172
Ўқитиш –
инсонлар орасида яшаш, ҳаётда турмуш кечириш ва
фаолият кўрсатиш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакалалар
йиғиндисини ўзлаштиришга қаратилган онгли фаолият ифодасидир
Ўқиш – бутаълим олувчиларнинг воқеликни
билиш давомида маълум
билимлар, кўникмалар ва малакаларни режали ўзлаштириш жараёнидир.
Умумий дидактика - айрим фанларга оид усуллар билан жуда мустаҳкам
боғланган бўлиб, уларга оид маълумотларига таяниб ўқитишнинг умумий
қонуниятларини очиб беради ва айни вақтда ҳар бир ўқув фанини ўқитиш
усуллари учун умумий асос бўлиб хизмат қилади.
Хусусий дидактика – муайян ўқув фанларини ўқитиш қонуниятлари,
усуллари,
воситалари, шакллари ва йўлларини ўргатувчи методика
(тадрис) фанлари ҳам педагогика
фанлари туркумининг асосий
соҳаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Шахс – психологик жиҳатдан тараққий этган, шахсий хусусиятлари
ва хатти-ҳаракатлари билан бошқалардан
ажралиб турувчи, муайян хулқ-
атвор ва дунёқарашга эга бўлган жамият аъзоси.
Шахсга йўналтирилган таълим технологияси - таълим олувчининг
фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда унинг шахси,
ўзига
хос хусусиятлари, қобилиятини ривожлантиришга қаратилган
таълим.
Шахсий компетентлик – изчил равишда касбий ўсишга эришиш,
малака
даражасини ошириб бориш, касбий фаолиятда ўз ички
имкониятларини намоён қилиш.
Эктремал компетентлик – фавқулотда вазиятлар (табиий офатлар,
технологик жараён ишдан чиққан)да, педагогик
низолар юзага келганда
оқилона қарор қабул қилиш, тўғри ҳаракатланиш малакасига эгалик.
Do'stlaringiz bilan baham: