Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Назорат учун саволлар ва топширицлар


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

Назорат учун саволлар ва топширицлар
1. Исломнинг вужудга келиши сабабларини таҳлил қилинг.
2. Арабистон ярим оролининг аҳолиси исломгача қайси 
динга эътиқод қилган?
3. Ҳанафийлар ҳаракати қандай ғояга асосланган?
4. М уҳаммад ал ай ҳ и ссал о м н и н г М акка ш аҳридаги 
даъватларининг муваффақиятсихтик билан якунланиши са­
бабини кўрсатинг.
5. Нима учун Ясриб шаҳри аҳолиси Муҳаммад алайҳисса- 
ломнинг даъватларини қабул қилган?
6. Қуръони карим илмий аҳамияти ҳақида фикр юритинг.
7. Қуръони карим сураларига хос хусусиятлар нималардан 
иборат?
8. Ислом иймони ақидалари деганда нимани тушунасиз?
9. Ислом арконларига нималар киради?
10. Исломнинг асосий байрамларини изоҳланг.
- 176 -


8-мавзу
ИСЛОМ ДИНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ, ОҚИМЛАРИ 
ВА ДИНИЙ ҲУҚУҚИЙ МАКГАБЛАРИ
Исломдаги йўналиш ва олимларнинг 
моҳияти ва хусусиятлари
Дин кишиларнинг маънавияти, қадриятлари, яшаш маз­
муни, руҳияти билан боғлиқ масалалар ва ижтимоий-сиё­
сий \аётни ифодалайди. Ижтимоий ҳаёт мақсад ва манфаат­
лари хилма-хил гуру\лардан ташкил топади. Дин мазкур жа­
раёнларга тортилар экан, ундан ушбу гуруҳларнинг манфа­
атларини муайян даражада акс эттириш талаб қилинади. 
Бундан ташқари, ижтимоий ҳаёт доимо ўзгариб туради. Унинг 
таркибий қисми бўлмиш дин ҳам унда юз бераётган жараён­
ларни ҳисобга олиши лозим. Акс ҳолда у ижтимоий тарақ- 
қиётга тусқинлик қилувчи воқеликка айланиб қолади.
Ислом вужудга келган илк даврларда йўналиш, оқим ва 
мазҳабларга бўлинмаган. Ундаги дастлабки бўлиниш VII аср­
нинг урталарида турли гурухларнинг сиёсий ҳокимият учун 
ўзаро курашлари натижасида пайдо бўлган. Сиёсатдаги ихти- 
лофлар кейинчалик диний таълимот соҳасига ҳам кўчирилган.
Исломда, умуман, ҳар қандай динда бўлиниш сабаблари 
ўзаро боғлиқбўлган турли жараёнлар таъсиридан пайдо була­
ди. Бундай жараёнлар сабаблари қуйидагилардан иборат:
1) диний ақидаларнинг барқарорлиги ёки кам ўзгарув- 
чанлиги сабабли ижтимоий тараққиётдан ортда қолиш на­
тижасида юзага келувчи зиддиятлар таъсири;
2) дин ва руҳонийларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда иш­
тирок этишлари зарурати;
3) диний таълимотнинг турли миллатлар ва элатларнинг 
маданияти, урф-одатлари ва анъаналарига мослашиши;
4) диний таълимотга муносабат ва унинг талқинидаги 
тафовутлар.
177


Юқоридаги каби таъсирлар оқибатида ҳар қандай динда 
бўлиниш (йўналиш, оқим ва мазҳаблар) вужудга келади. Ле­
кин динларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва аҳамиятини 
ундаги бўлинишнинг қанч&лик хилма-хил эканлигидан ке­
либ чиқиб баҳолаш хатодир. Диндаги қарашлар хилма-хил- 
лиги унинг жамиятдаги илдизини мустаҳкамлайди, мавжуд 
муаммоларнинг ҳал этилишида тўғри йўлни танлаш имко- 
ниятини кучайтиради.
Исломда дастлаб хорижийлар (арабчада — чиқиш, қарши 
туриш деган маъноларни англатади) йўналиши вужудга кел­
ган. Унинг аъзолари халифа Алининг Сурия ноиби Муовия- 
нинг ҳокимият учун очиқ курашига қарши муросачилиги ва 
қатъиятсизлигидан норози гуру\лардан иборат бўлган. Улар 
Алининг сиёсатига норозилик билдириб Куфа шаҳридан 
Харура қишлоғига кетиб қолган. Шунинг учун баъзи илк ман­
баларда йўналишни харурийлар деб ҳам юритилади.
Хорижийлар дастлаб сиёсий талаблар билан чиққанлар. 
Айниқса, мусулмонларнинг ирқи ва ижтимоий келиб чиқи- 
шидан қатъий назар тенглигини эътироф этилган. Халифа 
лавозимига ижтимоий мавқеидан қатъи назар, масъулиятни 
англаган ва давлатни бошқариш иқгидорига эга номзод сай­
ланган. Агар халифа жамоа манфаатини ҳимоя қилмаса, эгал­
лаб турган лавозимидан бўшатилган ёки қатл қилинган.
Вақг ўтиши билан илоҳиётга эътиқод ва амал ақидаларини 
киритиш таклиф этилган. Унга биноан, худога эътиқод амалий 
фаолият билан мустаҳкамланиши, мусулмон киши виждон амри 
билан иш тутиши, диний тартибга нафақат сўзда, балки амал­
да ҳам риоя этиши лозим. Диний тартибни бажармаган киши­
лар шафқатсиз жазоланганлар. Ислом мусулмонларни камтаро- 
на яшашга даъват этади ва унда ўйин-кулгу, мусиқа, майхўр- 
лик ва бойликка \ирс қўйиш кабилар қораланади.
Хорижийлар йўналишида қуйидаги асосий гуруҳлар мав­
жуд:

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling