ва ҳ.к).
Физиологик (атрофдагиларда нохуш кайфият уйғотувчи ташқи қиёфа, тилнинг дудўқлиги ва бошқалар).
Психологик омиллар, яъни инсондаги психопотологик ёки акцентуант(муайян вазиятга ҳаддан ташқари урғу бериш) ҳолатлар. Бу омиллар асабкасалликлари: психопатия, неврастения каби касалликлар билан боғлиқ.
Ижтимоий-педагогик омиллар, яъни болалик давридан бошлаб мактаб, оила ва жамоатчилик тарбиясидаги нуқсонлар.
Ижтимоий-иқтисодий омиллар, яъни бу жамиятдаги ижтимоий тенгсизликдир: жамиятнинг бойлар ва камбағаллар, деб ажратилиши, ҳалкнинг маълум қисмининг қашшоқланиб қолиши, ойлик маошининг камлиги, ишсизлик, инфляция ва бошқалар.
Маънавий-ахлоқий омиллар, яъни жамиятдаги маънавий кадриятларнинг қадрсизланиши, инсонларнинг маънавий қашшоқланиши ёки муйян жамиятдаги ижтимоий институтларнинг унда рўй бераётган девиант ҳаракатларга бефарқлиги, лоқайдлиги киради.
Маҳаллаларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ижтимоий-маънавий муҳитнинг даражасига қараб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка мойил оилаларни бир неча тоифага бўлиш мумкин. Аммо илмий изланиш ва таҳлилларимизни маълум бир доирада баҳолаш ва дастлабки хулосаларни чиқариш ҳамда вазифаларни белгилаб олиш учун уларни шартли равишда 3 та тоифага бўлишга қарор қилдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |