Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet32/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

ТОШЛАРНИ ТЕЗРОҚ ЙИҒИБ ОЛ
Майдончага тошлар кўйилади. Болалар майдон бўйлаб юриб, уларга тегиб кетмасликка ҳаракат қиладилар. Тарбиячининг: «Олинглар», деган ишо- расидан кейин болалар тезда тошларни териб олиш- га ҳаракат қиладилар. Кўпроқ тош териб олган бо- лалар рағбатлантирилади. Тошлар ишора берилган- дан кейин териб олинади.
Уйин қоидаси. Тошни ёнидаги ўртоғидан тор- тиб олиш мумкин эмас.
ВОҒ ҲОВЛИГА САЁҲАТ
Болалар икки гуруҳта бўлинадилар: биринчи гуруҳ болалари олдиндан белғилаб кўйилган поезд бека- тида кутиб турадилар, иккинчи гуруҳ болалари эса поездни акс эттирадилар ва болалар майдон бўйлаб бир-бирларини ёки арқонни ушлаб ҳаракат қила- дилар. Ишора бўйича поезд бекатга яқинлашиб ке- либ, тўхтайди. Болалар жойлашиб олганларидан кейин ҳаммалари биргаликда ҳаракат қиладилар. Агар гуруҳда турли ёшдаги болалар бўлса, каттала- ри узун таёқчанинг икки томонидан ушлаб, поезд- ни акс эттирадилар. Кичиклари эса уларнинг ўрта- сига кириб оладилар. Мураббий болаларнинг аҳил- ликда ўйнашларини таъкидлаб туриши керак.
ҚАТЪИЙ ТАРТИБ
Болалар бир кишилик қаторда турадилар. Тар- биячининг: «Тарқалинг!» деган ишорасидан кейин майдонча бўйлаб хоҳлаган йўналишга тарқалиб, тарбиячининг орқасидан қуйидаги сўзларни қай- тарадилар:
Болалар, тартиб қатъий,
Ҳамма ўз жойин билар.
Қани, чалинг қувнок; куй,
Тра-та-та, та-та-та!
Тарбиячининг: «Тўхтанг», деган буйруғидан кейин болалар яна қаторда бўйларига биноан турадилар. Болалар бир маромда юриб борадилар, сўзларни аниқ, аҳиллик билан жўрликда айтадилар, бир-бир- ларини туртмасдан қаторда сар тортадилар.
МБҲМОНГА БОРИШ
Болалар икки гуруҳга бўлиниб, майдончанинг қарама-қарши томонларида жойлашадилар. Тар- биячи битта гуруҳдагиларни бошқа гуруҳ болала- риникига «меҳмонга боришга» таклир қилади. Бо- лалар майдончанинг қарама-қарши томонига ўтиб, ҳар бири ўзи хоҳлагани олдига бориб туради. Улар журт бўлиб, ирғишлаб сакрашади, айланиб, ўйин- га тушишади. Кейин биринчи гуруҳ болалари жо- йига қайтиб келади. Энди уларнинг олдига иккин- чи гуруҳ болалари борадилар.
Уйин қоидаси. Майдончадан тўғри йўналишда, қадди-қоматни тўғри тутиб, енгил қадам ташлаб ўтилади.
БИРИНЧИ БЎЛИБ ТУР
Болалар бошловчи орқасидан қатор бўлиб бора- дилар. Тарбиячи болалардан биттасининг исмини айтиб чақиради. Ҳамма тўхтайди, номи айтилган бола қаторни қувлаб ўтиб, биринчи бўлиб туради. юриш давом этади. Қатор бош томонига қисқа йўл билан ўтилади.
юо
СИГНАЛНИ эшит
Болалар қаторда одатдагича юришади, тарбия- чининг ишораси бўйича оёқнинг ташқи томони билан юришади. Ишора бўйича юриш техникаси ўзгартириб турилади.
КАТТАЛАР ВА КИЧИКЛАР
Болалар тарбиячининг: «Катталар», деган ишо- расига биноан қаторда катта қадам билан, «Кичик- лар», деганда эса майда қадам ташлаб юрадилар. Гоҳ катта қадам та.шлаб, гоҳ майда қадам ташлаб юрилади, бу болаларнинг диққатини бир ерга жам- лашга ёрдам беради.
ЎЗ ЖОЙИНГГА ҚАЙТИБ КБЛ
Болалар иккита қаторда турадилар. Ҳар бир бола орасидаги масофа камида 1 м бўлади. Ҳар бир бола ўз жойини тошлар (барглар, байроқча- лар) билан белгилаб қўяди. Тарбиячи бир-икки деб санаганидан кейин болалар ўнгга, сўнгра чап то- монга 3-4 та қўшимча қадам қўядилар ва ўз жой- ларини топиб олишга ҳаракат қиладилар. Ўйинда олдинга ва орқага қўшимча қадам қўйиб юриш ҳам мумкин.
ДАРВОЗА
Болалар майдон бўйлаб қўлларини ушлашиб жуфт-жуфт бўлиб юришади. Тарбиячининг: «Дар- воза», деган ишораси бўйича болалар жойларида тўхтайди ва қўлларини юқорига кўтариб «дарвоза» қилиб турадилар. Қатор охиридаги жуфтлик «дар- воза«лардан ўтиб, биринчи бўлиб туради. Юриш давом этади.
Уйин қоидаси. Болалар кўлларини ушлашиб, жуфт-жуфт бўлиб юрадилар, биргаликда ҳаракат қиладилар. Ўйинни мураккаблаштириш учун бо- лалар кўлларини ушламасдан, жуфт-жуфт бўлиб юрадилар. «Дарвоза» ишораси берилиши билан кўлларини ушлашиб, тезда юқорига кўтарадилар. Охирги жуфтлик унинг тагидан ўтади.
СОВҒА
Болалар кўлларини ушлашиб, доира ҳосил қила- дилар. Биттаболадоиранингўртасидатуради. Бо- лалар доира бўйлаб юриб, қуйидаги шеърни айта- дилар:
Биз барчага ажиб совга келтирдик, Айтинг, истагингиз бажо циламиз.
Мана сизга латофатли кугирчок,
От, пилдирог; ва самолёт.
Сўнгра бир завк; билан -
Ўйнаб берамиз.
Болалар шеърни айтиб бўлишлари билан тўхтай- дилар. Доира ўртасидаги бола юқорида номлари айтилган совғадан қайси бирини олишини айта- ди. Масалан, агар у от номини айтса, ирғишлаб сакрайдилар, кўғирчоқ деса - ўйнайдилар, пилди- роқ деса айланадилар.
ИССИҚ-СОВУҚ
Болалар майдон бўйлаб ҳар хил йўналишда тар- биячи бир-икки деб санаб ёки доирачага уриб тур- ганда одатдагича юрадилар. Тарбиячи: «Иссиқ», деганда болалар - оёқ учида, «Совуқ», деганда эса, ярим чўққайиб юрадилар.
Юришнинг ҳамма турида ҳам қоматни тўғри тутиш керак.
копток - тош
Болалар қаторда юрадилар. Қаторда биринчи бўлиб турган боланинг қўлида копток, охиргисида эса тош бўлади. Тарбиячи «Копток», дейиши билан болалар биринчи боланинг орқасидан олдинга юра бошлайдилар. «Тош», деганда эса орқага бурилиб охирги боланинг орқасидан юрадилар.
Болалар аниқ ва тез бурилишлари керак.
ТЎХТОВСИЗ ҲАРАКАТДА
Болалар ўрмон ёки дала бўйлаб жуфт-жуфт бўлиб, ўртача қадам ташлаб бир текис юрадилар. Тарбиячининг ишорасидан кейин охирги жуфтлик бўлинади: бири қаторнинг чап, иккинчиси эса ўнг томонидан боради. Ўлар ҳамма болаларни қувлаб ўтиб, қаторнинг олдига бориб турадилар. Қувлаб ўтувчилар югуриб эмас, ба/жи тез юриб ўтадилар.
ҚОРОВЎЛ
Болаларнинг биттаси қоровул бўлиб, доиранинг ўртасида ўтиради. Ўнинг кўзи боғлаб қўйилади. Қолган болалар эса доира чизиғи орқасида тура- дилар. Тарбиячи болалардан бирини қўли билан имлайди. Ў аста-секин қоровулга яқинлашиб кела- ди. Қоровул қадам товушини эшитиб, унинг қайси томондан келаётганини қўли билан кўрсатади. Агар буни тўғри кўрсатса, келаётган бола билан жойи- ни алмашади. Агар тўғри кўрсата олмаса, яна ўз жойида қолади. Бирор марта ҳам қўлга тушмаган бола ўйинда ютган ҳисобланади.
Қоровулга майда қадам билан яқинлашиш ке- рак, қолган ўйинчилар эса тўполон қилмасликлари лозим.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling