Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими тизими рахбар
Фан бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
Download 215.55 Kb.
|
5. Matematika kasbiy ishchi dastur 10.11.2022
Фан бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
Тингловчилар мазкур фанни ўзлаштириш давомида қуйидаги билимларга бўлишлари лозим: –мулоҳаза, мантиқий формула, мантиқ қонуни, предикат ва кванторлар, теорема ва унинг турлари; –тўплам, бинар ва n-ар муносабатлар, акслантириш ва унинг турлари, тартиб муносабати; –бинар, n-ар алгебраик амаллар, алгебра ва унинг турлари; –алгебралар, алгебраик системалар ва улар орасидаги гомоморфизм, изоморфизм; – чизиқли тенгламалар системаси, уни ечишнинг турли усуллари; –матрица ва детерминант, уларнинг асосий хоссалари ва татбиқлари; –вектор фазо, чизиқли қобиқ, чизиқли кўпхиллик, фазоостилар йиғиндиси, кесишмаси, ортогонал тўлдирувчиси, Евклид фазоси; –чизиқли акслантириш ва операторлар фазоси, чизиқли алгебра; –чизиқли тенгсизликлар системаси, чизиқли дастурлаш масалалари; –бутун сонлар ҳалқасида бўлиниш муносабати; –таққослама, татбиқлари; –кўпҳадлар, Безу теоремаси, Горнер схемаси, алгебранинг асосий теоремаси, Евклид алгоритми; –рационал, ҳақиқий ва комплекс сонлар майдони устида кўпҳадлар; –майдоннинг оддий, алгебраик, чекли, мураккаб кенгайтмалари; –ҳалқанинг каррали кенгайтмаси; –кўпҳадлар ҳалқалари орасидаги изоморфизм; –кўпҳадлар ҳалқасининг факториаллиги; –симметрик кўпҳадлар; –симметрик кўпҳадлар ҳақидаги асосий теорема; –икки кўпҳад результанти; –умумий ўрта мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари математикасига кўп аргументли кўпҳадлар назариясининг татбиқлари; –икки қийматли функциялар; –МДНФ, МКНФ; –иккилик принципи ва иккилик қонуни; –мулоҳазалар алгебрасининг қўлланилиши; –аксиоматик усул; –мулоҳазалар ҳисобини аксиоматик қуриш; –келтириб чиқариш қоидалари; –мулоҳазалар ҳисобининг зидсизлиги ва тўлиқлиги; –предикатлар алгебраси; –предикатлар ҳисоби учун келтириб чиқариш қоидалари; –предикатлар ҳисобининг зидсизлиги ва тўлиқлиги; –аксиоматик метод; –аксиоматик назариялар; –алгебраик системалар ва уларнинг кенгайтмалари; –натурал, бутун, рационал, ҳақиқий, комплекс сонлар аксиоматик назариялари; –нормаланган майдон ва унда норма, кетма-кетликларнинг хоссалари; –майдон устида чекли рангли чизиқли алгебралар; –кватернионлар алгебраси ҳақидатасаввурга эга бўлиши; –мантиқ амалларини бажариш; –тўпламлар устида амаллар бажариш; –тўпламнинг унда аниқланган амалларга нисбатан группа, ҳалқа, майдон ташкил эта олишини текшириш; –математик индукция ёрдамида тасдиқларни исботлаш; –комплекс сонни даражага кўтариш ва ундан илдиз чиқариш; –векторлар системасини чизиқли боғлиқ ёки эрклилигини текшириш; –чизиқли тенгламалар ва тенгсизликлар системаларини турли усулларда ечиш; –матрицалар устида амаллар бажариш, –ўрнига қўйишлар группасини тузиш; –детерминантни ҳисоблаш; –вектор фазо базиси, ўлчовини топиш; –бутун соннинг туб кўпайтувчиларга ёйиш, ЭКУБ,ЭКУКини топиш; –биринчи даражали таққосламаларни ечиш; –кўпҳаднинг бутун ва рационал илдизларини топиш. –кўпҳадни нормал кўринишга келтириш; –кўпҳад ҳадларининг лексикографик тартиблаш; –кўпҳад даражасини аниқлаш; –кўпҳад результантини топиш; –мулоҳазалар алгебрасининг формуласи учун ростлик жадвалини тузиш ва турини аниқлаш; –мулоҳазалар алгебрасини элементар математика масалаларини ечишга татбиқ эта олиш; –умумийлик ва мавжудлик кванторларини масалалар ечишга татбиқ эта олиш; –предикатларнинг ростлик соҳаларини топа билиш. –алгебраик амал рангини аниқлаш; –тартиб муносабатининг турини аниқлаш; –алгебра ва алгебраик системаларнинг кенгайтмасини қура олиш; –бутун сонлар ҳалқасини аксиоматик қура олиш; –рационал, ҳақиқий, комплекси сонлар аксиоматик назариясининг моделларини қуришни билиши ва улардан фойдалана олиши; –предикатлар алгебраси ёрдамида математик тасдиқларни ифодалаш; – Эйлер-Венн диаграммаларини туза олиш; –бинар муносабатларнинг хоссаларини текшира олиш ва графини чизиш; –фактор-алгебра, алгебралар гомоморфизми ва изоморфизмини тузиш ва текшириш; –берилган тўплам вектор фазо ташкил этишини текшириш; –чизиқли қобиқ ва чизиқли кўпхилликка мисоллар тузиш; –тескари матрицани топиш, матрицали тенгламаларни ечиш; –ўрнига қўйишлар группасини тузиш; –детерминантларни хоссалари ёрдамида ҳисоблаш; –вектор фазо, фазоостилар кесишмаси, йиғиндиси базиси ва ўлчовини аниқлаш, фазоости ортогонал тўлдирувчисини топиш; –Евклид фазо ортонормал базисини топиш, фазолар орасида изоморфизм ўрнатиш; –чизиқли оператор ядроси ва аксини, хос векторлари ва хос қийматларини топиш; –чекли занжир касрлар, муносиб касрларни топиш, систематик сонлар устида амаллар бажариш; –туб модуль бўйича юқори даражали таққосламаларни ечиш; –индекслар жадвали ёрдамида таққосламаларни ечиш; –кўпҳадни келтирилмайдиган кўпҳадлар кўпайтмасига ёйиш; –кўпҳадларнинг ЭКУБ ва ЭКУКини топиш, кўпҳадни Тейлор қаторига ёйиш; –учинчи ва тўртинчи даражали тенгламаларни ечиш; –кўпҳаднинг каррали кенгайтмасини қуриш; –кўпҳадни келтирилмайдиган кўпҳадлар кўпайтмасига ёйиш; –симметрик кўпҳадни элементар симметрик кўпҳадлар орқали ифодалаш; –юқори даражали тенгламалар системасини результант ёрдамида ечиш; –ўзгарувчиларни йўқотиш усули билан кўп ўзгарувчили тенгламалар ва уларнинг системаларини ечиш; –асосий тенгкучлиликларни исботлай олиш; –мулоҳазалар алгебрасининг формулаларини икки қийматли функциялар ёрдамида ифодалаш; –формулаларни МДНФ, МКНФ га айлантириш; –иккилик принципи ва иккилик қонунини масалалар ечишга татбиқ қила олиш; –функцияларнинг бир нечта тўлиқ системаларини кўрсата олиш; –предикатлар алгебраси формулаларининг турини аниқлай олиш; –предикатлар алгебрасидаги тенгкучлиликларни исбот қила олиш; –предикатлар алгебрасидаги асосий мантиқ қонунларини исбот қила олиш; –предикатлар ҳисобининг баъзи бир тавтологияларини исбот қила олиш; –математик назарияларга мисоллар келтира олиш; –баъзи бир алгоритмлар учун Тьюринг машиналарини қуриш; –алгоритмик ечимга эга бўлмаган муаммоларга мисоллар келтира олиш; –тўпламда аниқланган n-ар алгебраик амаллар ва муносабатларнинг хоссаларини текшира олиш; –тартибланган тўплам, группа ва ҳалқаларга мисоллар келтириш; –натурал сонлар аксиоматик назариясини қура олиш; –натурал сонлар аксиоматик назариясида натурал сонларни қўшиш ва кўпайтириш амалларининг хоссаларига оид теоремаларни исботлай олиш; –натурал сонлар системасига тартиб муносабатини киритиш ва унинг хоссаларини текшириш; –ихтиёрий бутун сонни иккита натурал сонлар айирмаси сифатида ифодалаш мумкинлигини кўрсатиш; –ихтиёрий рационал сонни иккита бутун сон нисбати сифатида ифодалай олиш; –ихтиёрий ҳақиқий сонни рационал сонлар кетма-кетлигининг лимити кўринишида ифодалай олиш; –майдон устида чекли рангли чизиқли алгебра қура олиш; –кватернионлар алгебрасини қуриш кўникмаларига эга бўлишилозим. Download 215.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling