ҲАЛҚА АЙЛАНТИРИШ
Ерга ёки полга бир нечта ҳалқа қўйилади. Иштирокчилар биттадан ҳалқа олишади. Тарбиячи буйруғи билан улар ҳалқаларни айлантириш- ни бошлашади (50-расм). Ким охир- ги бўлиб қолса, ўша ўйинчи ғолиб чи- қади.
50-расм
ТОЙЧАЛАР
Ўйинчилар бир-бирига елка билан (орқачасига) туришади. Уларга узунлиги 1,5-2 м бўлган қалин- роқ резина ёки арқон кийгизилади. Арқон қўлтиқ- лари орасидан ўтказилади, кўкрак қисмига кий- гизилади. Уларнинг ўртасида ерга чизиқ чизилган бўлади (51-расм).
Ишорага биноан, иштирокчилар оёқлари билан ерга таянган ҳолда рақибини ўз томонига оғдириш- га ҳаракат қилади. Мабодо иккала иштирокчи 30 сония давомида рақибини ўз томонига оғдира олма- са, унда баҳс дуранг натижа билан якунланади.
АРҚОННИ ТОП
Полга узунлиги 2,5-3 м бўлган арқон кўйилади. Арқоннинг икки учи томонига иккита стул кўйи- лади. Арқон учлари стулнинг оёкдари олдидан бир оз чиқиб туради. Икки иштирокчининг кўзларига бойлағич тақиб кўйилади. Стуллар бир-бирига орқа билан туради.
52-расм
Иккала стулга ўйинчилар ўтқизилади. Иштирок- чилар стулга суяниб ўтиришлари талаб этилади (шунда арқонни топиш бир оз мураккаброқ бўла- ди). Ўиинбоши буйруғи билан ўйинчилар тезда паст- га букилиб, арқонни топиши ва ўзига тортиб оли- ши керак (52-расм). Арқонни ўз томонига тортиб олган ўйинчи ғолиб чиқади.
ТЎП АЙЛАНАДАН ТАШҚАРИДА
Бир нечта иштирокчилар катта айлана ҳосил қилиб туришади. Улар оёқларини елка кенглигида очишади, бунда оёқларининг ёни (юзаси) шериги- нинг оёқлари юзасига қўшилиб туриши керак. Ўйинбоши кўлидаги тўп (баскетбол, футбол ёки ганд- бол тўпи) билан айлана марказида туради.
Тўпни айланадаги болалар оёқлари орасидан ташқарига ўтказишга ҳаракат қилади. Қайси ўйин- чининг оёқлари орасидан тўп ўтиб кетса, ўша ўйин- чи марказга ўйинбоши бўлиб туради.
Ўйин қоидалари. Айланада турган ўйинчилар оёқларини ҳаракатлантирмасликлари керак. Шу- нингдек, ўйинбоши ҳам тўпни унчалик кучли оти- ши шарт эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |