Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

а > у ш н и н г
би- 
родарлиги, б ой ларн и нг камбағаллар ф ойдасига хайрия 
қилишлари, судхўрликнинг қораланиши, ахлоқ нормалари­
га амал қилиш каби ғояларини қабул қилмаган. Бундан таш- 
қари, шаҳарда шу давргача нуфузи баланд бўлмаган ҳоши- 
мийлар уруғи вакилини пайғамбар сифатида ҳукмрон умма- 
вий зодагонлари қабул қила олмас эдилар.
Муҳаммаднинг даъватчилик фаолияти билан шуғуллани- 
шига қарши турли тўсиқлар мавжуд бўлган. 617 йилда унга 
даъватчилик билан фақат ўз маҳалласида шуғулланишига 
рухсат берилган, аммо маҳалладан ташқарига чиқиши қатъ- 
иян ман қилинган. 620 йилда Ҳадича (хотини) ва ундан ке-
161


йин Абу Толиб (амакиси) вафот этган. Яқин кишиларининг 
мададидан маҳрум булган Муҳаммаднинг ҳаёти хавф остида 
қолган ва у шаҳардан чиқиб кетишга қарор қилган. У 622 
йилда (тахминан 22 ёки 24 сентябрда) тўсик^ардан муваф- 
фақиятли ўтиб, Ясрибга (Мадина) кўчган. М у\аммаднинг 
Ясрибга кўчган вақти ҳалифа Умар даврида мусулмон ҳиж- 
рий тақвимининг ҳисобига асос сифатида қабул қилинган.
Макка шаҳрига мухолиф ясрибликлар Муҳаммадни қабул 
қилганлар (Муҳаммаднинг онаси Амина ая асли ясриблик эди). 
Муҳаммаднинг даъватларини қабул қилган ясрибликлар ан­
сорлар, Маккадан кўчиб келганлар муҳожирлар деб юритил­
ган. Ясрибда муҳожирлар ва ансорлар мусулмонлар жамоаси 
(арабчада «муслим» — бўйин эгувчи, ўзини оллоҳга топшир- 
ган) умма (маълум динга эътиқод қилувчилар жамоаси)га бир­
лашган. Мусулмонлар Муҳаммадни пайғамбар, диний ва дунё­
вий ҳокимият раҳбари сифатида тан олганлар. Муҳаммаднинг 
шарафига Ясрибга кейинчалик ал-Мадина (арабчада — мади- 
наи ноиб, яъни пайғамбар шаҳри) деган ном берилган.
Мадина шаҳрида Муҳаммад алайҳиссалом раҳбарлигида 
исломга эътиқод қилувчилар учун манзил — биринчи мас­
жид қурилган ҳамда исломнинг диний ва сиёсий мавқеини 
акс эттирувчи биринчи низом ёзилган. Бу низомга биноан
исломга эътиқод қилувчи барча кишилар бир халқ деб эълон 
қилиниб, ўзаро нифоқ, қасос олиш бекор қилинган. Мусул­
монларга қўлда қурол билан бир-бирларини ҳимоя қилиш- 
лари лозимлиги уқтирилган. Барча мунозарали масалалар 
бўйича ҳукм чиқариш Муҳаммад алайҳиссалом зиммасига 
ўтган. Ислом динини қабул қилмаган маҳаллий араблар, нас- 
ронийлар ва яҳудийлар билан алоҳида шартнома тузилган.
Шундай қилиб, биринчи теократик (грекча teos — худо, 
kratos — ҳокимият деган маънони англатади) давлат вужудга 
келган. Давлат бошида якка ҳоким диндор киши бўлган. Бу 
давлатни Оллоҳнинг ердаги вакили — Муҳаммад пайғамбар 
ҳамда унинг икки ёрдамчиси Абу Бакр ва Умар бошқарган- 
лар. Улар ўз қўлларига нафақат сиёсий ва ҳарбий ҳокимият- 
ни, балки диний ишлар, кишиларнинг тарбияси, янги динни 
тарқатиш билан боғлиқ вазифаларни ҳам олганлар. Шу та-
162 -


риқа пайғамбарнинг ҳаёти ва айтган сўзлари секин-аста 
қонундек мавқеига эга бўлиб борган.
Тез орада ислом динининг таъсири Жанубий ва Ғарбий 
Арабистоннинг деярли барча қабилаларини қамраб олган. 
Муҳаммад пайғамбар тарафдорлари ислом динига эътиқод- 
ни гоҳ тарғибот, гоҳида эса куч ишлатиш йўли билан қарор 
топтирганлар. Йирик савдо-сотиқ маркази Макка шаҳри 
аҳолиси ислом динига ҳаммадан кўп қаршилик кўрсатган. 
623 йилдан бошлаб мусулмонлар маккаликларнинг карвон- 
ларига ҳужум қила бошлаган. Улар катта қўшин билан му­
сулмонларга қарши чиққан. 624 йилда Бадр шаҳри ёнидаги 
жангда Муҳаммад раҳбарлигидаги қўшин маккаликларни тор- 
мор қилган. 625 йилда маккаликлар қўшини Ухудтоғи яқинида 
мусулмон қисмларига катта талафот етказган. Лекин макка­
ликлар Ясрибдан чекинганлар. 628 йилда Муҳаммад катта 
қўшин билан М акка шаҳрига яқин келган. Мусулмонлар 
қўшинлари Макка шаҳри яқинидаги ал-Худоайбия қишло- 
ғига келиб тўхтаган. Шаҳарликлар билан олиб борилган му- 
зокаралар натижасида тинчлик шартномаси тузилган. Ни- 
қоят, Муҳаммад 630 йилда Макка шаҳрини қўлга олди, ил- 
гари унга қарши булган қурайш зодагонлари эса унинг итти- 
фоқчисига айланганлар. Муҳаммад гарчи ўз она шаҳрида му- 
ваффақият қозонган бўлса-да, Мадина шаҳрига қайтишни 
маъқул кўрган. Ўлимидан бир неча ой аввал, у Маккага \аж
қилган. Шу даврдан эътиборан Макка шаҳри ислом дини­
нинг муқаддас пойтахти деб эълон қилинган.
632 йилда Муҳаммад вафот этган ва ўзи бошлаган ишни 
давом эттириш учун минглаб маслакдошларига қолдирган. 
Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўлимидан сўнг айрим кўчман- 
чи қабилалар ислом тартибларига қарши цўзғолонлар кўгар- 
ганлар. Бироқ бундай қўзғолонлар муваффақият қозонмаган, 
яъни М у\аммад тарафдорлари уларни бостирганлар. Улар 
исю м динини тарқатиш ва бунинг учун қўшни давлатларни 
босиб олишни асосий мақсад деб билганлар.
Муҳаммад пайғамбар вафотидан кейин давлат бошлиғи 
дастлаб умма томонидан сайланган. Умма сайлаган тўрт ха­
лифа (хулафо ар-рошидин) — Абу Бакр (632-634 йиллар).
163 -


Умар (634-644 йиллар), Усмон (644-656 йиллар), Али (656-661 
йиллар) даврларида ислом қўшни давлатларга ёйилган. Қисқа 
вақт ичида (VII—VIII асрларда) улар Ўрта ва Яқин Шарқни, 
Марказий Осиёнинг асосий қисмини, Шимолий Ҳиндис- 
тонни босиб олганлар ва Хитой чегарасигача етганлар. Бун­
дан ташқари, Шимолий Африкада Ливия, Тунис ва Маро- 
кашни ишғол этганлар ҳамда Гибралтар бўғози орқали ўтиб, 
Пиренея яриморолини эгаллаганлар. Улар ҳатто Францияга- 
ча етиб борганлар ва у ерда Пуатье шаҳри ёнидаги жангда 
(732 йил) мағлубиятга учраганлар.
Бундай забт этишлар оқибатида жуда катга ҳудудда ислом 
давлати — Араб халифалиги пайдо бўлган ва унинг аҳолиси 
исломлаштирилган. Исломлаштириш турли йўллар (кучли иқги- 
содий воситалар, агар улар ёрдам бермаса, ҳарбий куч ишла- 
тиш йўли) билан амалга оширилган. Шундай қилиб, қисқа 
вақт ичида ислом миллий чегарадан ташқдрига чиққан ва се- 
кин-аста жаҳон динларидан бирига эга бўлган. Бу эса, албатта, 
бир кэтор хапкдарнинг тарихий такдирига таъсир кўрсатган.
Хулоса сифатида айтганда, Муҳаммад пайғамбар араб эла- 
тини янги диний мафкура асосида жипслаштириб, марказ­
лашган давлатга асос солган. Жамиятни иқгисодий, сиёсий ва 
маънавий инқироздан халос қилган. Инсоният тарихида алоҳи- 
да ўринга эга ислом маданиятининг пойдеворини яратган.

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling