Ўзбeкистон рeспубликаси халқ таълими вазирлиги ўҚувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази


Таълим муҳитида профилактика компонентининг мақсади


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/44
Sana15.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1485011
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44
Bog'liq
Илова

Таълим муҳитида профилактика компонентининг мақсади: 
- Психоактив моддаларига қарамликнинг шаклланишига тўсқинлик 
қилувчи таълим муҳити субъектларининг психологик ва шахсий 
хусусиятларини ривожлантириш; 
- Соғлом турмуш тарзи учун зарур бўлган психологик ва ижтимоий 
кўникмаларни шакллантириш; 
- Муваффақиятли психологик мослашув учун қулай ишонч муҳити ва 
шароитларни яратиш. 
4. Мини - гуруҳларда ишлаш: “психоактив моддаларни истеъмол 
қилишнинг сабаблари ва хавф омиллари” 
Иштирокчилар 3-4 гуруҳларида бўлинадилар, уларнинг ҳар бири 
психоактив модда ишлатишнинг сабаблари ва хавф омиллари, шунингдек
бундай моддалардан фойдаланишнинг оқибатларини ёритиш учун ўз 
вариантларини тайёрлашади. Сўнг, ҳар бир жамоа ўз вариантларини таклиф 
этади. Гуруҳларнинг фикрлари муҳокама қилинади. 
Психоактив моддалардан фойдаланиш: 
Янги қарам хатти-ҳаракатларнинг пайдо бўлиши (ижтимоий тармоқлар, 
интернет орқали) 
Ўз жонига қасд қилиш хавфини ошириш. 


5. “Асоциал оилада ўспирин” роли. 
Мақсад: муаммони ҳал қилишда шахсан иштирок этиш, вазиятдан чиқиш 
учун мумкин бўлган стратегияларни топиш; оилада боланинг психологик 
саломатлигига ўтказиладиган таъсирларни таҳлил қилиш. 
Тақдимотчи қуйидаги вазифани ўртага ташлайди: “эндиги навбатда ҳар 
бир гуруҳга алоҳида вазият таклиф этилади. Гуруҳлар вазият билан танишиб, 
ролларни тақсимлаб олгач, ҳар бир микро гуруҳ ўз ҳолатини намойиш этади. 
Ҳар бир иштирокчининг вазифаси муаммони ҳал қилиш йўлларини 
топиш ва вазиятга қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида фикр 
юритишдан иборатдир. 
Шундай экан вазиятни тасвирлаб беринг ва уни бартараф этинг.” 
Боланинг хатти-ҳаракатларидаги мумкин бўлган қийинчиликларни 
баҳоланг. 
6. Оила билан ишлаш бўйича тавсиялар. Бу борада мактаб нима қила 
олади, деган савол билан муаммони ҳал қилишнинг энг мақбул усулларини 
муҳокама қилинг. 
Ҳар бир иштирокчининг вазифаси муаммони ҳал қилиш йўлларини 
топиш ва вазиятга қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида ўйлашдир. 
Шундан сўнг, ҳар бир микро гуруҳ ўз ҳолатини намойиш этади, кейин 
муаммони ҳал қилишнинг энг мақбул усулларини муҳокама қилишлари керак 
бўлади. 
Вазият: 
1. 
Ота-оналар: она сотувчи сифатида ишлайди, ота тез-тез ичади, 
чекади. Болалар: 12 ёшли бола, 6 ёшли қиз. 
2. 
Оила тўлиқ эмас. Ота-она ажрашган. Ота баъзан дам олиш кунлари 
келади. Она жуда кўп ишлайди, бувиси 15 ёшли ўспиринга нисбатан жуда 
қаттиққўл.
3. 
Ота бола билан кам шуғулланади, она кўпинча касалхонада ишда 
бўлади. Болалар: ўғли – 14 ёш, қиз 12 ёш. 
4. 
Тўлиқ оила, ота тадбиркор, ичади. Она - уй бекаси, тез-тез касал 
бўлади, лекин тамаки истеъмол қилади, қиз – 11 ёш, ўғли-16 ёш. 

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling