111
эвазига микроиқтисодиётда рўй бераётган ўзгаришлар
туфайли жамиятимизда инсон
капитали шакллантирмоқдаки, унинг ўлчов бирлиги сифатида
иқтисодий қобилиятларнинг
ривожланганлик даражаси ташкил қилади. Инсоннинг иқтисодий қобилиятларининг
ривожланганлик даражаси 1-расмда кўрсатилган унинг учта аниқловчилари
негизида
шаклланади.
1-расм. Иқтисодий қобилиятларнинг ривожланганлик даражасини аниқловчилари
Умумий ўрта таълим тизимида иқтисодий билимдон ўқувчиларни бозор иқтисодиёти
талабларига мос равишда тайёрлашда 8 чи ва 9 чи синфларда ўқитадиган “Иқтисодий билим
асослари” фани ўқитувчиларининг касбий компетентцияларини ривожлантириш муҳим
аҳамият касб этади.
“Компетенция” атамаси фаолиятида мужассамланган
ходимнинг компетентлиги;
бирор
киши яхши хабардор бўлган соҳа ёки масалани; инсоннинг амалий лаёқатлилиги ҳамда касбий
қобилиятининг тизимли ривожланганлик даражасини англатади. “Компетентлик, -
В.Д.Шариковнинг фикрига мувофиқ, – касбий тайёрланиш жараёнида
шаклланадиган янги
фаолият
субъектини юзага келишидирки, у билим, маҳорат, қобилият ва
шахсий сифатларини тизимли намоён бўлишини ифодалаб, касбий фаолиятнинг моҳиятини
ташкил қиладиган функционал вазифаларни муваффақият билан ҳал қилиш имконини беради”
[3, 182]. Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти
ходимларининг фикрича: “Компетенция – билим кўникма ва малакалардан кундалик ҳаётда
дуч келадиган амалий ва назарий масалаларни ечишда фойдаланиш ва қўллай олиш
қобилиятидир” [2].
Do'stlaringiz bilan baham: