Ўзбeкистон рeспубликаси халқ таълими вазирлиги ўҚувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази


олдини олишнинг бир неча даражалари мавжуд


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/44
Sana15.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1485011
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44
Bog'liq
Илова

олдини олишнинг бир неча даражалари мавжуд: 


1-даража: профилактика 
Бу болалар, ўсмирлар, ота—оналар, ўқитувчилар учун психоактив 
моддаларнинг зарарли таъсирини эмас, балки соғлом турмуш тарзининг 
фойдали томонлари, соғлом ахлоқий ва психологик иқлимни шакллантириш 
мақсадида аниқ ва қулай маълумотларга эга бўлиш шунингдек, бўш вақтни 
самарали ўтказишни ташкил этиш учун шароит яратиш, муайян хатти-
ҳаракатлар нормаларини тушунтиришдан иборат. 
Иш муайян принципларга мувофиқ амалга оширилиши керак: 
1. шахсий йўналиш; 
2. турли усуллар (тиббий, психологик, педагогик ва бошқалар) ёрдамида 
хавф гуруҳларини аниқлаш; 
3. гуруҳ ва индивидуал дастурлар асосида хавф гуруҳлари билан ишлаш; 
4. девиант хулқ-атворли болалар учун тўгаракларни ташкил қилиш. Шуни 
ёдда тутиш керакки, кўпинча “психоактив моддаларга ружу қўйганлар 
сафида” руҳий касалликларга чалинган ўспиринлар кўпроқ бўлиши мумкин. 
I даражали профилактика - бу ўқитувчи ва синф ўқитувчисининг иши, 
ота-оналар ва қариндошларнинг ғамхўрлиги, мактаб психологи ва 
шифокорининг эътиборидан иборатдир. Бу мазкур масала бўйича маълум 
билимларни талаб қиладиган кундалик жараёнлардан иборат. 
Психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш асосан таълим 
тизими жумладан, ўрта мактаб таълим муассасалари билан боғлиқ, 
Фаол бирламчи профилактика ишларини таъминлашнинг асосий 
принциплари. 
Ҳудудий даражада амалда бўлган фаол психоактивликка қарши 
профилактика ўқитувчилар, мактабдаги психологик хизмат, психиатр-
наркологлар, ижтимоий хизмат ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш 
органларининг ўзаро ҳамкорликларига асосланиши зарур. Уларнинг 
биргаликдаги фаолияти қуйидаги асосий қоидаларга асосланиши керак: 
- психоактив моддаларга қарамликни даволашдан кўра олдини олиш 
осонроқ, шунинг учун таълим муҳитида психоактив моддаларга қарамликка 
қарши тизимли ва концептуал равишда ишлаб чиқилган профилактика 
моделига асосланиши ва мазкур жараёнга таълим муассасаларида қонуний 
равишда рухсат этилиши керак (концептуал ва Қонунчилик асослари); 
- мақсадли таъсир мураккаб бўлиши ва шахсий, оилавий ҳамда ижтимоий 
ҳаёт - мактаб, жамиятнинг ўзаро таъсирида (мутахассислар, жамоат 
бирлашмалари (ота-она, қўллаб-қувватлаш гуруҳлари) ва минтақада фаол 
профилактика билан шуғулланадиган кўнгиллиларнинг биргаликдаги иш 
фаолияти асосида психоактив моддалардан фойдаланишни олдини олиш ва 
ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг ижтимоий тизимини шакллантириш ва 
ривожлантириш зарур; 
- психоактив моддаларга қарамликка қарши ишлаб чиқилган 
профилактика ўқув дастурларида асосий эътибор - соғлом турмуш тарзи 
қадриятларини шакллантириш, психоактив моддаларни истеъмол қилишга 


тўсқинлик қилувчи шахсий ресурсларни ривожлантириш, шунингдек, вояга 
етмаганларда психоактив моддаларни истеъмол қилишни қўзғатадиган 
тажовузкор муҳитга қарши туриш кўникмаларини ривожлантиришга 
қаратилиши керак (болалар ва ўсмирлар ўртасида психоактив моддаларни 
истеъмол қилишнинг олдини олиш бўйича турли хил ўқув дастурларини 
ишлаб чиқиш);
Унинг асосларида болалар ва ўсмирлар муҳитида психоактив моддаларни 
тарқатишда бирламчи профилактик ёрдам - мактабдаги психологик хизматга, 
психологик ва педагогик марказларнинг бўлимларига асосланиши керак. Шу 
асосда реабилитация марказлари, болалар ва ўсмирлар учун кенг маслаҳат 
пунктларини шакллантириш зарур. Биргаликда улар яшаш жойидаги 
“муаммоли болалар” билан мутахассислар, шунингдек, ота-оналар 
бирлашмалари, ўсмирлар гуруҳлари ҳамда мактабларда ва микрораёнларда 
ўзаро ёрдам кўрсатишда яқин идоралараро ҳамкорликни таъминлашлари 
керак. 
- Ахборот-маърифий йўналиш- психоактив моддаларга қарамликка, 
спиритли ичимликларни истеъмол қилишга ва тамаки чекишга қарши реклама 
ҳамда оммавий ахборот воситаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, 
интернет ресурсларни ташкил этувчи телевизион ва радио дастурлар 
фаолиятини янада кўпайтиришдан иборат. 
Ташкилий ва ҳордиқ чиқариш йўналиши - вояга етмаганларни бўш 
вақтларини мазмунли бойитишларига жалб қилишни таъминлайдиган таълим 
ва ижтимоий хизматларнинг фаолияти: қизиқишлар клуби, спорт фаолияти, 
ижтимоий ҳаракатлар фаолиятини йўлга қўйиш. 

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling