Педагогик тажрибада дзюдо бўйича микроцикл машғулотларининг тузилиши самарадорлиги, машғулот юкламалари ва йўналишини фарк қилувчи машгулотларни алмашлаб ўтишни рационал асосини аниқлаш мақсадида ўтказилди.
Барча тажрибалар жараёни махсус тайёргарлик, мусобақа олди ва мусобақа жараёнида Кукон Давлат педагогика институти талабалари орасида олиб борилди.
Тадқиқот натижалари Стьюдентнинг t-мезони орқали математик-статистик таҳлил асосида текширилди, тадқиқот давомида қуйидаги услублардан фойдаланилди:
n-саралаш ҳажми;
|
|
- ўртача арифметик
|
|
Sx-репрезентатив
|
эҳтимоллик ишончи.
2.2 Тадқиқотни ташкил қилиш
Ушбу илмий-тадқиқот иши уч босқичда 2000 йилдан 2002 йилгача ўтказилди. Биринчи босқичда дзюдочилар организмига катта юкламали турли йўналишдаги микроцикл машғулотларининг таъсирини ўрганиш бўйича илмий тадкдқот олиб борилди.
Бу тадқиқот натижасида юкламаларнинг йўналиши ва катталигига қараб микроцикл машғулотларининг турлари тизимлаштирилди. Иккинчи боскичда бир кунлик машғулот кунида катта юкламали машғулотлар ва қўшимча машғулотларни дзюдочилар организмига таъсири ўрганилди. Учинчи босқичда педагогик тадқиқот ўтказилиб, дзюдо бўйича микроцикл машғулотларининг тузилиш самарадорлиги, машғулот юкламалари ва йўналишини фарқ қилувчи машғулотларни алмашлаб ўтишнинг рационал асоси аниқланди. Барча тадқиқот ишлари машғулот жараёнининг махсус тайёргарлик ва мусобақа босқичида олиб борилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |