Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги Қўқон давлат педагогика институти
Ҳажм шиддати ва йўналишли турли машғулотлар юкламаларининг
Download 0.52 Mb.
|
dzyudoichilarni maxsus tajyorgarligini musobaqa oldi mezotsiklida shakllantirish
1.4. Ҳажм шиддати ва йўналишли турли машғулотлар юкламаларининг
дзюдочилар организмига таъсири Л.П.Матвеев спортчилар функционал имкониятларининг юқори кўрсаткичлари микроциклда ва кунда ўтказилаётган машғулотлар сонига тўғридан-тўғри боглиқ бўлиб, асосий ва қўшимча машғулотлар вазифасини ҳал қилиш учун организмнинг заҳирадаги имкониятлари унга зарур бўлган даражада сакланади, деб ҳисоблайди. В.С.Дахновский (16) ва бошқалар асосан иккита асосий омилни: дзюдочилар ҳолатига юкламаларнинг таъсирини ва машгулот жараёнида турли катталикдаги юкламаларни рационал алмашлаб олиб боришни илгари сурадилар. Бугунги кунда спорт амалиётида спорт дзюдои бўйича дзюдочилар ҳолатига турли катталикдаги ва йўналишдаги юкламаларнинг таъсири тўгрисидаги муаммоларга оид илмий асосланган кўрсатмалар ва тавсиялар етарлича эмас. Мавжуд манбалар таҳлили шуни кўрсатдики, В.О.Железков (17) ўзларининг илмий ишларида дзюдочиларнинг махсус чидамлилик компонентларига танлов асосида таъсир қилиш зарурлигини таъкидлайдилар. М.Р.Варданашвили (7) максимал юкламаларнинг дзюдочилар организми тикланишига таъсири устида иш олиб борган. Дзюдочиларнинг аэроб ва анаэроб имкониятларини кўтариш йўллари очиб берилган ҳамда уни амалга ошириш бўйича амалий тавсиялар берилган. Шу жумладан, М.Я.Набатникова (32) илмий ишларида бу муаммони ҳал килиш бошка нуқтаи назардан қаралади. Машгулотларда махсус иқтисослаштирилмаган ўртача катталикдаги атамалардан фойдаланиш навбатдаги юкламалар таъсири пасайишини 2-3 кунга узайтирган. Худди шундай катталикдаги махсус тавсифдаги юкламадан фойдаланиш организмнинг тикланиш даврини 4-5 кунга узайтиради, муаллифнинг фикрича, махсус чидамлилик тикланишининг давомийлиги унинг йўналишига эмас, навбатдаги юкламанинг катталигига боғлиқ. Бошқа спорт турларида олиб борилган энг янги тадқиқот ишларига кўра, хусусан, спорт дзюдои турларида катта юкламаларни қўллашдан сўнг организм тикланиш даврининг қисқариши юкламаларнинг катталиги ва йўналишига кўра фарқ қилади ва кўшимча машғулотлардаги юкламалар катталиги ва йўналиши асосий машғулотдаги юкламалардан фарк қилган шароитдагина тикланиш жараёнининг самарадорлиги ошади. Дзюдо машғулотларида турли катталикдаги ва йўналишдаги юкламаларнинг қўлланилиши муаммони ҳал этишда жуда аҳамиятли бўлишига карамасдан, уларнинг спортчилар организмига ва ҳолатига таъсири тўғрисидаги муаммо ҳал қилинмаган. Шу жумладан, мавжуд манбаларда ҳам бу муаммо бўйича тўла маълумот йўқ. Бу ўрганилаётган муаммонинг нақадар долзарблигидан дарак беради. Бизнинг тадқиқотимиз ҳам шу муаммога бағишланган. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling