Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet27/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

Доира бўйлаб,
Кетма-кет.
Борамиз ҳадам-баҳадам,
Жойингизда тўхтангиз,
Биргаликда ҳаммсжиз -
Мана... бундай ҳиламиз, -
дейишади.
Болалар тўхтаб, кўлларини туширадилар. Қизиқ- чи бирор ҳаракатни қилиб кўрсатади, қолган ҳамма болалар бу ҳаракатни такрорлашлари керак. Ўйин 2-3 марта такрорланади, қизиқчи ўйинчилардан бирини ўз ўрнига тайинлайди, сўнгра ўйин яна давом эттирилади. Ўйин 3-4 марта такрорланади.
Ўйин қоидаси. Қизиқчилар бир ҳаракатни ҳадеб такрорламай, хилма-хил ҳаракатларни кўрсатиши керак.
ТОВОНБАЛИҚЛАР ВЛ ЧЎРТЛНБЛЛИҚ
Ўйинда қатнашувчи болалар бир-бирларидан уч қадам масофада туриб, доира ҳосил қиладилар. Ат- рофида шағал тошлар ётган ҳовуз. Тарбиячи бир болани чўртанбалиқ қилиб тайинлайди, у доира- дан ташқарида туради. Қолган ўйинчилар - товон- балиқ доира ичида (ҳовузда) сузиб (югуриб) юра- дилар. Тарбиячининг «чўртанбалиқ» деган ишора- си бўйича чўртанбалиқ ҳовузга тез сузиб кириб, то- вонбалиқларни тутишга ҳаракат қилади. Товонба- лиқлар доира бўйлаб шағалларни тасвирлаб турув- чи ўйинчилар орасига яширинишга шошиладилар. Чўртанбалиқ яшириниб улгурмаганларни тутиб олади ва ўз уйига олиб кетади. Ўйин 2-3 марта так- рорлангач, чўртанбалиқ тутиб олган товонбалиқ- лар сони санаб чиқилади. Сўнгра чўртанбалиқ ва- зифасини бошқа бола бажаради. Ўйин 3-4 марта такрорланади.
Ўйинни давом эттириш учун янги чўртанбалиқ- ни тайинлашда товонбалиқлар вазифасида ўйна- ётган болалар шағал тошлар вазифасини ўйнаёт- ган болалар билан вазифа алмашадилар.
ОВОЗ ЧИҚАРМАЙ ЮГУРИБ УТ
Болалардан бири майдонча ўртасида ўтириб, қўзини юмади, қолган болалар майдончанинг бир томонида турадилар; улардан 6-8 киши майдонча- нинг иккинчи томонида ўртада ўтирган болалар- нинг ёнидан югуриб ўтадилар. Агар болалар овоз чиқармай югуриб ўтсалар, уларни онабоши тўхтат- майди. Агар у қадамлар товушини эшитса, тўхта дейди ва кўзини очмай овоз эшитилган томонни кўрсатади. Агар онабоши овоз эшитилган томон- ни тўрри кўрсатса, болалар ўз жойларига қайтиб борадилар. Сўнгра кейинги гуруҳ болалари югуриб ўтадилар.
ЖУФТ-ЖУФТ ВЎЛИБ ЮГУРИШ
Болалар ўз гуруҳларидан жуфт-жуфт бўлиб чизиқ орқасида турадилар. Майдончанинг иккинчи то- монига гурруҳлар сонига қараб кеглилар (стуллар, тўлдирма тўп) қўйилади. Тарбиячининг ишораси бўйича гуруҳдаги биринчи жуфт қўл ушлашиб ол- динда турган нарса олдигача боради ва зши айла- ниб ўтиб, югуриб ўз гурзҳининг охирига келиб ту- ради. Кейинги ишораси бўйича иккинчи жуфт югуриб чиқади ва ҳоказо.
Қўлларини ёнга тушириб тзрган болалар ғолиб ҳисобланади.
ҚАРАМА-ҚАРШИ ТОМОНГА ЮГУРИБ ЎТИШ
Гуруҳ тенг иккига бўлинади. Ўйинчилар майдон- нинг қарама-қарши томонига чизилган чизиқ ор- қасида ораларида бир қадамча жой қолдириб, қаторга сафланадилар. Ҳар бир гуруҳда алоҳида рантли сариқ, кўклента бўлади. Тарбиячининг «кўк» деган ишорасига биноан кўк лента ушлаган бола- лар қарама-қарши томонга югуриб ўтадилар. У то- монда турган болалар қўлларини олдинга узатиб, уларнинг келиб кўлга тегишларини кутиб туради- лар. Қўлига тегилган бола орқасига ўтади ва айла- ниб кўлини юқорига кўтаради ва ҳоказо.
ПОЛДА ҚОЛМА
Тутувчи тайинланади. Болалар майдончанинг ҳар ер ҳар ерида турадилар. Тарбиячининг топши- риғига биноан улар туггувчи билан биргаликда шар- тли мусиқа жўрлигида.: чилдирма, чапак ва ҳоказо овозлар остида маълум тезликда ва маромда юра- дилар, югурадилар, сакрайдилар. Тарбиячининг «тут» деган ишораси берилиши билан ҳаммалари тутувчидан қочиб, майдонда кўйилган нарсалар устига чиқиб оладилар. Тупувчи қочушчиларни ту- тишга ҳаракат қилади. Тутувчининг кўли теккан бола шу заҳотиёқ четга чиқади. Ўйин 2-3 марта такрорлангач, тутилганлар саналади ва яна тутув- чи тайинланади. Ўйин қайтадан бошланади.
Тарбиячи баландликдан болаларнинг икки оёқда сакраб тушишларини кузатиб туради, уларни май- дон бўйлаб ҳар томонда, устига чиқиб олиш керак бўлган нарсалардан югуриб боришга ўргатади.
ҚАРМОҚ
Болалар ораларида бир оз жой қолдириб, доира бўлиб турадилар. Тарбиячи доира ўртасида тура- ди. У учига қумли халтача боғланган чилвирни до- ира бўйлаб айлантиради. Болалар халтачани куза- тиб борадилар ва яқин келиши билан оёқларига тегиб кетмаслиги учун юқорига сакрайдилар. Оёғи- га халтача теккан бола орқага бир қадам ташлай- ди ва вақтинча ўйиндан чиқади. Тезда танаффус қилинади ва ўйин қайтадан бошланади, унда ҳамма болалар қатнашади.
Чилвир учига боғланган халтача ерга судралиб айлантирилиши керак. Агар болалар бу вазифани осонликча бажарсалар, халтачани полдан бир оз кўтариш мумкин. Чилвирни соат мили йўналиши- га қараб эмас, тескари томонга қараб ҳам айлан- тириш мумкин.
Ўйинни мураккаблаштириш учун икки сакраш ўртасида болаларга қўшимча топшириқ берилади, яъни уларга ўтириб туриш, 1-2 марта айланиш ва ҳоказо вазифаларни бериш мумкин. Юқорига сак- раш ўрнига «қармоқдан» орқага сакраш мумкин.
АЙЁР ТУЛКИ
Иштирокчилар бир-биридан бир қадам масофа- да доира ясаб турадилар. Доирадан ташқарида тулкининг «уйи» чизилади. Тарбиячи болаларга кўзларини юмишни буюради ва доирани (болалар- нинг орқаларидан) айланиб ўтиб, бирортасининг орқасига тегиб ўтади.
Ўша айёр тулки ҳисобланади. Кейин тарбиячи кўзларини очишларини буюради ва диққат билан қарашларига рухсат беради. Айёр тулки, қаерда- сан деб, бир-бирларига қарашади (37-расм).

37-расм

Шундан сўнг тулки доира ўртасига югуриб чиқади ва қўлини кўта- риб, «Мен бу ердаман», дейди. Ҳамма болалар майдонча бўйлаб чопиб кетадилар, тулки уларни қувлайди. Тутилган бо- лани тулки ўз уйига олиб боради. Шундай қилиб, тулки 2-3 болани тутган-


дан сўнг, тарбиячи доира бўлиб туринглар, дейди ва ўйин қайтадан бошланади.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling