Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти қўлёзма ҳуқуқида
II боб. Таржимада асар бадииятини қайта яратиш
Download 282.99 Kb.
|
Dissertatsiya Guljahon Namazova (4)
II боб. Таржимада асар бадииятини қайта яратиш
2.1. Таржимада қаҳрамон портретини беришнинг ўзига хос хусусиятлари Адабиётшуносликда портрет тарихий шароит ва муҳит, ижтимоий-сиёсий вазият, ҳамда характерни жонли тасвирлашда муҳим рол ўйнайдиган поэтик унсурлардан биридир. Портрет адабиётшуносликда турли даражада ўрганилган бўлиб, мазкур фаслда таржимада портрет қандай вазифани бажарди ҳамда унинг бадиий функцияси билан боғлиқ жиҳатларга эътибор қаратамиз. “Асарда қаҳрамон портрети – ташқи кўринишнинг чизилиши, ўзини тутиши, сўзлаши ва ҳаракати – умуман олганда характерининг ўзига хослигини ташқи белгилар асосида кўрсатиб беришдир”.74 Яна “Портрет (фр. “Portaire” – тасвирламоқ) – 1) персонажнинг сўз воситасида тасвирланган ташқи кўриниши (қиёфаси, жуссаси, кийими, юз-кўз ифодалари, тана ҳолати ва ҳаракати, қилиқлари); 2) бирон бир шахс ҳаёти ва фаолиятини атрофлича ёритувчи ҳужжатли ва мемуар очерк типидаги асарлар ҳам анология асосида портрет деб аталади (мас. Ажойиб кишилар ҳаёти нашр туркумидаги асарлар). Шунингдек танқидчиликда кенг тарқалган ёзувчи ҳаёти ва ижодини ёритувчи адабий-танқидий асарлар жанри адабий портрет деб белгиланиб, муомала амалиётида, кўпинча портрет”75 деб юритилади. Муаллиф қаҳрамон портретини чизишдан мақсад ўқувчи уни яқинроқ ҳис қилиш учун ва кўз олдида унинг сиймосини намоён этишдир. Муаллифни фақатгина унинг ташқи кўриниши қизиқтириб қолмасдан, у орқали бир қанча мақсадини амалга оширади. Адабиётшуносликда бадиий портерт бадиий тавсиф методига айланиб, у муаллифга поэтик имкон доирасини кенгайтиришга ёрдам беради: Қаҳрамон характерини ёрқинроқ очишда; Образ ҳақида тугал маълумотга эга бўлишда; Қаҳрамон руҳий ҳолатларини ёритишда; Сурат ва сийратдаги уйғунликни ёки тафовутни очиб беришда; Муаллифнинг қаҳрамонга ғоявий, ижтимоий-сиёсий муносабатини билдиради; Ёзувчининг симпатия ёки антипатиясини кўрсатади. Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғатида: “Портретнинг энг муҳим характери унинг кўпроқ психологик портрет бўлишидадир. Психологик портрет ёзувчига персонажнинг ташқи қиёфаси орқали унинг руҳий дунёсини очишга ёрдам беради”76, деган фикр илгари сурилган. Дарҳақиқат, портретга шунчаки қаҳрамоннинг ташқи кўринишини тасвирлаб берадиган восита деб қаралиш ўзини оқламайди. Муаллиф портрет орқали қаҳрамон хатти-ҳаракатлари асносида унинг руҳий ҳолатларни жойлайди. Портрет: ташқи ва ичкига ажратиш мумкин. Ташқи портретда қаҳрамоннинг кўриниши, гавда тузилиши, хатти-ҳаракатлари тасвирланади. Ички портретда эса образнинг ички кечинмалари, руҳий ҳолати, кайфияти чизиб берилади. Ойбек Навоий даҳосини тасвирлашда ҳар икки портретдан унумли даражада фойдаланган. Бу эса Ойбекнинг Навоий шахсига бўлган эҳтироми, унинг идеаллик мақомини ёритиб беришини таъминлаган. “Портрет мазмунига кўра “поэтик деталь”, муаллиф учун қаҳрамон характерини тавсифлаш ва унинг кечинмаларини, руҳий ҳолатларини ёритиб беришда “восита”. Бир сўз билан айтганда муаллиф ғоясини, образга муносабатини ўзида мужассам этади”77. Ойбек турли тарихий манбаларга таянган ҳолда ўз қаҳрамонлари портретини яратди. Романда Навоийнинг руҳий ҳолати, ички кечинмалари ижтимоий фонда берилади. Юксак маҳорат ила тасвирланган буюк шоир портрети адабиётимизда яратилган мукаммал портрет намуналаридан бири бўлиб қолди. Ёзувчи шоирнинг ташқи кўринишини тасвирлар экан, унинг руҳияти, феъли, ички дунёсини ҳам кўрсатиб ҳам беролди: “Ўттиздан ошмаган бўлса ҳам, Навоий улуғроқдек кўринарди. Қомати ўртадан баланд, ингичка, лекин пишиқ, бармоқлари узун ва нафис; қора ва қисқа соқоли, хушбичим мийиқлари текис ва силлиқ; ёноқлари чиқиқроқ, кенггина юзида доимий тафаккурнинг асл маъноси, маънавий қудрат ва енгил, гўзаллаштирувчи бир ҳорғинлик жилваланади. Қабариқроқ қовоқлари остидаги қийғоч кўзларида гўё тафаккур ва хаёл блан бирга қандайдир ирода кучи ифодаланади”.78 Чиқиқроқ ёноқлари, кенг юзи, қабариқ қовоғи ҳамда “қийғоч кўзлари” сингари ўхшатишлари Навоийнинг туркийлардан эканига, яъни унинг ирқий сифатларига ишора қилади. Асарда буюк шоир портретини ўқир экансиз, кўз ўнгингизда келишган, истарали ва иродали инсон суврати гавдаланади. Юқоридаги сатрларда адиб бадиий маҳоратини кўришингиз мумкин. Портретдаги “жилваланади” ва “доимий” сўзлари уйғунлашиб, Навоий портретини “жонлантирган”. Шоир оразидаги ҳорғинлик ҳам инсонни эзувчи чарчоқ эмас, балки гўзал, енгил бир чарчоқдир. Ойбек тасвирда сўзларни топиб ва саралаб қўллаган. Масалан, “Шоирнинг бошида учли кўк тақяга силлиқ ўралган кўркамгина салла. Эгнида – ичидан одми шоҳи тўн, устидан яланг қўнғир мовут чакман...”79 парчасидаги тасвирда ҳам кўк тақяга ўралган саллага “кўркам” сифатини қўллаган бўлса, бармоққа нисбатан “нафис”, кўзга эса “қийғоч” сифатларини беради. Ушбу сифатлар қаҳрамон характерини очиб берувчи асосий жиҳатлардан бири бўлиб хизмат қилган. Бундай унсурларнинг асарнинг бошқа тилларга ўгирмаларида ҳам қайта акс эттирилиши портрет тасвирининг тўлақонли чиқишини таъминлайди. Русча ва хитойча таржималарни солиштирамиз: “Навои было не больше тридцати лет. Он был выше среднего роста, тонкий, но крепкий; черная короткая борода и усы были тщательно подстрижены. На широком лице, с несколько выдающимся скулами, лежал благородный отпечаток большой духовной силы. В раскосых глазах под припухшими веками отражалась глубокая мысл, мечтательность и сила воли”. (Михаил Салье таржимаси) “Навои не было тридцати лет. Он был выше среднего роста, тонкий, но крепкий, пальцы его длинны и изящны, черная борода и красивые усы ровно подстрижены. На широковатым лице, с несколько постоянный задумчивости, духовной силы и легкого утомления, придававшего ему своеобразию прелесть. В раскосых глазах под припухшими веками светилась мысль и сила воли. Голова Алишера была покрыта чалмой; гладко намотанной на остроконечную синюю тюбитейку, неяркий шелковый халат, а поверх него -- чекмень из простого темно-серого сукна”. (П.Слётов таржимаси) Ванг Женг Жонг таржимаси: 诗人头顶青色尖圆帽,尖帽周围细致地缠绕着十分中看的缠中:身上穿着十分朴素的绸袍,上罩褐绒单上衣。年纪虽然未过三十,但显得要大些。他比中等身材略高,瘦削但很结实,手指又细又长;须须又短又黑,影须整齐,雅致,颜骨略微突出,略显宽的脸上常常流露出思想的本来含义,精神力量以及淡淡的富于美感的疲倦。稍稍凸起的前额下方,那一双微微斜视的眼睛,显露思考的同时还表现出某种意志力。(Shīrén tóudǐng qīngsè jiān yuán mào, jiān mào zhōuwéi xìzhì de chánràozhe shífēn zhòng kàn de chán zhōng: Shēnshang chuānzhuó shífēn púsù de chóu páo, shàng zhào hè róng dān shàngyī. Niánjì suīrán wèiguò sānshí, dàn xiǎndé yào dà xiē. Tā bǐ zhōngděng shēncái lüè gāo, shòuxuē dàn hěn jiēshi, shǒuzhǐ yòu xì yòu zhǎng; xū xū yòu duǎn yòu hēi, yǐng xū zhěngqí, yǎzhì, yán gǔ lüèwēi túchū, lüè xiǎn kuān de liǎn shàng chángcháng liúlù chū sīxiǎng de běnlái hányì, jīngshén lìliàng yǐjí dàndàn de fù yú měigǎn de píjuàn. Shāoshāo tū qǐ de qián'é xiàfāng, nà yīshuāng wéiwéi xiéshì de yǎnjīng, xiǎnlù sīkǎo de tóngshí hái biǎoxiàn chū mǒu zhǒng yìzhì lì.) “Ўттиздан ошмаган бўлса ҳам, Навоий улуғроқдек кўринарди. Қомати ўртадан баланд, ингичка, лекин пишиқ, бармоқлари узун ва нафис;...” Ушбу жумла ўқилганда адиб ингичка ва пишиқ сифатини шоирнинг бармоқларига нисбатан бергандай, пишиқ сўзидан кейин қўлланилган тиниш белгиси мусаҳҳиҳнинг хатосидай туюлади ўқувчига. Лекин романнинг илмий-танқидий вариантида ҳам пишиқ сўзидан кейин вергул тиниш белгиси ишлатилган. Демак, адиб ингичка ва пишиқ сифатини шоирнинг қоматига нисбатан қўллаган. Адибнинг “ингичка” сифатини қоматга нисбатан ишлатиши баҳсли ҳолат. Бундан ташқари, шоирнинг “чиқиқроқ яноқлари ва кенггина юзи” ҳам қоматининг ингичка эмаслигидан далолат. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида ингичка сўзининг қуйидаги маънолари келтирилган: Кўндаланг кесими меъёрдан кичик; зид. йўғон. Ингичка ип. Ингичка сим. Чийилдоқ, ўткир (товуш) ҳақида. Унинг ингичка товуши менга танишдай туюлди. кўчма. Нозик ифодали, нозик. Қўлини аллақандай чуқур, ингичка маъно билан бўшанг силкиди. Ойбек.80 Таржимон М. Салье “Навои было не больше тридцати лет. Он был выше среднего роста, тонкий, но крепкий; черная короткая борода и усы были тщательно подстрижены”, деб таржима қилган. Кўриниб турибдики, таржимон ҳам ингичка ва пишиқ сифатини қоматга нисбатан қўллаган. Ингичка сўзини тонкий деб таржима қилган. Фикримизча бу ерда таржимон ингичка сўзини худощавый тарзида берса, тўғрироқ бўлар эди. Бундан ташқари, таржимон бармоқлар тасвирини русчага ўгирмасдан ташлаб кетган. П.Слётов ҳам “Навои не было тридцати лет. Он был выше среднего роста, тонкий, но крепкий, пальцы его длинны и изящны, черная борода и красивые усы ровно подстрижены”, деб таржима қилган. Хитойчага年纪虽然未过三十,但显得要大些。他比中等身材略高,瘦削但很结实,手指又细又长; Niánjì suīrán wèiguò sānshí, dàn xiǎndé yào dà xiē tā bǐ zhōngděng shēncái lüè gāo, shòuxuē dàn hěn jiēshi, shǒuzhǐ yòu xì yòu zhǎng; ингичка ва пишиқ ни Ванг Женг Жонг озғинроқ, лекин кучли, деб таржима қилган. “Яноқлари чиқиқроқ, кенггина юзи”, “қобориқроқ қовоқлари” ва “қийғоч кўзлари” каби сифатлар шоирнинг ирқий сифатларига ишора қилишини юқорида айтиб ўтган эдик. Яъни ушбу сифатлар Навоийнинг туркий антрапологияга хос киши эканидан далолат беради. Рус таржимони М. Салье “На широком лице, с несколько выдающимся скулами”, “В раскосых глазах под припухшими веками” деб берган бўлса, иккинчи таржимон П.Слётов эса “яноқлари чиқиқроқ” жумласини таржима қилмай ташлаб кетган. “Кенггина юзи”ни “На широковатым лице...” деб тўғри ўгирган. Яъни аслиятдаги “кенггина” сўзидан у қадар кенг бўлмаган, деган маъно англашилади. М. Салье эса жумладаги кичрайтириш маъносини тўлиқ англамай “широком лице” деб таржима қилган. “Қийғоч кўзлар” ва “қобориқроқ қовоқлари” ҳар иккала рус таржимонида “В раскосых глазах под припухшими веками” деб, бир хил берилган. Хитойлик таржимон Ванг Женг Жонг эса “Яноқлари чиқиқроқ, кенггина юзи”, “қабариқроқ қовоқлари”нинг ўрнига 稍稍凸起的前额下方, (Shāoshāo tū qǐ de qián'é xiàfāng ) бўртиброқ чиққан пешонаси остидаги那一双微微斜视的眼睛,(nà yīshuāng wéiwéi xiéshì de yǎnjīng) сал қияроқ кўзлари деб таржима қилган. Бу ерда хитойлик таржимон Навоийни “дўнгпешона” тарзида тасвирлаб қўйган. Бундан ташқари, хитой тилидаги 斜视 (Xiéshì) сўзининг луғавий маъноси - 1. Ғилайлик; 2.-бошқа томонга қарамоқ81. Ушбу портрет хитойлик китобхон тасаввурида Навоий даҳосининг бошқача гавдаланишига туртки бўлиши мумкин. Портрет матнига юзаки қаралса, рус ва хитойлик таржимонлар матнни хатосиз таржима қилгандек туюлади. Аммо матнларни эътибор билан қайта ўқилса ва таҳлил қилинса, ўгирмалардаги камчиликлар ёрқинроқ кўзга ташланади. Масалан, романда Ойбек Алишерни таърифлаётиб, ёзади: “Ўттиздан ошмаган бўлса ҳам, Навоий ёши улуғроқдек кўринади”. Русийзабон таржимонлар эса (“Навои было не больше тридцати лет ”, М. Салье; “Навои не было тридцати лет”, П. Слётов) деб таржима қилишган. Ванг Женг Жонг: 年纪虽然未过三十,但显得要大 些 (Nianji suiran weiguo sanshi, dan xiande yao da xie). У ўттизга тўлмаган бўлсада, ёши улуғроқдек кўринади. Таржимадан кўриниб турибдики, хитойлик таржимон Навоийнинг ўз ёшидан кўра, ёшининг улуғроқ кўринишини тўғри англаган ва уни таржимага татбиқ қилган. Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, учала таржимон ҳам “...қора ва қисқа соқоли, хушбичим мийиқлари текис ва силлиқ” тасвирида фақатгина “қора ва қисқа соқоли” (28 бет) га эътиборини қаратган. “Текис ва силлиқ хушбичим мийиқлари”ни унутган, таржима матнига киритмай кетган. Рус таржимони Михаил Сальеда: “черная короткая борода и усы были тщательно подстрижены” – “қора қисқа соқоли ва мўйлови қунт билан қирқилган эди” деб таржима қилинган бўлса, П.Слётовда “черная борода и красивые усы ровно подстрижены” – “қора соқоли ва чиройли мўйлови текис қирқилган” шаклида қолган. Ванг Женг Жонг эса “ 须须又短又黑,影须整齐” (Xu xu you duan you hei, ying xu zhengqi yazhi, yang …) – “соқоли қисқа ва қора, мўйлови чиройли ва нафис” дея таржима қилган. Ҳар бир ёзувчи образ яратаётганида, уни тасвирлашда майда деталларигача тасвирлаб беришга ҳаракат қилади. Гоҳида адиб шундай сўзлар, ўхшатишлар, деталлар ишлатадики, улар образнинг ўзига хос жиҳатларини, характеридаги муҳим томонларини очиб беришга хизмат қилади. Мусо Тошмуҳаммад ўғли Навоий портрети тасвирида “Ичидан одми шоҳи тўн, устидан яланг қўнғир мовут чакман...” деб тасвирлайди. Ўқирманлар ушбу тасвирдан Навоийнинг амалдор, сарой аъёни ҳамда шоир эканини тезгина англайди. Шу боис бўлса керак, ёзувчи унинг қалам тутадиган бармоқларига “узун ва нафис” сифатини беради. Навоийнинг ҳам давлат арбоби ҳам шоир экани рус таржимони П. Слётов ва хитойлик таржимон Ванг Женг Жонг таржималарида кўринади. Иккинчи рус таржимони М. Салье эса бу жумлани таржима қилмай кетган. Ойбек асарда Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаро образларини тарихий фактларга таянган ҳолда яратган. Ёзувчининг бу чизгилари ўзининг тарихий асосларига эга. Яъни Ойбек Бобурнома ва бошқа шу каби тарихий асарларни “кўб ва хўб” ўқиб, кейин романдаги образларни яратганига шубҳа йўқ. Ёзувчи Бойқаро тасвирида: “Ҳусайн Бойқаро белидан юқориси кенгайиб борган, қобориқ кўкракли, кенг ёғринли, миқти гавдали эди. Йирик, қийиқ, ўткир қаровчи кўзлари ирода ва ингичка ҳийла билан бирга қандайдир беқарорлик, енгил ва шўх табиатини ҳам ифодалар эди, бошида йирик гавҳарлар қадалган қоракўл қалпоқ, эгнида ёқаси олтин гуллар, қимматбаҳо тошлар, ранг-баранг порлаган қизил абришим тўн, энлик камарида олтин қуббачалар, йирик гавҳарлар, Бадахшоннинг асл лаъли ёқутлари оловланар эди”, деб ёзади. Подшоҳ ва шоирнинг феъл-атворидаги ўзига хос жиҳатлар ўзаро қиёс орқали очиб борилади. Икки дўст бирга улғайган, елкадош, маслакдош бўлган. Бу дўстлик Бойқарога бошқарувда ҳам асқотади. Унинг феълида Темурий шаҳзодаларга хос жасорат, мардлик, ғурур ва кибр яққол сезилади. Қолаверса, шоҳда кайфу сафога мойиллик юқори. Подшоҳнинг енгил табиати воқеалар тадрижидаги тасвирда ҳам берилади: “...кўзларида, эртароқ қаримсиган юзининг чизиқларида... уйқусиз тунлар, фаҳшнинг излари равшан кўринар эди” (306) Таржимонлар таржима матнида Ҳусайн Бойқаро номини қайта-қайта такрорлашни истамаган ҳолда матнда уни турлича беришга ҳаракат қиладилар. Масалан, М. Салье Ҳусайн Бойқарони хакан деб атаса, П. Слётов султан, Ванг Женг Жонг эса “подшоҳ” (Pa de xia) деб атайди. Хитойлик таржимон подшо сўзини транскрипция усулида таржима қилган. Яна таржималарга эътиборимизни қратамиз. М.Салье таржимасида Бойқаро портрети қуйидагича гавдаланган: “В глубине комнаты на пристоле восседал Хусейн Байкара. Это был широкоплечий, плотно сложенный человек с выпуклой грудью и расширявшейся к верху фигурой. В больших раскосых глазах, наряду с силой воли, отражались непостоянноство, живость и веселость характера. На голове у хакана была каракулевая шапка, унизанная крупным жемчугам, на плечах – красный парчевый халат с воротником, расшитым золотом и ярко сверкающими драгоценными камнями. На широком поясе горили золотые вышивки, крупные жемчужины, бесценные бадахшанские рубины яхонти”. (44) П. Слётов таржимасида эса: “Хусейн Байкара был широкоплечий, плотно сложенный человек с выпуклой грудью и расширявшимся к верху станом. В больших раскосых глазах, поразительно смотревших глазах наряду с силой воли и лукавством, читалось непостоянноство, живость и веселость характера. На голове султана была каракулевая шапка, унизанная крупным жемчугам, на плечах – красный парчевый халат с воротником, расшитым золотыми цветами и ярко сверкающими драгоценными камнями. Широкий пояс горел золотой вышевкой, крупными жемчугами, бесценными бадахшанскими рубинами и яхонтами” (32) Ванг Женг Жонг: 賽因,巴依喀拉腰以上部分已经变宽,前胸突出,肩宽体社。他邓对斜视的大眼睛,目光锐利,在流露出意志和精细计谋的同时乜沅露出某种犹豫不, 轻浮和风流佣使的乘性。他头戴。 嵌大宮石的卡拉库利羔羊 “应帽,身着金花领大红软袍,上级贵重珠宝,闪烁五颜六色的光芒。 腰带上的小金球儿,大颗珍珠和巴达尚出产的纯正红宝石火焰般燃烧。 (Sài yīn, bā yī kā lā yāo yǐshàng bùfèn yǐjīng biàn kuān, qián xiōng túchū, jiān kuān tǐ shè. Tā dèng duì xiéshì de dà yǎnjīng, mùguāng ruìlì, zài liúlùchū yìzhì hé jīngxì jìmóu de tóngshí miē yuán lù chū mǒu zhǒng yóuyù bùdìng, qīngfú hé fēngliú yōng shǐ de chéng xìng. Tā tóu dài. Qiàn dàgōng shí de kǎlā kù lì gāoyáng “yīng mào, shēnzhe jīn huā lǐng dà hóng ruǎn páo, shàngjí guìzhòng zhūbǎo, shǎnshuò wǔyánliùsè de guāngmáng. Yāodài shàng de xiǎojīn qiú er, dà kē zhēnzhū hé bā dá shàng chūchǎn de chúnzhèng hóngbǎoshí huǒyàn bān ránshāo.) (37) Таржимон Ванг Женг Жонг таржимани аслиятдагидай беришга ҳаракат қилган. Кейин ўзи учун нотаниш сўз “қоракўл” сўзини “卡拉库利 ” Kala ku li деб таржима қилган ва саҳифа охирида “Қоракўл қимматбаҳо қўй териси, ипакдай майин ва нақшинкор”, деб изоҳ қолдирган. Бизнингча, шу ерда таржимон қоракўл терисининг нега бундай номланиши, қаердан ва қандай олиниши ва ундан нималар тайёрланиши ҳақида ҳам маълумотлар берганда асардаги миллий бўёқдорликни янада кучайтирган бўлар эди. Хитойлик китобхонлар ҳам қоракўл териси ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиши мумкин эди. Бадиий таржимада уст кийимлар тасвирини аслиятдагидек бериш қаҳрамон мансуб халқ миллийлигини, урф-одатларини ўқирманга тўлалигича етказишни таъминлайди. Адиб Алишер Навоий портрети чизгиларида “бошида учли кўк тақяга силлиқ ўралган кўркамгина салла, эгнида - ичидан одми шоҳи тўн, устидан яланг қўнғир мовут чакман” (28-бет) борлигини айтади. Тақя, салла, тўн, белбоғ, чакман миллийлик белгиси. Ота-боболаримиз азалдан тўн, тақя, салла, махси-калиш кийишган. Аёнки, тўн – ичига пахта солиб қавилган, астарли, узун устки кийим бўлиб, ўзбекларда “чопон” ҳам дейилади. Кузатишларимиз натижасида шунга амин бўлдикки, русча таржималарда ҳам, хитойча ўгирмаларда ҳам шоҳи тўн, дағал маллабўз тўн, қимматбаҳо тошлар билан безатилган қизил абришим тўн ҳам бир хилда халат деб ўгирилган. Русча-ўзбекча луғатда: Халат – халат, чопон, тўн, яктак; белый халат – оқ халат, оқ яктак; ватный халат – пахталик тўн,82 деб берилган. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида: Халат (араб.) – совға, инъом қилинган кийим; мукофот. 1.Ўзи ҳам, енги ҳам узун ва кенг бўлган, тугма ўрнига белбоғ қўлланадиган устки кийим (асосан хотин-қизлар, баъзан эркаклар ҳам кияди).83 Бугунги кунда халат деганда асосан тугма ўрнига белбоғ қўлланадиган, астарсиз, уй ичида кийиладиган енгилгина кийим тушунилади. Чопон ва тўн сўзлари, дейди Шоира Усмонова, “келиб чиқиши нуқтаи назаридан олимлар диққатини ўзига жалб қилиб келаётган муҳим хос сўзлар”дан саналади. Ш.Усмоновага кўра, “чопон” сўзининг туркий тилларда устки кийим, “тўн”нинг эса олтой даврларида ички кийим, қадимги туркий тилда кийим, эски туркий тилда кийим, кўйлак маъносида, ҳозирги замон туркий тилларининг аксариятида “ton”нинг уст кийим тури, ҳозирги турк тилида ички кийим, калта иштон, баъзан калта шим ва шалвар84 маъносида ҳам қўлланади. “Ton”нинг калта иштон, шалвар каби маънолари жиҳатидан шоир Эшқобил Шукурнинг қизиқ изланишлари ҳам аҳамиятли. Унга кўра, “Маҳмуд Қошғарийнинг “иштонли бўлди” маъносидаги иштонланди сўзини асли ичтонландидир, чунки ш билан ч нинг махражлари бир-бирига яқин бўлгани учун ч товуши ш га айланган деб изоҳ беради. Агар шундай бўлса, иштон сўзи ичтўн (ички тўн) сўзидан келиб чиққан бўлиши мумкин. Турфон битигидан tısi kısının içtonı – тиши кишининг ичтўни – аёл кишининг ичтўни деган жумла қолган. В.Вербицкийнинг “Алтай – Алатағ луғати” (1864 йил)да ички сўзи “иштине”, “иштинда” шаклида ҳам берилган. Бу ерда ҳам “ч” “ш” билан алмашаяпти”85. Тўннинг ички кийим маъносида ҳам келишини ҳисобга олсак, таржимонлар халат деб тўғри таржима қилган, деган фикрга ҳам келиш мумкин. Аммо бизнингча, халқимизда тўн деганда астарли устки кийим тушунилади. Шу боис тўннинг халат деб таржима қилиниши асар миллий колоритининг бузилишига олиб келиши мумкин. Таржимон Ванг Женг Жонг устида қимматбаҳо тошлар ранг-баранг порлаган қизил абришим (абришим – ипак –Г.Н.) тўнни “红软袍” (Hong ruan pao - қизил юмшоқ халат) деб ўгирган. Таржимон абришим сўзига эътибор ҳам қаратмаган. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида абришим – ипак, ипак газлама, шойи; шу газламадан тикилган кийим86, деб ёзилган. Таржимон бу ўринда红软袍 эмас, 红丝绸 (Sīchóu)袍 деб ўгирса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Таржимон 软(Ruǎn) – юмшоқ, деб ўгирганки, аслиятдаги маъно англашилмай қолган. Луғатларни варақлаганда 软(Ruǎn) сўзининг қуйидаги маънолари ҳам учради:
Download 282.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling