Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти қўлёзма ҳуқуқида


дин. Масжиднинг намоз ўқиладиган, одатда кенг ва катта хонаси. 2. дин


Download 282.99 Kb.
bet22/30
Sana18.06.2023
Hajmi282.99 Kb.
#1554886
TuriДиссертация
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   30
Bog'liq
Dissertatsiya Guljahon Namazova (4)

1. дин. Масжиднинг намоз ўқиладиган, одатда кенг ва катта хонаси.
2. дин. Сўфийлар машғулотларини ўтказиш учун мўлжалланган катта хона ва унинг атрофидаги ҳужралар.
3. Маҳалла, қишлоқ масжидларининг томи гумбазли ёки текис бўлган қишки қисми”.151 М. Салье таржимада сўзнинг бирламчи маъносини қўллагани кўриниб турибди.
Француз таржимашунос олими Жерард Женет изоҳларни тўғридан-тўғри матнга киритиб кетиш усулини оқламайди. У “Таржима концепцияси нуқтаи назаридан, матннинг ўзида ҳеч қандай ўзгартиришга ва матнга тўғридан-тўғри маълумотлар киритишга йўл қўйиб бўлмайди. Шу боис ўқувчида тўлиқ тасаввур ҳосил бўлиши учун етишмаётган маълумотларни матн остида тақдим қилиш керак”152 дейди.
Яна бир таржимашунос олим Антуан Берман ўзининг “Для обзора переводов: Джон Донн” номли китобида эса таржимоннинг таржима матни учун қилган ҳар қандай меҳнатини қадрлаш керак, дейди. “Муқаддима, кириш, хотима, изоҳлар, луғатлар, ҳамма-ҳаммаси – “таржиманинг қалқони, қўллаб-қувватловчиси”дир.153 Қалқонидан маҳрум бўлган ҳар қандай таржима ўқувчи учун бегона, номаълум дунё ҳақидаги маълумотларни бор мураккабликлари билан етказолмайди, таржима “яланғоч” бўлиб қолади, дейди олим. Бизнингча, ишига масъулият билан ёндашган таржимонгина таржимани “яланғоч” бўлиб қолишидан асрайди.  Таржима ишларига ўта менсимай паст назар билан қарайдиган кимсалар ҳам оз эмас, дейди “Таржима масъулияти деганда...” деб номланган суҳбатда таниқли таржимон, мунаққид И.Ғафуров: “Муаллиф терисининг ичига кириб олсангиз, бас, у ёғига билганингизча ўрмалайверасиз, дейишади. Аммо муаллифнинг териси ичига кириб олиш ниҳоятда қийин бир ҳунар эканлиги ва у ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермасли бундай фикр эгалари билармиканалар? Териси ичига киришдан ожиз бўлганлар муаллифнинг териси устида сирғаладилар, натижада гарчи аслиятга сўзма-сўз тўғри бўлса ҳам лекин маза-матрасиз, ўта ширасиз таржималар ўқувчига кўндаланг қилинади. Булар таржималарнинг қадрини кўтармайди, ерга уради. Баъзи паст назарларнинг боиси ҳам шу. Бадиий таржимани юксак сўз санъати деб қадрлаш – мана шундан таржимоннинг масъулияти бошланади ва у яхши таржима матнлари – бадиий санъат намуналарининг юзага келишига асос бўлади”, деб фикрини давом эттиради таржимон Иброҳим Ғафуров. Мунаққид айтмоқчи “муаллиф териси ичига кириш” таржимондан катта билим, салоҳият, кўникма ва тажриба талаб қилади. Яна бир таржимон Нора Галь изоҳлардан камроқ фойдаланиш учун таржимоннинг салоҳиятли бўлиши ҳақида гапиради. “Изоҳларнинг ўта даражада кўплиги, таржима қилинмай қолган сўзларга изоҳ берилиши ўқишни қийинлаштиради, ўқувчини, айниқса болаларни зериктиради”, деган фикрни илгари суради154. Бошқа томондан эса, тарихий романлар таржимасида изоҳлар ўзини оқлайди.
Асар мазмуни, тақдим этиш услубининг ўзига хос хусусиятлари ва таржима йўналиши жиҳатидан таржимон эслатмаларининг табиати ҳам ҳар хил бўлиши мумкин. Маълумотлардан келиб чиққан ҳолда асарлардаги таржимон эслатмаларини икки гуруҳга ажратишни лозим топдик:

  1. Маданий (културологик) изоҳлар – маданий, тарихий, ижтимоий ва кундалик ҳаёт ҳақидаги билимларни тўлдириш;

  2. Металингвистик изоҳлар – хорижий тиллардаги иқтибослар, сўз ўйинлари ва ўзга тилдаги фактлар.

Икки таржимада ҳам маданий изоҳларга кўпроқ ўрин ажратилган. Хао Гуанг Жонг ва Ванг Женг Жонг муаллиф эскартмаларини батафсилроқ, тўлиқроқ очиб беришга интилган. Китобхон асарни ўқиётган пайтда бегона сўз изоҳига чалғишини ҳисобга олмаганда, муаллиф эскартишларининг қимматлидир. Биринчидан, изоҳлар ўзга элат маданияти деталлларини матнда сақлаб қолиш имконини беради. Иккинчидан, ўқувчининг билимини оширадиган изоҳлар (ўқувчи ҳар доим изоҳни ўқиш ёки ўқимаслик танловига эга) асардан узоқлаштирмайди. Аксинча мутаржим китобхонни асарнинг сирли оламига ошно қилади. Касбини севган таржимон асар ичида, ўқувчи билан ёнма-ён яшайди. – Хаёлимда маърифатли ўқувчим билан мусобақа ҳеч тўхтамайди, - дейди Иброҳим Ғафуров. – Шу мусобақа менга жуда ёқади. Бу мусобақада ўқувчимни Достоевскийнинг бадиий тафаккур оламига бошлаб кираётганимдан қувонаман, қилаётган ишим ўзимга бениҳоя зарур ва қадрли бўлиб туюлади. Ишқилиб ўқисалар бўлди, ишқилиб шу дунёга кириб борсалар менга бас дейман…»155

Download 282.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling