10
Тадқиқотнинг предметини Хива хонлигининг Бухоро ва Қўқон
хонликлари, Қозоқ жузлари ҳамда Эрон давлати билан ўзаро муносабатлари
масаласи ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда
тарихий объективлик,
компаратив, статистик ва контент таҳлил ҳамда
герменевтика усулларидан
фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хива хонлигидаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва хонлик ташқи
алоқаларининг устувор жиҳатларини жаҳон тарихи контекстида ёритган
ҳолда «Хива хонлиги ташқи дунёдан узилиб қолган, изоляция ҳолатидаги
қолоқ давлат» деган қарашнинг
асоссизлиги исботланган;
хонликнинг ташкил топиш жараёни,
бевосита Хоразмнинг Дашти
Қипчоқ билан анъанавий алоқаларига боғлиқ ҳолда кечганлиги, унда давлат
бошқаруви ва ҳокимият легитимациясининг «чингизийлар омили»
асосий
таъсир этувчи ҳамда маҳаллий халқ вакиллари бош ҳаракатлантирувчи куч
бўлганлиги асослаб берилган;
Хива хонлиги дипломатик алоқаларининг ўзига хос жиҳатлари,
жумладан, ҳудудида хорижий давлатларнинг элчихоналари мавжуд бўлмаган
ҳолда ёки зиддиятли вазиятларда ҳам қўшни (Бухоро, Қўқон хонликлари ва
бошқа) мамлакатлар билан кенг миқёсда элчилар алмашинуви йўлга
қўйилганлиги кўрсатиб берилган;
Хива хонлиги ва Эрон ўзаро муносабатларидаги шийа-сунний зиддияти
фақатгина диний қарама-қаршилик эмас, кўпроқ, томонларнинг иқтисодий
манфаатлари ва уларни ҳимоя қилиш учун олиб борилган сиёсат
билан
боғлиқлиги асослаб берилган;
XIX асрда Хива хонлиги ташқи алоқаларининг умумий ҳолатига,
айниқса Хива-Қозоқ муносабатларига жиддий таъсир кўрсатган «Россия
омили»нинг кучайишига умумий сиёсий ва иқтисодий манфаатларнинг
Қозоқ даштидаги тўқнашуви сабаб бўлганлиги далилланган;
дипломатик корреспонденция – «иншо» ёки «мактубот»нинг
«иноятнома»,
«истимолатнома»,
«маъзиратнома»,
«муволифатнома»,
«муросила», «муҳаббатнома», «сулҳнома», «таҳниятнома», «фатҳнома»
сингари
турлари
ҳамда
уларнинг
Хива
хонлиги
дипломатик
музокараларининг туб моҳиятини очиб беришдаги роли аниқланган;
хорижий элчиларни қабул қилиш маросими ва «дипломатик этикет»
қоидалари орқали Хива хонлиги ташқи алоқаларининг
асосий механизми,
хусусан, «элчилик хизмати»нинг фаолияти ва халқаро
музокараларни олиб
бориш тартиблари кўрсатиб берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: