Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги


 визуал ахборотларни ортиқча деталлар, ѐрқин ва контраст  ранглар билан безамаган ҳолда


Download 3.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/91
Sana12.10.2023
Hajmi3.94 Mb.
#1700425
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   91
Bog'liq
4.2-MTM-musiqa-rahbar

 

визуал ахборотларни ортиқча деталлар, ѐрқин ва контраст 
ранглар билан безамаган ҳолда; 

хотирада 
сақлаш 
учун 
мўлжалланган материалнинг рангини 
ўзгартириш, тагига чизиш, шрифт 
ўлчамини ва стилини ўзгартириш орқали 
ажратиш. 
Мультимедиа иловаларини ишлаб 
чиқишда 
турли 
ранг 
ва 
фонда 
тасвирланган 
объектлар 
инсонлар 
томонидан турлича идрок қилинишини 
ҳисобга олиш керак. 
Визуал ахборотларни ташкил этишда предметларнинг фонга нисбатан 
контрасти муҳим роль ўйнайди. Контрастнинг икки тури мавжуд: тўғри ва 
тескари. Тўғри контрастда предметлар ва унинг тасвирлари фонга нисбатан 
тўқроқ, тескари контрастда эса очроқбўлади. Мультимедиа иловаларида 
одатда ҳар икки туридан фойдаланилади, турли кадрларда алоҳида ва битта 
кадр доирасида биргаликда бўлиши мумкин. Кўпҳолларда тескари контраст 
устунлик қилади. 
Мультимедиа иловаларининг тўғри контрастда ишлаши афзалроқ 
ҳисобланади. 
Бу 
ҳолда 
ѐрқинликнинг 
кўпайиши 
кўринишнинг 
яхшиланишига, тескари ҳолатда эса ѐмонлашишига олиб келади, лекин 
тескари контрастда намойиш этиладиган ҳарф ва белгилар, кичик ўлчамда 
бўлганда ҳам тўғри контрастга нисбатан аниқроқ ва тезроқ ўқилади. Тасвир 
қисмларининг нисбий ўлчамлари қанўалик катта ва унинг ѐрқинлиги 
юқорибўлса, контраст шунчалик кичик бўлиши керак. Кўриш майдонида 
ѐруғликнинг бир меѐрда тақсимланиши орқали экрандаги ахборотларни 
эркин қабул қилишга эришилади. 
Компьютер экранидан ахборотларни ўрганишни оптималлаштириш 
учун мультимедиа иловаларини ишлаб ўиқарувчиларга мантиқий урғулардан 
фойдаланиш тавсия этилади. Таълим олувчининг диққатини маълум бир 
объектга жалб қилишга йўналтирилган усуллармантиқий урғулар дейилади. 
Мантиқий урғуларнинг руҳий таъсири таълим олувчи томонидан бош 
объектни топишга сарфланадиган вақтнинг камайиши ва диққатни шу 
объектга жалб қилиш билан боғлиқ. 
Мантиқий урғуларни яратиш учун аксарият ҳолларда қуйидаги усуллар 


115 
тез-тез ишлатилади: асосий объектни янада ѐрқинроқ ранг билан тасвирлаш, 
ўлчамини, ѐрқинлигини, жойлашувини ўзгартириш ѐки шуъла таратувчи ранг 
билан ажратиш. Мантиқий урғуни сон жиҳатидан унинг интенсивлиги билан 
баҳолаш мумкин. Интенсивлик объект ранги ваѐрқинлигининг фонга 
нисбатан мутаносиблигига, объектнинг нисбий ўлчамлари тасвир фонидаги 
предметлар ўлчамига нисбатан ўзгаришига боғлиқ. Янада ѐрқинроқ ѐки 
контрастлироқ ранглар билан белгилаш яхшироқ ҳисобланади, ўлчамини ѐки 
ѐрқинлигини ўзгартириш, шуъла таратувчи ранг билан ажратиш унчалик 
яхши чиқмайди. 
Мультимедиа иловалари қуйидагиларга бўлинади: 

презентациялар; 

анимацион роликлар; 

ўйинлар; 

видео иловалар; 

мультимедиали галереялар

аудио иловалар; 

wеб учун иловалар. 
1-жадвалда мультимедиа иловалари ҳақида асосий тушунчалар ва 
уларнинг кўринишлари тўғрисида маълумот берилган. 
Мультимедиа иловалари асосий тушунчалари 

Download 3.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling