Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти қўлёзма ҳуқуқида


Download 282.99 Kb.
bet10/30
Sana18.06.2023
Hajmi282.99 Kb.
#1554886
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30
Bog'liq
Dissertatsiya Guljahon Namazova (4)

前苏联 (qián sūlián) – Собиқ Совет Иттифоқи деб берилган.
Таржимон Хао Гуанг Жонгда “собиқ” сўзи қўшилган. Собиқ Совет Иттифоқи жумласини умуман қўшмаганда нур устига нур бўларди.
Зеро Иброҳим Ғафуров таъкидлаганидек: “Ҳамма даврларда таржима текстини яратиш — бош масала бўлиб тураверади. Аслият намунасини танлаш, тушуниш, ичига кириш, унинг тарихи, юзага чиқарган муҳит, шароитни ўрганиш, янги муҳитга унинг қандай қабул қилинишини ўйлаш ва бу ҳақда иложи борича аниқ тасаввурга эга бўлиш, таржима усули, стратегиясини аниқлаш сингарилар барча таржима жараёнлари учун муҳим ҳолатлар ва булар охир-оқибатда аслиятга мувофиқ таржима текстини яратишга хизмат қилади. Мутахассис таржимон ва таржимашунос тадқиқотчи ҳеч қачон буларга бефарқ, ҳафсаласиз қарамайди. Лоқайдлик бу ерда ихтисосга менсимай қараш билан баробар”73.
Хулоса шуки, асарни асл нусхада ўқийдиганларга нисбатан, ундан таржимада баҳра оладиган китобхонлар сони кўпчиликни ташкил қилади. Айни шу жиҳатни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир таржимон ўз китобхонини бошқа бир юрт миллати, унинг тарихи, маданияти, миллий анъаналари, урф-одатлари билан таништирар экан, аввало, ўзи шу миллат ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиши керак. Акс ҳолда таржимада тарихий ва миллий колорит сақланишига доир муаммолар юзага келади. Кўринадики, таржима тилшунослик ва адабиётшунослик орасидаги бир соҳа бўлиб, унинг ўзига хос принциплари олимлар томонидан ишлаб чиқилган. Кузатишларимиз асосида таржима тамойилларига доир баъзи қайдларни бериб ўтишни афзал билдик:



  1. Таржиманинг асл нусхага мувофиқлиги;

  2. Ишончлилик (маълумотлар тўғрилиги);

  3. Юқори даражадаги ўхшашлик;

  4. Аслиятга содиқлик масаласи;

  5. Таржимада миллий руҳни сақлаш ва уни талқин этиш;

  6. Мумкинлик чегарасида транформация (ўзгартириш) қилиш;

  7. Меъёрга амал қилган ҳолда бетарафлик позициясида туриш.

Юқорида айтилганлардан келиб чиққан ҳолда бобнинг хулосаларини қуйидагича бериш мумкин:



  1. Бадиий таржима маданиятлараро диалог саналади. Бунда асари таржима қилинаётган ўша миллат маданияти, тили, дини, урф-одатлари, тарихи, умуман ўша миллатга хос барча миллий, маданий қадриятлар бошқа бир миллатга таништирилади. Шу боис таржимашунослик тилшунослик ва адабиётшуносликни бир бутун ҳолда ўрганувчи соҳадир. Шу билан бирга, таржима нафақат муаллиф, балки таржимон ижодий индивидуаллиги устига ҳам қуриладиган адабий ҳодисадир. Таржима диалогик қурилма – муаллиф ва таржимон иккилигига асосланади.

  2. Таржима кўп босқичли жараён бўлиб, бир вақтнинг ўзида бир неча поэтик аҳамиятга эга амалиёт бажарилади. Муаллиф ва таржимоннинг ижодий индивидуаллиги асар матнида ўз аксини топиб, лисоний-бадиий қонуниятлар доирасида намоён бўлади. Таржиманинг асл нусхага мослиги ва берилаётган маълумотларнинг тўғрилиги таржимоннинг аслиятга содиқлигини таъминлайди, ўгирмада тарихий ва миллий фактларнинг тўғри берилиши бадиий эстетик аҳамият касб этади.

  3. “Навоий” романининг ҳар иккала таржимасида ҳам жой номлари ва атоқли отлар мос товушларни англатувчи иероглифлар билан берилган. Ўзга тилдан хитой тилига ўгириш муваффақияти кўп жиҳатдан хитой маданий контекстига мослаштириш билан белгиланади. Иероглифлар танланишида эса уларнинг маданий аҳамияти ва жозибаси тўлиқ инобатга олиниши керак. Шу жиҳатдан олганда, хитой тилидаги таржималарда роман номи танланган бериш учун қўлланган иероглифлар маъно жиҳатидан Навоий шахсини тўлақонли очиб беришга хизмат қилган.

  4. Роман йигирма бешдан ортиқ тилларга таржима қилинган. Деярли барча таржималар асарнинг рус тилидаги таржималарига асосланган. Русча таржималардаги йўл қўйилган хато-камчиликлар бошқа тилларга бўлган таржималарда ҳам бўй кўрсатгани турли тадқиқотларда таҳлил қилинган. Лекин М.Салье ва П.Слётов томонидан ташлаб кетилган баъзи жумлалар, саҳифалар хитой тилидаги иккала таржимада ҳам таржима матнидан тушиб қолмагани ва тўлалигича берилган.



Download 282.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling