Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти


Ёшларни спорт ташкилотларига кенг жалб қилиш (спорт ёшларни чиниқтириши, иродасини тоблаши, ижобий хулқатворни шакллантиришини инобатга олган ҳолда). 3


Download 0.95 Mb.
bet19/21
Sana16.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1511261
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
BMI Қиличов Оғабек 04.05.2023

2. Ёшларни спорт ташкилотларига кенг жалб қилиш (спорт ёшларни чиниқтириши, иродасини тоблаши, ижобий хулқатворни шакллантиришини инобатга олган ҳолда).
3. Куннинг 1- ва 2- ярмида ёшларга ўқиш ва фаолият юритишга стимул яратиш, яъни ўқиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишга ундаш.
4. Маҳаллаларда вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқубузарликнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этишда фаоллар иштирокини таъминлаш.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини юксалтириш» мавзуидаги диссертация бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги назарий ва илмий-амалий аҳамиятга эга хулосаларга келинди:
1. Ёшларга оид сиёсат – давлатнинг демократик тараққиёт йўлида ривожланишида ёшларни муҳим стратегик куч сифатида тан олиши, замонавий дунёда ёшларнинг эҳтиёжлари, уларнинг мавжуд демократик муҳитга тўғри мослашувига йўналтирилган қонунчилик ва ижро этиш хусусиятининг йиғиндиси ҳамда ўзининг ёшларга нисбатан бошқарув ва ижтимоий функцияларини демократик сиёсий тизим, халқаро ҳамда миллий ҳуқуқ нормалари талаблари даражасида тўлиқ бажариши. Ёш авлод вакиллари манфаатини, бошқа қатламлар вакиллари манфаатига қарши қўймасдан, умуммиллий манфаат билан уйғунлаштириш – ёшларга оид сиёсатнинг асосий вазифасидир.
2. Ҳуқуқий маданият – ижтимоий маданиятнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, у шахснинг ижтимоий, ҳуқуқий ва сиёсий институтлар таъсирида, миллий менталитет асосида миллий ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларини замон талаблари даражасида ўзлаштирганлиги, ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатдан ижтимоийлашуви, шунингдек, ўз ҳуқуқ ва бурчлари тўғрисидаги индивидуал ҳуқуқий онг, ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий хулқ-атворнинг амалдаги йиғиндиси. «Ҳуқуқий маданият» тушунчаси соф ҳуқуқ доирасидан анча четга чиқиб, қатъий тартиб-интизом, шахсий жавобгарлик жамиятда чинакам ижтимоий адолат ўрнатиш, жамият ҳуқуқий ҳаётининг энг муҳим томонларига дахлдор қадрият сифатида аҳамиятга молик бўлган хулқ-атвор қарор топишига сабаб бўлади.
3. Сиёсий маданият – инсоннинг сиёсий тарихий тажрибалари асосидаги сиёсий тизим, сиёсий воқелик, сиёсат, қонунлар ва унинг амал қилиш қоидалари ҳақидаги тасаввурлари, шахснинг фикрлаш, воқелик ва ҳодисаларга онгли муносабатда бўлиш ҳамда тизимли дунёқараш ҳосил қилиши асоси. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир шахснинг муайян сиёсий тизимда мақсадли ҳаракат қилишининг заминидир


Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling