11
Оллоқулихонга, шунингдек, Қўқон ҳукмдори
Султон Саййидхоннинг Хива
хони Саййид Муҳаммадхонга ҳамда Бухоро шаҳзодаси Абдумалик Катта
тўранинг Муҳаммад Раҳимхон II га ёзган мактублари асосида «шийа-сунний
зиддиятлари»нинг асл моҳияти, унинг сиёсий ва иқтисодий манфаатлар
билан боғлиқ жиҳатлари, Хива хонлигининг минтақадаги геостратегик
аҳамияти ва Ўрта Осиё хонликларининг ўзаро ҳамкорлик алоқалари сингари
Марказий Осиё тарихининг баҳсли ва кам ўрганилган масалаларига аниқлик
киритилган;
қўшни давлатлар тарихига бағишланган
тарихий асарлар ва турли
расмий ҳужжатларни таҳлилга тортиш орқали Хива хонлигининг энг кам
ўрганилган қисми, яъни Арабшоҳийлар сулоласининг ҳукмронлик даври
(1511-1700)
тарихи бир қатор
янги материаллар, хусусан, Араб
Муҳаммадхон, Исфандиёрхон, Абулғозихон ва Анушахонларнинг давлат
бошқаруви ҳамда ташқи алоқаларига доир маҳаллий манбаларда
учрамайдиган ноёб маълумотлар билан тўлдирилган;
Хива хонлари саройида хорижий элчиларни қабул қилиш маросимини
тасвирлаш ҳамда Муҳаммад Раҳимхон I, Оллоқулихон ва Муҳаммад
Раҳимхон II сингари ҳукмдорларнинг шахсий жиҳатларини ёритиш орқали
уларнинг кучли етакчилик қобилиятлари очиб берилган. Бу
маълумотлар
Ўзбекистон давлатчилик тарихининг «хонликлар даври»ни ёритувчи
ҳужжатли ва бадиий фильмлар яратишда далилий асос бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги форс, туркий ва рус
тилларидаги
бирламчи манбалар, жумладан, расмий архив ҳужжатларининг
қиёсий-танқидий таҳлил асосида ўрганилганлиги, ишнинг умумқабул
қилинган тарихий тадқиқот усулларига ҳамда замонавий илмий-назарий
ёндашувларга
таянган
ҳолда
бажарилганлиги,
аниқланган
янги
маълумотларнинг амалиётга
жорий этилганлиги, улар асосида тегишли
хулоса, таклиф ва тавсияларнинг ишлаб чиқилганлиги ҳамда натижаларнинг
ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: