Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я
Download 4.7 Mb. Pdf ko'rish
|
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw
3) шофиъий мазҳабига Имом аш-Шофиъий (767—820) асос
солган. Шафиъий мазҳаби ҳанафия ва моликия мазҳаблари- ни ўзаро муросага келтириш тарафдори. У диний мафкура- сига кўра, қиёс ва ижмо (бирдамлик, якдиллик билан қабул қилинган қарор)ларни ижтимоий ҳаётда қўллашда чеклашга йўл қўйганлиги учун моликия мактабига яқин туради. Шо- фиъй мазҳаби ҳозирда Сурия, Миср, Шарқий Африка мам- лакатларининг баъзиларида ва жанубий Арабистон давлат ларида сақгсаниб қолган; 182 - 4) ҳанба.шя мазҳабига Имом Ибн Ҳанбал (780—755) асос солган. Ушбу мазҳаб ижтимоий ҳаёт масалаларини \ал этиш да фақат Қуръон ва суннат қоидаларига асосланиб қарор чиқариш тарафдори ҳамда қиёс ва ижмоларни қўллашда фа- цат саҳобаларнинг биргаликдаги маслаҳати билан қабул қилинган ҳукмларни тан олади. Мазҳаб диний масалаларда эркин фикрни инкор қилади ва таълимоти ижтимоий ҳаёт- даги замонавий талаблардан ортда қолганлиги, эркин фикр ни рад этиши сабабли, ислом мамлакатларида унинг тараф дорлари кўп эмас. Суннийликдаги мавжуд диний ҳукуқий мазҳаблар эъти- қод қилувчиларининг миқдори жиҳатидан бир-биридан фарқ қилса ҳам, ҳуқуқда тенглиги эътироф этилади ва дин асос- ларига зид деб ҳисобланмайди. X асрга келиб, ислом динида ортодоксал мавқега эга ҳисобланувчи калом (арабчада - сўз, нутқ деган маънолар ни англатади) таълимоти пайдо булган. Унинг тарафдорла ри мутакаллимлар деб аталади ва илк намояндалари — ал- Ашъарий (873—935), Матуридий (944 йилда вафот этган) ис лом ақидаларини ижодий тафсир этишга қарши чиққанлар. Мутакаллимлар мусулмон руҳонийларининг анъанавий да вомчилари томонидан танқидга учраганлар. Мутакаллимлар барча нарса ва ҳодисалар асосида Оллоҳ иродаси ётганлиги- ни таъкидлайдилар. Улар, жумладан, Қуръони каримнинг яратилишига оид айрим фикрларни \ам олға сурадилар. Қуръ- они каримнинг илоҳий келиб чиқиши тўғрисидаги ғояни ҳимоя қилиб, муқаддас китобни эмас, балки уни ифода этув чи ҳарфларни, сиёҳ ва қоғознигина инсон томонидан яра тилган деб \исоблайдилар. Мутаккалимларга қарама-қарши муътазилийлар (арабча да — ажралиб чиққанлар, узоқлашганлар деган маъноларни англатади) оқими VIII асрда юзага келган. Оқимга Восил ибн Ато (699—748) асос солган. Унинг аъзолари фалсафа ва мантиқнинг метод ва тушунчаларини илоҳиётга татбиқ этиб, мистикага қарши чиққанлар, қуръон ва суннатни ақл-ид- рокка мос талқин этиш ҳамда исломга рационалистик эле ментларни киритиш тарафдорлари бўлганлар. Муътазилийлар 183 - таълимоти VIII асрнинг биринчи ярмида расмий эътиқод сифатида қабул қилинган. VIII асрнинг ўрталаридан бошлаб ортодоксал эътиқод тарафдорларининг ҳокимиятда устун- ликни қўлга киритганликлари сабабли, бу оқим тақиқпан- ган ва таъқиб қилинган. У ҳукумат томонидан тухтовсиз та- қиб қилинганлиги сабабли Ўрта Шарк,да XI—XII асрларда, Марказий Осиёда X III—XIV асрларга келиб йўқ бўлиб кет ган. Мазкур оқимнинг минтақадаги сўнгги вакилларидан бири — Замаҳшарийдир. Ислом динида мистик ва таркидунёчилик гоясига асос ланган сўфизм оқими ҳам мавжуд бўлиб, у тахминан VIII асрда араб мамлакатларида вужудга келган. Унинг кенг ёйи- лиши XI асрга тўғри келади. Сўфизмнинг (арабчада - жун, купол жун кийим, жун кийим кийиб юрувчи деган маъно ларни англатади) асосий ғояси барча мусулмонларнинг Оллоҳ олдида тенглиги тўғрисидаги ақидага асосланади. Сўфийлар одамларни ҳалол пок бўлишга, касб ҳунар эгал лаб ўз меҳнати билан яшашга, бошқаларнинг меҳнатидан фойдаланмасликка, тенглик ва ижтимоий адолат қоидала- рига амал қилишга даъват этадилар. Сўфизм таълимотида буддизм ва неоплатонизм элемент лари ҳам мавжуд бўлиб, улар сўфизмнинг пантеистик таъ лимотида яққол кўринади. Пантеизмнинг моҳияти шунда ки. унда барча нарса ва ҳодисалар жонли ҳисобланиб, Олло\ иродасининг ифодаси деб таъкидланади. Сўфийларнинг асо сий гоясига кўра, киши бу дунёдаги фаолиятини фақат бир мақсадга — Оллоҳ билан уйғунлашишга, бирлашишга сафар бар этмоғи лозим. Илоҳий ҳақиқатга киши аста-секин, бос- қичма-босқич эришади. Сўфийлар таъаимотининг айрим элементлари кейинча лик ортодоксал ислом таркибига ҳам киритилган. Бу ишда ислом руҳонийларидан ал-Ғаззолийнинг ҳиссаси сал м о н и бўлган. У сўфизмнинг мистик муроқаба (интуиция), яъни Ол- лоҳни ҳиссий идрок этиш гоясини қабул қилган ва сўфизм- дан фарқли ўлароқ, барча мусулмон удумларини бажаришни фарз деб ҳисоблаган. Бироқ у сўфизмнинг пантеистик ғояла- рини қабул қилмаган. Ғаззолийнинг ташқи воқеликни пассив 184 - идрок этиш ҳақидаги ғояси мусулмонларда ташқи олам нарса ва ҳодисаларига нисбатан юзаки кдараш одатини шакллантирган. Бу кейинги асрларда ўз натижасини бера бошлаган. Ал- Ғаззолийнинг мазкур таълимоти урта асрларда илм-фан, жум ладан табиатшунослик илмининг ривожланиши ва Марказий Осиёда илмий тараққиётга беқиёс ҳисса қўшган мутафаккир ларнинг етишиб чиқишига тўсқинлик қила олмаган. Ислом динининг асосий йўналишлари ва оқимлари хусу сида тўхталганда ундаги икки асосий тамойил ёки йўналиш ҳақида гапирмаслик мумкин эмас. У ислом дини пайдо бўлга- нидан буён ўтган 1400 йиллик ижтимоий тараққиёт давоми да шаклланган. Шу ўтган давр мобайнида инсоният феода- лизмдан капитализмгача, бозор муносабатлари шаклланган даврларгача теократик давлатдан республика, президентлик бошқарувига асосланган да штат тузилишигача бўлган тари хий босқичларни босиб ўтган. Исломдаги бу икки йўналиш фанда традиционализм ва модернизм номи билан машҳур. Традиционализм «ортодоксал ислом» номи билан ҳам юри тилади. У ўзбек тилида илк ислом таълимоти, Куръон ва сун- наларда қдйд этилган ғояларнинг асл моҳиятини сақпаб қолиш, замон, давр ўзгариши билан айрим ислом ақидаларининг \ам ўзгариши мумкинлиги ҳақидаги фикрларни инкор этувчи ру- ҳонийлар фаолияти билан боғлиқдир. Традиционалистлар нук таи назарича, ислом динининг ақидалари, олам ҳақидаги Оллоҳ таълимоти абадий ва мутлакдир. Замонда ва тарихда бўладиган \ар қандай ўзгариш Оллоҳ томонидан олдиндин белгиланган ва ҳукм қилинган бўлиб, барча нарса ва ҳодисалар унинг иро даси билан содир бўлади ва мавжуддир. Традиционализм ис лом динида ҳурфикрлилик ва эркинлик бўлишига тиш-тир- ноғи билан қарши чиқади, исломдаги ўзгаришдарни танқид кдлади. Бунинг ёрқин кўриниши XVIII аср охирларида пайдо бўлган ва ҳозирги кунда жаҳоннинг қатор минтақаларида ор тодоксал исломни тарғиб қилувчи ўта жанггари оқимлардан бири ваҳқобийлик ҳисобланади. Ваҳҳобийлар ислом динидаги модернистик тамойилга қарши чиқадилар, фундаментализм даъвоси билан диндаги ҳар қандай ўзгаришларга қарши курашадилар, экстремистик 185 - даъватлар билан дин аҳлини бир-бирларига қарши қўймоқ- чи, ҳаттоки давлат ишларига ҳам аралашмоқчи бўладилар ва ўз ғояларини қарор топтириш мақсадида диний давлат ту зи шга ҳам даъво қиладилар. Модернизм, яъни ислом динини ижтимоий тараққиёт, фан ва техника ютук,лари билан уйғунлаштиришга уриниш муайян даражада мафкуравий йўналиш ёки таълимот мав- қеига эгадир. Ислом модернизми асосан XIX асрларда пайдо бўлган. У ислом дунёсининг илгор фикрли зиёлилари томо нидан яратилган. Улар Ғарбда буржуа муносабатларининг ривожланиши ижобий самара берганлиги ва фан-техника- нинг гуркураб ривожланишига олиб келганлигини кўриб, Ш арқ жамиятларини \ам ислоҳ қилиш, шариат қонунлари ўрнига буржуа ҳуқуқини тиклашни таклиф қилдилар. Туркия XX асрнинг 20-йилларида Ш арқ мамлакатлари орасида би ринчи бўлиб капиталистик муносабатлар ўрнатп»м. Туркис тонда бундай уринишлар жадидлар ҳаракатида кўзга ташла нади. Жадидлар ислом мистик қарашлар ўрнига илм-фанни ривожлантириш миллий тараққиёт учун қанчалик зарур экан лигини биринчилар қаторида англаб етганлар. Download 4.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling