Ўзбекистон республикаси фанлар академияси абу райҳон беруний номидаги шарқшунослик институти


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/23
Sana19.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1603599
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23
Bog'liq
amir temur saltanatida millij davlatchilikning rivozhlanishi

дипломатик ёзишмаларининг давлатчиликдаги ўрни” тадқиқ этилган. 
Шўролар даврида Амир Темурнинг Европа давлатлари билан олиб 
борган дипломатик ёзишмалари И.И. Умняков томонидан ўрганилган
107

аммо бу дипломатик алоқаларда Соҳибқироннинг тутган ўрни ва роли, 
ҳалқаро муносабатларни мувофиқлаштиришдаги фаолияти таҳлил этилмаган.
Давлатимизнинг мустақилликка эришуви том маънода Амир Темур 
даврида битилган ёзишма-мактубларнинг тадқиқ этилишига катта имконият 
яратди. Жумладан, дипломатик ёзишмалар тарихи тадқиқотчилар томонидан 
холисона ўрганила бошланди
108
. Жумладан, Амир Темурнинг 660 йиллик 
юбилейи муносабати билан мавзуга доир тадқиқотлар эълон қилинди
109

Мактублар мазмуни халқаро муносабатларнинг ривожи ва низоларнинг 
сабаблари, шунингдек, муносабатларда ким дипломатия нормаларига амал 
қилгани ёки унга хилоф иш тутгани ҳақида атрофлича билишимизда бизга 
ёрдам беради.
Турли давлатлар билан олиб борган ёзишмаларида Амир Темур яхши 
қўшничилик, ўзаро ёрдам, иқтисодий ҳамкорлик ғояларини тарғиб қилиш 
билан бирга ўзининг геостратегик мақсад ва вазифаларини амалга 
оширишни истаган.
Ёзишмалар Амир Темур ўз давридаги бошқа мусулмон ҳукмдорлардан 
фарқли ўлароқ ғайридин қиролларга нисбатан дўстона муносабатда бўлгани 
ва уларни истиқболли ҳамкор сифатида қабул қилганига шоҳидлик беради. 
Европа давлатлари билан алоқаларда тез-тез элчилар алмашиниб туриши ва 
107
Умняков И.И. Международные отношения Средней Азии в начале XV века. Сношения Тимура с 
Византией и Францией // Труды УзГУ. Новая серия. Ист.фак. – Самарканд, 1956. Вып. 61.– С.179-200; Ўша 
муаллиф. Международные отношения Средней Азии в начале XV в. // Научная сессия профессорско 
преподавательского состава УзГУ (тезисы докладов). – Самарканд, 1959. – С. 55-58. Ўша муаллиф. Из 
истории международных отношений Средний Азии с Западной Европой в начале XV века: Международный 
конгресс востоковедов // Доклады делегации СССР. – М., 1960; Ўша муаллиф. Малоизвестный французский 
источник о Тимуре // Труды САМГУ. Новая серия. Вып. История. 1960. – С. 173-199; Ўша муаллиф. 
Внешнеполитические связи Самарканда с государствами Западной Европы // История Самарканда.
– Ташкент, 1969. – С. 173-195.
108
Маннонов Б.С. Амир Темур дипломатияси // Шарқшунослик. – Тошкент, 1996. – №7. – Б.10-37; Каримова 
Н. Темурийлар ва Хитой алоқалари // Шарқшунослик. – Тошкент, 1996. – № 7. – Б. 44-60; Уватов У. Амир 
Темур ва мамлуклар ... – Б. 60-74; Ғуломов С. Амир Темур ва Боязид муносабатлари ... – Б. 74-83; Ўша 
муаллиф. Амир Темур билан Аҳмад ибн Увайс Жалойир муносабатларига доир ... – Б. 196-201 ва бошқалар. 
109
Соҳибқирон ва Миср султонлари // Халқ сўзи. -1996 йил, 20 феврал; Амир Темурнинг Боязид Елдиримга 
йўллаган мактуби // Халқ сўзи. –1996 йил, 10 февр.; Бағирзода Мираббос. Амир Темурнинг Фарангистонга 
мактуби // Тошкент оқшоми. – 1991 йил, № 1; Исматуллоҳ Х. Соҳибқирон ва хорижий дунё. Венеция 
архивларидаги Амир Темурга оид ҳужжатлар // Иқтисод ва ҳисобот. – Тошкент, 1996. – №9. – Б.72-73; 
Каримов Ғ., Хабибуллаев А. Амир Темур ва темурийлар давлатининг дипломатик алоқалари // Жамият ва 
бошқарув. – Тошкент, 1998. – №1. – Б. 34-37; Исматулла Хайрулла. Султон Ҳусайн Байқаро фармони 
(Ўзбеклар ва дунё). Британия музейида сақланаётган Ҳусайн Бойқаронинг Боязидга ёзган хати ҳақида // 
Ўзбекистон адабиёти ва санъати. -1998 йил, 11 сент. ва бошқалар. 


37 
улар орқали дўстликнинг мустаҳкамланиши ҳамда ҳар икки мамлакат 
тараққиётига катта ҳисса қўшувчи савдогарлар, тадбиркорлар тоифасига 
катта имкониятлар яратилиши томонлар ўртасида келгусида дўстлик 
алоқалари ривожланишига сабаб бўлган. Амир Темур тарихда илк маротаба
мусулмон шарқидан насроний ғарбга дўстона ва ҳамкорлик йўлида қўл 
узатган, машриқу мағриб ўртасидаги ғовларни олиб ташлашга интилган
жаҳонгир сифатида тарихга кирган. Мактублар мазмуни Амир Темур 
томонидан савдогарларга катта имкон яратиш, бу орқали мамлакат ва 
халқнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш мақсадлари шарқ ва ғарб ўртасида 
биринчи марта расмий масала сифатида ҳал этишга интилганини кўрсатади. 
Шунингдек, ўзаро ёзишмалардан Амир Темурнинг халқаро 
муносабатларда сулҳ, тинчлик ва ҳамкорлик тарафдори бўлганини англаш 
мумкин.
ХУЛОСА 
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Амир Темур даврида яхлит 
давлатчилик концепцияси яратилган бўлиб, салтанат бошқарувининг барча 
соҳалари, уларда кечган жараёнлар, тармоқлараро алоқалар қонун йўли 
билан тартибга солинган. Давлат бошқарувида мавжуд бўлган мўғул, форс ва 
туркий исломий анъаналарнинг ижобий жиҳатларидан фойдаланилиши 
янгича сиёсий анъаналар келиб чиқишига сабаб бўлди. Бу ўзгаришларни 
амалга оширишда Амир Темурнинг давлат раҳбари сифатида тутган сиёсий 
мавқеи ҳам катта аҳамият касб этади.
Давлатнинг ижтимоий функцияси иқтисодий, қонуний ва маънавий 
воситалар орқали бажарилган.
Амир Темур давлат бошқарув идораларининг ҳар томонлама қулай, 
тезкор, енгил, содда ва иқтисодий жиҳатдан тежамкорлик асосида фаолият 
юритишини таъминлай олганлиги катта ютуқлар эшигининг очилишига 
имкон берган.
Салтанатда марказий ва маҳаллий бошқарув идораларининг ўзаро 
алоқадорлиги, бир-бирига бўйсуниш қоидалари тартибга солинган, шакл ва 
мазмун ўртасидаги мутаносиблик таьминланган. Бу эса мамлакатда юксак 
коммуникация тизими яратилишига сабаб бўлган. Амир Темур бу тизимни 
салоҳиятли, илмли ва маънавий жиҳатдан етук мутахассислар билан 
кучайтирди.
Шунингдек, қурултойлар ҳам мамлакат бошқаруви ва тараққиётида 
муҳим роль ўйнаган. 
Амир Темур даврида суд ва ҳуқуқ тартибот соҳалари ихтисослашган 
бўлиб, бу соҳа давлат таянчи вазифасини ўтаган.
Бошқарувда мамлакат мудофаасига жуда катта эътибор қаратилган. 
Амир Темур таҳдид солиши мумкин бўлган ички ва ташқи хавфларни ўз 
вақтида бартараф этган, уларнинг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиққан. 
Салтанатнинг ҳарбий сиёсати аввало мудофаани кучайтиришга қаратилган. 


38 
Унинг томонидан олиб борилган мудофаа, ҳарбий сиёсат ва дипломатия 
йигирма етти давлатни ўз ичига олган йирик салтанатда барқарорликни 
таьминлашга, Осиё минтақасида ўз мақсадларига эришишга, интеграцион
жараёнларни тезлаштиришга хизмат қилган. Амир Темур ташқи юришларини 
аввало зулм, адолатсизликлар, бошбошдоқликларни тугатиш мақсадида 
уюштирган, минтақаларда эл-улус фаровонлигини таьминлашга ҳаракат 
қилган ҳамда ислом дини ва шариат мустаҳкамлиги учун курашган.
Салтанатнинг дипломатик алоқаларида инсонпарварлик, дўстлик ва 
ҳамкорлик ғоялари устувор бўлган. Хоразм, Олтин Ўрда, усмонлилар, Миср 
каби давлатлар билан олиб борилган ташқи сиёсатида ҳам дипломатия 
қонун-қоидаларига доимий равишда амал қилинган. Хусусан, Европа 
қироллари билан дўстона дипломатик муносабатларни ўрнатилган. Бу эса 
ўша даврнинг катта ҳодисаси эди.
Амир Темур дипломатияси ва ташқи сиёсатида илк маротаба «ягона 
макон» ғоясини илгари сурилган. Бу эса барча инсонларнинг ягона маконда 
фаолият юритишлари мумкинлиги ҳақидаги дастлабки тушунчаларнинг 
келиб чиқишига сабаб бўлган. Бу асослар Амир Темур давлатчилик ғоялари 
байналминалчиликка асосланганлигини кўрсатади. 
Умуман олганда, Амир Темур давлатчилиги юксак назарий қоидаларга 
асосланган ҳолда бошқарилган бўлиб, ундаги мезонлар амалиётдан олинган 
тажрибалар орқали шаклланган.
Юқоридаги таҳлиллар ва далиллар асосида Амир Темур салтанатида 
умуминсоний қадриятларга асосланган, сиёсий тизимда янгича, мустаҳкам, 
ўз даврида мавжуд бўлган турли бошқарув анъаналарининг мақбул 
жиҳатларини ўзида мужассамлаштирган, ҳамда уларга муҳим ижобий 
ўзгартиришлар киритилган давлатчилик асослари барпо этилган, деган 
хулосага келишимиз мумкин.
Амир Темур даврида шаклланган давлатчилик тажрибаси миллий 
сиёсий тарихдаги энг ривожланган босқични ташкил этади. 
Тадқиқот иши юзасидан қуйидаги тавсиялар берилади: 
1. Ушбу диссертация ишидан Ўзбекистон давлатчилик тарихини 
ёритишда, Амир Темур салтанатининг ижтимоий-иқтисодий ва 
сиёсий тарихи, жаҳон тарихининг ўрта асрлар қисмини ёзишда 
фойдаланиш мумкин. 
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият 
қурилиш академияси тингловчиларига махсус курс ташкил этиш 
лозим.
3. Тадқиқот натижаларидан олий таълим тизимида “Ўзбекистон 
тарихи”, “Жаҳон тарихи”, “Ўзбекистон давлатчилиги тарихи”, 
“Сиёсатшунослик”, ”Фалсафа”, ”Давлат ва хуқуқ назарияси”, 
”Сиёсий ва хуқуқий таълимотлар тарихи”, ”Марказий ва маҳаллий 
давлат бошқарув асослари” ва бошқа фанлардан Амир Темур 


39 
мавзусига оид баъзи қўшимча ва ўзгартиришлар киритишда, 
маъруза матнлари, ўқув дастурлари, қўлланмалар тузишда, махсус 
курслар ўқишда фойдаланиш мумкин.
4. Тадқиқот 
натижаларидан 
ўрта 
асрларнинг 
Амир 
Темур 
давлатчилиги билан боғлиқ халқаро муносабатлар ва дипломатия 
тарихини ёритишда фойдаланиш мумкин.
5. Амир 
Темур давлатчилиги тарихини ёзишда турли соҳа 
мутахассислари билан темуршунос олимларнинг кенг ҳамкорлигини 
таъминлаш лозим.
6. Диссертациядаги 
мавжуд маълумотлардан давлат бошқарув 
органлари раҳбарлари фойдаланишлари мумкин. 
7. Мазкур иш натижаларидан ёшларни миллий ўзликни англаш, 
ватанпарварлик, юртга садоқат, умуман комил инсон қилиб 
тарбиялашда фойдаланиш мумкин. 
8. Ҳарбий 
билим 
юртлари, 
Миллий 
хавфсизлик 
институти 
талабаларига маърузалар ўтишда фойдаланиш мумкин 
9. Амир Темур ва темурийлар салтанати давлатчилик тарихини 
ўрганиш марказини ташкил этиш, унда кенг қамровли фундаментал 
тадқиқотлар олиб бориш, турли тилларда чоп этиладиган “Амир 
Темур ва темурийлар” номли илмий журнал чоп этиш, олинган 
муҳим натижаларни ушбу матбуотда мунтазам эълон қилиб боришга 
эришиш муҳим масаладир.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling