Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти қўлёзма ҳуқуқида


Download 282.99 Kb.
bet21/30
Sana18.06.2023
Hajmi282.99 Kb.
#1554886
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30
Bog'liq
Dissertatsiya Guljahon Namazova (4)

Ойбек

Ванг Женг Жонг



Хао Гуанг Жонг



Қофия



《卡非亚》“kǎ fēi yà”

《喀菲耶》 “kā fēi yé”

Ҳошия

《哈什亚》“hà shi yà”

《哈希耶》“hā xī yé”

Шамсия

《显西亚》“xiǎn xīyǎ”

《谢姆西耶》“xiè mǔ xī yé”

Арабиёт

《阿拉比亚特》
“ālā bǐ yǎ tè”

《阿拉比並特》“ālā bǐ bìng tè”

Ванг Женг Жонг таржимаси ўқилганда аслиятга яқин. Хао Гуанг Жонг эса фонетик таржима усулидан фойдаланган бўлса-да, аслиятдан сал узоқлашгандай назаримизда. 《卡非亚》“kǎ fēi yà” ва《喀菲耶》 “kā fēi yé” сўзларини олайлик. 卡非亚 сўзидаги охирги иероглиф 亚-ya иероглифи Осиё сўзининг қисқартмаси бўлиб147, ўқилганда “Кофия” сўзидаги охирги ҳарф “я” товушини ифодалайди. 喀菲耶 сўзидаги охирги 耶-ye иероглифи хитой тилидаги “Ийсо алайҳиссалом” ва “христиан дини”148 каби сўзларнинг биринчи бўғин иероглифи саналади. Шу билан бирга, ўқилганда “я” ни эмас “йе” товушини ифодалайди. 《哈什亚》“hà shi yà”, 《阿拉比亚特》“ālā bǐ yǎ tè” сўзларида ҳам ўзбек тилидаги товушларга мос иероглиф қўллагани боис таржимон Ванг Женг Жонг таржимаси устунлиги кўринади.
Таржимада изоҳлардан фойдаланиш ёки уларни қўлламаслик матнда таржимон стратегиясига боғлиқ. Агар таржимон ўзининг воситачи сифатида кўринмаслиги ва таржима қилинаётган асар аслият каби ўқилиши шарт, деган фаразни илгари сурса, ушбу таржима стратегиясини асарни таржимада ўқиётган “ўқувчига садоқат” дея қабул қилиш мумкин. Ва бунда “ҳарфхўрлик”дан кўра аслият руҳи устунлик қилади. Фикримизча, мутолаа чоғи ўқувчи ва асар ўртасидаги “руҳан яқинлашув” алоқасини бузмаслик учун таржимон ўқувчига ёт бўлган ўзга тил маданияти, урф-одатлари ҳақидаги маълумотларни тўғридан-тўғри матнга киритиб кетиши ёки матности изоҳларни қолдирмоғи керак. Хитойлик таржимон Ванг Женг Жонг ўзбек миллати маданияти, илм-фани, урф-одатларидан тамоман бехабар бўлмиш ўқувчиларига кенгроқ маълумотлар беришга, уларнинг билим даражасини оширишга ҳаракат қилади.
Асарнинг рус тилидаги ўгирмасида қўшимча маълумотни тўғридан-тўғри матнга киритиб кетиш ҳолати кузатилади. Асардаги “Бир томони хонақоҳ, уч томони катакча ҳужралар билан ўралган мадрасанинг кенг, текис, чорбурчак саҳнидан кеча шовдираб ўтган ёмғир кўзга илинар-илинмас буғ бўлиб ҳавога кўтарилмоқда эди” жумласини рус таржимони М. Салье қуйидагича таржима қилади:
Двор замкнут с одной стороны обителью для дервишей — ханакой, — с трех других — комнатами-клетушками для студентов — худжрами”.149 Жумладаги “...текис, чорбурчак саҳнидан кеча шовдираб ўтган ёмғир кўзга илинар-илинмас буғ бўлиб ҳавога кўтарилмоқда эди”, деб ёзилмиш давом таржима қилинмай кетган. Қолаверса таржимон “хонақоҳ” сўзининг изоҳини ҳам матн остига эмас, матннинг ўзига тўғридан-тўғри киритиб кетади. Бундан ташқари, бу ерда муаллиф “хонақоҳ” сўзини таржимон айтмоқчи “дарвешлар қароргоҳи” маъносида эмас, балки толиби илмлар турли машғулотларини, мажлисларини ўтказишга мўлжалланган катта ва кенг хона маъносида қўллаган. Муаллифнинг романдаги баъзи тарихий шахс, жой ва тушунилиши қийин бўлган сўзларга берган қисқача изоҳида “Хонақоҳ (9-бет) – шайхлар, дарвешлар зикру-само қиладиган катта жой, масжид” деб берилган150. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида эса:
Хонақоҳ (ф. – хилватхона, узлат, дарвишлар макони.

Download 282.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling