Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази
Download 2.59 Mb.
|
500 harakatli o\'yin
ҚЎЛГА ТУШИБ ҚОЛМА
Майдончага доира чизилади. Болалар ярим қадам масофада доира атрофида турадилар. Тар- биячи ўйин бошқарувчисини тайинлайди ва у до- ира ичида хоҳлаган жойида туради. Болалар чизиқ устидан доира ичига сакрайдилар. Ўйинни олиб борувчи югуриб, болаларга тегмоқчи бўлиб ҳара- кат қилади, у яқинлашиши билан болалар доира четига чиқиб оладилар. Қайси болаларга қўли тек- кан бўлса, у ютқазган ҳисобланади, лекин ўйинда қатнашаверади. 30-40 сониядан сўнг тарбиячи ўйинни тўхтатиб, ютқазганларни ҳисоблайди. Ке- йин ютқазмаганлар орасидан янги ўйинни олиб бо- рувчи тайинланади. ЧАРХПАЛАК Сувнинг чуқурлиги дастлаб тиззагача, сонгача, ундан кейин белгача бўлади. Болалар қўл ушлашиб давра қуриб туришади. Тарбиячининг ишорасидан сўнг улар давра бўйлаб ҳаракат қилиб, аста-секин қадамларини тезлата бошлайдилар. Улар барава- рига: «Секин, секин, секин - бошланади от ўйин, кейин, кейин, кейин - қизиб кетади ўйин!» дейди- лар. Шундан кейин болалар доира бўйлаб югуриб кетадилар. Сўнгра тарбиячи бундай дейди: «Секин, секин- роқ юринг - чархпалакни тўхтатинг!» Болалар аста- секин қадамларини секинлаштирадилар-да: «Мана, ўйин тутади - биз тўхтатдик: бир, икки...» дейди- лар ва тўхтайдилар. Ўйин қарама-қарши томонга қараб давом эттирилади. Юришдан тўхтагач, қўлларни қўйиб юбориш ва сувга йиқилиш ҳам мумкин. МАРОҚЛИ ЎЙИН Ҳовузнинг саёз жойида болалар ярим доира бўлиб юрадилар, биринчи юриб бораётган бола тиз- заси билан сувни сачратади. Сўнгра ҳовузнинг саёз жойида болалар қўлларини ерга тираб ётадилар. Тарбиячи: «Товонингизни кўрсатинг!» дейиши би- лан улар сувдан оёқларини қўтариб, товонларини кўрсатадилар. КОПТОКНИНГ КЕТИДАН ЮГУР Ўйинда қатнашувчилар соҳилда юзларини сув томонга буриб, бир қатор бўлиб турадилар. Сув болаларнинг белидан келадиган жойда - сув усти- да копток (доира)лар бўлади. Уларнинг сони ишти- рокчилар сони билан баравар бўлиши керак. Тар- биячининг ишораси билан болалар сувга югуриб тушадилар ва коптокларни олиб қирғоққа қайтиб чиқадилар. Қирғоққа биринчи бўлиб етиб келиб, ўз ўрнини эгаллаб олган бола ғолиб ҳисобланади. Уйин қоидаси. Белгиланган жойдан узоқлашиб кетиш, бир-бирига халақит бериш, тортишиш мум- кин эмас. АРҒИМЧОҚ Болалар жуфт-жуфт бўлиб, қўл ушлашиб, бир- бирларига қараб сувда турадилар. Навбат билан ўтириб сувга шўнғийдилар ва сув остида нафас чиқарадилар. Тарбиячи вазифанинг бажарилиши- ни назорат қилиб туради. МЕТРО Болалар қўлларини белларига қўйиб, бир қатор бўлиб поездни акс эттирган ҳолда сафланадилар. Қатор қадам ташлаб илгари силжийдилар. Бир- бирига қараб қўл ушлаган икки бола ер ости йўли- ни тасвирлайди. Улар қўлларини сув юзасига ту- ширадилар. Бу йўлдан ўтиш учун поездни акс эт- тириб турган болалар навбат билан сувга шўнғий- дилар. Поезд ер ости йўлидан ўтиб бўлгач, уни тас- вирлаб турган болалар қатор охирига бориб тура- дилар. Қаторда биринчи бўлиб турган икки бола эса поезддан ажраб, ер ости йўлини тасвирлаб тура- ди. Тарбиячи ер ости йўли бўлиб турган болалар- нинг сув тагида тутилиб қолмасликларини қузатиб туради. СУВНИ ТУТИБ ол Ўйинда қатнашувчи болалар турган жойларида биттадан ёки доира бўлиб турадилар. Тарбиячи- нинг: «Сувни тутиб ол», деган буйруғидан кейин ўйин қатнашчилари болалар кўлларини сувга ту- шириб, сув остида кафтларини бирлаштирадилар ва сув олиб, қўлларини сув устига чиқарадилар. Тарбиячи болалар кафтидаги сувни кўриб чиқади. Агар кафтдан сув томчилаётган бўлса, тарбиячи: «Вой, кўлинг намунча тешик, қани яна сув ол-чи», дейди. ДЕНГИЗДАГИ ТЎЛҚИНЛАР Болалар бир-бирларига қараб, узатилган қўл масофасини қолдириб турадилар: қўллар ўнг (чап) томонга узатилиб, сув юзасида туради. Гавдани ўнг томонга айлантириш билан бирга болалар қўлла- рини сув юзасидан қарама-қарши томонга олиб ўтадилар (кафтлар кўл ҳаракати йўналиши томон айланади) ва тўлқин ҳосил қиладилар. Ҳаракат ҳар бир томонга тўхтовсиз давом эттирилади. БОТИР БОЛАЛАР Болалар қўл ушлашиб, давра қуриб туришади ва биргаликда: Биз ботир болалармиз, Download 2.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling