777
27-боб. шартнома тузиш
372-модда. Акцепт муддати кўрсатилган оферта асосида
шартнома тузиш
Офертада акцепт муддати кўрсатилган бўлса, акцепт оферта
йўллаган шахс томонидан унда кўрсатилган муддат мобайнида олинса,
шартнома тузилган ҳисобланади.
шарҳланаётган ва кейинги 373-моддада гап офертанинг турла-
ри – акцепт муддати кўрсатилган ва акцепт муддати кўрсатилмаган
акцептлар ҳақида гап боради.
Акцепт учун муддат офертада календар санаси билан ҳам,
шунингдек, муайян вақт қамрови билан ҳам (масалан,
оферта
юборилган кундан уч ой мобайнида) ифодаланиши мумкин.
Агар офертада ана шундай муддат кўрсатилган бўлса, оферент ўз
офертасига жавобни ана шу бутун муддат ичида кутиши шарт. Бунда
агар акцепт кўрсатилган муддат ичида олинса, офертада таклиф
этилган шартлар асосида шартнома тузилган деб ҳисобланади. шу
муносабат билан, акцепт
учун белгиланган муддат ичида, токи
дастлабки контрагентдан рад жавобини олмагунча, оферент бошқа
шахс билан худди шундай шартнома тузишга ҳақли эмас. Акс
ҳолда, офертани акцептлаган шахс оферентдан у билан тузилган
шартноманинг бажарилмаслиги натижасида кўрган
зарарни
қоплашни талаб қилиши мумкин. масалан, оферентнинг офисини
таъмирлаш ишларини бажариш тўғрисидаги офертани олган шахс ўз
вақтида офертани акцептлаб, таъмирлаш
учун зарур материалларни
сотиб олади. Аммо оферент, офертада кўрсатилган муддатни кутиб
ўтирмай, таъмирлаш ишларини бажариш юзасидан бошқа шахс
билан шартнома тузади. Бундай ҳолатда биринчи контрагент мазкур
тайёргарлик ишлари билан боғлиқ барча ҳаражатларни қоплаш
талабини қўйиши мумкин.
Офертада кўрсатилган муддат ичида акцепт олмаган ҳолда
оферент ўзи юборган офертадан келиб чиқадиган барча мажбурият-
лардан тўлиқ озод бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: